Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманов Aбдурауф Мухаммедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жамиятни модернизациялаш жараёнида ёшларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш омиллари», 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fal330.
Илмий раҳбар: Давронов Зиёдулла, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Aбдуллайева Насиба Бўроновна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Ғанийев Баҳодиржон Содиқжонович, фалсафа фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жамият ва давлатни модернизациялаш жараёнида ёшлар тадбиркорлик фаоллигини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамиятни модернизациялаш жараёнида ёш тадбиркорнинг креатив тафаккур, замонавий ҳуқуқий билимларга ега бўлиши, фаолиятини ташкил етишда қадриятларга асосланиши, билим ва малакаларнинг егалланиши ижтимоий ривожлантириш парадигмаси орқали очиб берилган;
Янги Ўзбекистоннинг диалектик тараққиётини таъминлашда иқтисодий модернизация ва ёш тадбиркорлик субъектларига яратилаётган ҳуқуқий, ташкилий, институционал таъминотларни интеграциялаштиришнинг ижтимоий-фалсафий, консептуал ва аксиологик жиҳатлари очиб берилган; 
ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, фуқаролик позицияси, интеллектуал уйғунлашуви натижасида юзага келадиган инсоний ресурсларини самарали бошқариш тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги прогрессга хизмат қилувчи ва иқтисодий фаол аҳоли қатлами шаклланишида муҳим омил еканлиги асосланган; 
тадбиркорлик феномени ижтимоий тараққиётдаги асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида бунёдкор ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар катализатори сифатида намоён бўлиши ҳамда такрорланмас ва инновацион шаклга ега еканлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамиятни модернизациялаш жараёнида ёшларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш омилларини ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
жамиятни модернизациялаш жараёнида ёш тадбиркорнинг креатив тафаккур, замонавий ҳуқуқий билимларга ега бўлиши, фаолиятини ташкил етишда қадриятларга асосланиши, билим ва малакаларнинг егалланиши ижтимоий ривожлантириш парадигмаси орқали очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос илмий манба вазифасини ўтамоқда ҳамда ушбу тадқиқот хулосалари партия фаолиятидаги долзарб масалаларни самарали ҳал етишга ёрдам бериши ҳисобга олинган ҳолда амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Марказий Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 01-27/378-сон маълумотномаси). Натижада, Республика ёшларининг жамиятни модернизация қилиш жараёнида ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, ёшларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш механизмларини ривожлантириш орқали ёшларда Ватанга дахлдорлик ҳиссини, масъулият фазилатларини шакллантиришда, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистоннинг диалектик тараққиётини таъминлашда иқтисодий модернизация ва ёш тадбиркорлик субъектларига яратилаётган ҳуқуқий, ташкилий, институционал таъминотларни интеграциялаштиришнинг ижтимоий-фалсафий, консептуал ва аксиологик жиҳатларига оид амалий таклифлардан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2021 йил 29 апрелдаги 04-13/-490-сон маълумотнома). Натижада Республика ёшларининг жамиятни модернизация қилиш жараёнида ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, ёшларнинг тадбиркорлик фаоллигини ошириш механизмларини ривожлантириш орқали ёшларда Ватанга дахлдорлик ҳиссини, масъулият фазилатларини шакллантиришда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилган; 
ёшларнинг ижтимоий фаоллиги, фуқаролик позицияси, интеллектуал уйғунлашуви натижасида юзага келадиган инсоний ресурсларини самарали бошқариш, тадбиркорлик фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги прогрессга хизмат қилувчи ва иқтисодий фаол аҳоли қатлами шаклланишида муҳим омил еканлиги тўғрисидаги таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси фаолиятида амалиётга жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг 2022 йил 5 октабр 11/03-15-10658-сон маълумотнома). Натижада ушбу таҳлил етиш услубиётини амалиётда қўллаш асосида инновацион фаолият, жамиятни модернизациялаш жараёнида ёшлар тадбиркорлик фаолияти, ривожлантириш механизмлари, ёшлар инновацион тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий, меъёрий жиҳатлари ҳамда ёшлар тадбиркорлигига оид назарий, амалий хулосалар ишлаб чиқилган; 
тадбиркорлик феномени ижтимоий тараққиётдаги асосий ҳаракатлантирувчи куч сифатида бунёдкор ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлар катализатори сифатида намоён бўлиши ҳамда такрорланмас ва инновацион шаклга ега еканлиги фалсафий жиҳатига оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 28 сентябр 4-13 -23-3161-сон маълумотнома). Натижада тадқиқотда келтирилган модернизация жараёнида ёшлар тадбиркорлик фаоллиятини ривожлантириш, инновацион тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий, меъёри жиҳатлари Янги Ўзбекистон ёшларининг тадбиркорлик кўникма ва салоҳиятини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish