Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрайев Aҳмад Муҳаммадийевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тинчликпарварлик тамойили ва унинг миллий тараққиётдаги аҳамияти” (фалсафий-ахлоқий таҳлил), 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (етика) (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Fal189.
Илмий раҳбар: Ҳусанов Баҳодир Ергашович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Каримов Бахтиёр Рахмонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ўтамуродов Aкбар Ўтамуродович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тинчликпарварлик тамойили ва унинг миллий тараққиётдаги аҳамиятини фалсафий-ахлоқий жиҳатларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“тинчликпарварлик” тушунчасининг тамойил сифатидаги ахлоқий моҳияти англашда антикваризм ва презентизм асосларига таяниш, тинчликни еҳтиёж ва ижтимоий зарурият сифатида ҳис қилиш ҳамда дахлдорлик ҳиссини жамият аъзоларида шакллантиришнинг умумнисоний қадриятларга боғлиқлиги очиб берилган;
глобаллашув шароитида тинчликпарварликни таъминлашнинг методологик ва консептуал гипотезалари инсоният тафаккур тараққиёти босқичларида инсонпарварлик, адолатпарварлик, еркпарварликка, тинчликни таъминлашга нисбатан давлатлараро ҳамкорлик динамикасининг индикатор ва индексларга боғлиқлиги очиб берилган; 
тинчликпарварликни дунёнинг илмий манзарасида акс еттиришда прогнозлаштиришнинг уруш хавфини бартараф етишда демобилизация ва реинтеграцияга еришишнинг маданий-ахлоқий ва анъанавий-аксеологик жиҳатлари очиб берилган;
ёшларга тинчликпарварлик ғоясининг мазмун-моҳиятини замонавий давлатни бошқаришда адолатли қонунларга таяниш механизмлари, гуманизмни ахлоқий мазмунда тушунтиришга еришишнинг фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорликдаги тинчлик – огоҳлик – дахлдорликнинг ғоявий яхлитлиги, маънавий интеграцияси ва ахлоқ уйғунликни таъминлашнинг тенденсиялари очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда тинчликпарварлик ва унинг миллий тараққиётдаги аҳамиятини ижтимоий-фалсафий жиҳатларини очиб бериш давомида олинган илмий натижалар асосида:
“тинчликпарварлик” тушунчасининг тамойил сифатидаги ахлоқий моҳияти англашда тарихийлик ва замонавийлик принсипларини ҳисобга олиш, тинчликни еҳтиёж ва ижтимоий зарурият сифатида ҳис қилиш ҳамда дахлдорлик ҳиссини жамият аъзоларида шакллантиришнинг интегратив ва коммуникатив мезонларига оид амалий тавсиялардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси ҳамкорлигида тинчликпарварлик ахлоқий фаолиятини ривожлантириш имкониятлари ва истиқболлари доирасида бир қатор телерадио ешиттиришлар “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ҳамроҳ” дастурлари сенарийларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 15 февралдаги 04-25-224-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ёшлар дунёқарашида тинчпарварлик ахлоқий тамойилининг бугунги кунда Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим аспекти еканлигини аргументлаш, янгича ёндашувлар асосида сиёсий саводхонлик ва ижтимоий масъулиятини оширишга хизмат қилган.
глобаллашув шароитида тинчликпарварликни таъминлашнинг методологик ва консептуал гипотезалари шакллантиришнинг инсонпарварлик, адолатпарварлик, еркпарварликка боғлиқлиги, тинчликни таъминлашга нисбатан давлатлараро ҳамкорлик динамикасининг индикатор ва индиксларга боғлиқлигига оид олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Жимоний тарбия ва спорт вазирлиги таълим тизимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 13-07-08-520-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшларнинг дунёқарашидаги тинчликпарварликка нисбатан янги ёндашувлар шаклланишига хизмат қилган;
тинчликпарварликни дунёнинг илмий манзарасида акс еттиришда прагнозлаштиришнинг тарихий аналогия, екстрополяция, моделлаштириш каби методларидан фойдаланишга дидактик, ахлоқий, ижтимоий-маънавий мезонларга асосланишнинг фалсафий жиҳатларига оид ғоялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 3 мартдаги 1-сон 1-илова “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида” маънавий-маърифий иммунитетини мустаҳкамлашга доир чора тадбирлар дастурининг 3 боб “Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш оид тадбирлар доирасида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида тарғибот материаллари, маърузалар, буклетлар, флаерлар ўқув-услубий материалларда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16 мартдаги 02/07-253-сон маълумотномаси). Натижада, тинчлик ва тинчликпарварлик ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳамда аҳалида ватанпарварлик, садоқат ва огоҳлик кўникмаларини ривожлантиришга еришилган;
ёшларга тинчликпарварлик ғоясининг мазмун-моҳиятини замонавий ахлоқий тарбия тарғибот технологиялари асосида сингдиришнинг ҳамда уларнинг ахлоқий фаолиятни жадаллаштиришга йўналтирилган амалиётга еришишнинг самарали омиллар, мотивациясини оширишга қаратилган таълим ва тарбия диалектикасига еришишнинг назарий асосларига оид ғоялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг “Ёшлар-келажагимиз” давлат дастурини Тошкент вилояти ҳудудларида бажарилишида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кузатув кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга ега бўлган тинчликпарварлик ва унинг миллий тараққиётдаги аҳамиятининг илмий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 26 декабрдаги 4-13-23-4480-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар дунёқарашида тинчликпарварликнинг таълимий ва тарбиявий асослари такомиллаштириш, ёшлар ўртасида ўз Ватанига, маҳалласига бўлган муҳаббатининг янада ортиб бориши, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлигини юксалишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish