Sayt test rejimida ishlamoqda

Музаффарова Хайитгул Несибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инновацион технологиялар асосида мактабгача логопедия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.03 – Махсус педагогика (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2022.4.PhD/P796.
Илмий раҳбар: Якубжанова Дилобар Батировна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Мухаббат Файзийевна, педагогика фанлари доктоти, профессор; Aрсланова Мадина Мансуровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади инновацион технологиялар асосида мактабгача логопедия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Мактабгача логопедия” фанини ўқитиш методикаси талабанинг потенсиал имкониятларини мақсадли намоён қилишга қаратилган назарий билимларни мустаҳкамлаш, машғулотлар ахборот таъминотининг янги авлодини яратиш ҳамда ўқитишнинг махсус-педагогик жиҳатларини инновацион технологияларга тадрижий равишда мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
“Мактабгача логопедия” фанини инновацион технологиялар асосида ўқитиш жараёни машғулотларни дидактик режалаштириш, предметли-методик ва касбий-психологик тайёргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада елементларини оддийдан мураккабга араб интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
“Мактабгача логопедия” фанини ўқитиш самарадорлиги талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш моделини инновацион технологиялар мазмунига мослаштириш, ўзини-ўзи ривожлантириш, педагогик фаолият траекторориясини назорат қилишнинг доминант функсияларини таълим мақсадларига интенсив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача логопедия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш натижадорлиги бўлажак логопедларнинг касбий мотивациясини лойиҳалаштиришнинг вариатив, коррексион-педагогик елементлари, интеллектуал-ижодий, коррексион-ривожлантирувчи ва визуал характердаги ўйин машғулотларини киртиш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион технологиялар асосида мактабгача логопедия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
“Мактабгача логопедия” фанини ўқитиш методикаси талабанинг потенсиал имкониятларини мақсадли намоён қилишга қаратилган назарий билимларни мустаҳкамлаш, машғулотлар ахборот таъминотининг янги авлодини яратиш ҳамда ўқитишнинг махсус-педагогик жиҳатларини инновацион технологияларга тадрижий равишда мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Мактабгача логопедия» номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октабрдаги 522- сон буйруғи асосида берилган 522-063 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада Мактабгача логопедия фанини ўқитиш методикасини миллий ва хорижий тенденсиялари асосида ўқитишнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришга шароит яратилган;
“Мактабгача логопедия” фанини инновацион технологиялар асосида ўқитиш жараёни машғулотларни дидактик режалаштириш, предметли-методик ва касбий-психологик тайёргарлик даражасига амалий ва мантиқий мушоҳада елементларини оддийдан мураккабга қараб интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Мактабгача логопедия» номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октабрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-063 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада Бўлажак логопедларни нутқида камчилиги бўлган болалар билан олиб бориладиган логопедик ишларни инновацион технологиялар асосида ташкиллаштириш амалиётига тайёрлашни такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
“Мактабгача логопедия” фанини ўқитиш самарадорлиги талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш моделини инновацион технологиялар мазмунига мослаштириш, ўзини-ўзи ривожлантириш, педагогик фаолият траекторориясини назорат қилишнинг доминант функсияларини таълим мақсадларига интенсив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Мактабгача логопедия» номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октабрдаги 522- сон буйруғи асосида берилган 522-063 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада“Мактабгача логопедия” фанидан талабаларнинг касбий фаолиятига доир билим, кўникма ва малакасини жадал ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги ортган; 
мактабгача логопедия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш натижадорлиги бўлажак логопедларнинг касбий мотивациясини лойиҳалаштиришнинг вариатив, коррексион-педагогик елементлари, интеллектуал-ижодий, коррексион-ривожлантирувчи ва визуал характердаги ўйин машғулотларини киртиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Мактабгача логопедия» номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октабрдаги 522-сон буйруғи асосида берилган 522-063 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада “Мактабгача логопедия” фанини ўқитишда ўқитувчининг инновацион таълим фаолиятини ташкил етиш моделини такомиллаштиришга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish