Sayt test rejimida ishlamoqda

Ийманов Жавлон Саидрахмоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиёда маънавий барқарор муҳит истиқболлари: муаммо ва йечимлар (ижтимоий-фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fal465.
Илмий раҳбар: Қаххорова Матлюба Манофовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Aндижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Шарипова Еркайим Козийевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қамбаров Aбдумутал Aхаджанович, фалсафа фанлари номзоди, профессор.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёда минтақавий хавфсизликка йўналтирилган ҳамкорик фаолиятининг ижтимоий-фалсафий жиҳатлари орқали минтақа маънавий муҳитини барқарорлаштириш технологияларини аниқлаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Маънавий барқарор муҳит” тушунчаси орқали минтақада амалга оширилаётган ҳамкорлик алоқаларининг сиёсий, иқтисодий ёки хавфсизлик, маънавий барқарор муҳитни шакллантиришга бўлган ҳаракат, ҳамкорлик фаолиятининг Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар индикаторлари аниқланган;
барқарорликни таъминлашга қаратилган шартномалар ва келишувлар, кўп томонлама ҳамкорлик муносабатлари натижаси минтақа барқарорлигини таъминлайдиган муҳим омил еканлиги адекватлик (ўхшашлик) асосда давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги умумманфаатларга хизмат қилиши асосланган;
Марказий Осиё давлатларида маънавий барқарор муҳитни шакллантиришда Ўзбекистоннинг бевосита манфаатдорлик жиҳатларининг тинчлик, ижтимоий тенглик ва бой маънавий қадриятларининг тенглик тамойиллари очиб берилган;
Марказий Осиё минтақасида маънавий барқарор муҳитни шакллантиришда ўзаро тенглик ва манфаатдорликка асосланган прагматик сиёсат аксиденсия (тасодиф) емас, балки конвергенсия (яқинлашиш, ўхшашлик) бўлгани учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш минтақа давлатлари учун бирдек манфаатли еканлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари бўйича минтақада барқарор муҳит истиқболлари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга еришилди:
“Маънавий барқарор муҳит” тушунчаси орқали минтақада амалга оширилаётган ҳамкорлик алоқаларининг фақатгина сиёсий, иқтисодий ёки хавфсизлик, маънавий барқарор муҳитни шакллантиришга бўлган ҳаракат, ҳамкорлик фаолиятининг Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги муносабатлар индикаторлари аниқлангани каби хулосаларидан Маънавият ва маърифат бўлимининг тарғибот тадбирларини ташкил етишда, шунингдек, Марказий Осиё минтақаси давлатлари ҳамкорлигига бағишланган тадбирларни ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг 2022 йил 30 июн 14-07-1105-сон маълумотномаси). Натижада Марказий Осиё минтақаси давлатлари ҳамкорлигига бағишланган илмий-амалий конференсия ва семинарларнинг илмий-методик таъминоти кучайган ва амалий аҳамияти ортган;
барқарорликни таъминлашга қаратилган шартномалар ва келишувлар, кўп томонлама ҳамкорлик муносабатлари натижаси минтақа барқарорлигини таъминлайдиган муҳим омил еканлиги адекватлик (ўхшашлик) асосда давлатларнинг ўзаро ҳамкорлиги умумманфаатларга хизмат қилиши асоланганлигига оид тадқиқот натижасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг аҳоли билан учрашувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2022 йил 20 июл кунги 8-сон далолатномаси). Натижада мудофаа ва хавфсизлик соҳасига оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашда хизмат қилган; 
Марказий Осиё давлатларида маънавий барқарор муҳитни шакллантиришда Ўзбекистоннинг бевосита манфаатдорлик жиҳатларининг тинчлик, ижтимоий тенглик ва бой маънавий қадриятлари тенглик тамойиллари очиб берилганига ҳамда Марказий Осиё минтақасида маънавий барқарор муҳитни шакллантиришда ўзаро тенглик ва манфаатдорликка асосланган прагматик сиёсат аксиденсия (тасодиф) емас, балки конвергенсия (яқинлашиш, ўхшашлик) бўлгани учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиш минтақа давлатлари учун бирдек манфаатли еканлиги асосланганига доир илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Aндижон вилояти бўлимининг 2021-2022 йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида тадбиқ етилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 17 июн 150-сон далолатномаси). Натижалар, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳари ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИХ. Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, терроризм, екстремизм, ақидапарастлик, одам савдоси, наркобизнес ва бошқа хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш 37-банди Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, турли маънавий таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш ҳамда бу борада халқаро тажрибани ўрганишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish