Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Жавлон Ёрматовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили мустақил лексемаларининг хусусий бирикувчилари ва уларнинг моделлари”, 10.01.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.DSc/Fil2824.
Илмий раҳбар: Менглийев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Муҳамедова Саодат Худойбердийевна, филология фанлари доктори, профессор; Умурқулов Бекпўлат Нормуродович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили мустақил лексемаларининг хусусий бирикувчиларини аниқлаш, уларнинг моделларини ишлаб чиқишнинг бирикувчанлик луғатларини яратишдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон тилшунослигида сўзлар бирикуви масаласи ҳамда валентлик назарияси бирикувчанлик луғатларининг яратилишига, луғатлар еса машина таржимаси, автоматик матн киритиш каби соҳалар тараққиётига хизмат қилганлиги далилланган;
бирикувчанликнинг лексикографик хусусиятлари изоҳли луғатларда бош сўз изоҳини аниқлаштириш орқали таржима луғатларида ўзга тилдаги сўзнинг таржимасини таъминлаш, бирикувчанлик луғатларида бошқа сўзлар билан бирикма ҳосил қилиш имкониятини ифодалашдан иборат еканлиги очиб берилган; 
ўзбек тили сўзлар бирикувчанлиги луғатининг лингвистик аҳамияти сўз семантик хусусиятларини тўлиқ очиш, унинг жонли нутқда қандай сўзлар билан ва қандай нутқ вазиятларида қўллана олишини аниқлаштиришда намоён бўлиши исботланган;
ўзбек тили мустақил лексемаларининг хусусий бирикувчили содда ва мураккаб қолипларининг умумий бирикувчили сўз бирикмалари қолипларидан фарқи хусусий бирикувчили қолипларнинг нисбатан қуйи босқичда жойлашиши орқали очиб берилган; 
ўзбек тили матнларида қўлланган сўзларнинг бевосита ва билвосита хусусий бирикувчили бирикмаларининг ишлаб чиқилган моделлари миллий корпус синтактик анализатори учун таъминот вазифасини бажариши исботланган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дунё ҳамда ўзбек тилидаги лексемаларнинг бирикувчанлик хусусятларини ўрганиш бўйича олинган натижалар асосида: 
жаҳон тилшунослигида сўзлар бирикуви масаласи ҳамда валентлик назариясининг ўрганилиши бирикувчанлик луғатларининг яратилишига, луғатлар еса машина таржимаси, автоматик матн киритиш каби соҳалар тараққиётига хизмат қилганлиги далилланганига доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функсионал сўз ясалиши” мавзусида бажарилган ФA-Ф1-Г003 фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 22-июлдаги 17-01/186-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материаллари сўзлар бирикувчанлигининг янги сўз ясаш билан боғлиқ хусусиятлари, уларнинг умумий ва бирикувчанлик луғатларида берилишига оид янги илмий манба ва маълумотлар билан бойитиш имконини берган;
бирикувчанликнинг лексикографик хусусиятлари изоҳли луғатларда бош сўз изоҳини аниқлаштириш орқали таржима луғатларида ўзга тилдаги сўзнинг таржимасини таъминлаш, бирикувчанлик луғатларида бошқа сўзлар билан бирикма ҳосил қилиш имкониятини ифодалашдан иборат еканлиги очиб берилганига оид натижаларидан Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиали томонидан 2020-2022- йилларда бажарилган Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Т.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 19-октабрдаги 281-сон маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган; 
ўзбек тили сўзлар бирикувчанлиги луғатининг лингвистик аҳамияти сўз семантик хусусиятларини тўлиқ очиш, унинг жонли нутқда қандай сўзлар билан ва қандай нутқ вазиятларида қўллана олишини аниқлаштиришда намоён бўлиши исботланганига оид назарий фикрлардан 5220100 – Филология ва тилларни ўқитиш (ўзбек тили) бакалавриат таълим йўналиши учун мўлжалланган “Ҳозирги ўзбек тили” дарслигининг “Тил бирликлари”, “Барқарор бирикмалар” деб номланган қисмларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 27 мартдаги 274-сон буйруғига мувофиқ 274-312 рақами асосида рўйхатга олинган). Натижада дарсликдаги тил бирликлари ва барқарор бирикмалар, уларнинг бирикувчанлик луғатларида акс етишига оид маълумотлар назарий ва амалий жиҳатдан бойитиш имконини берган;
ўзбек тилшунослиги тарихидаги валентлик тушунчаси, сўзлар бирикуви масалалари тадқиқи ўрганилган, улардаги муаммолар аниқланган, хусусий бирикувчилар, уларнинг луғатларини яратиш билан боғлиқ бўлган йечим ва вазифалар очиб берилганига оид хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2018-2020-йилларга мўлжалланган Бв-Aтех2018-(251+143) “Кўриш имконияти чекланган талабалар учун тилшунослик фанлари бўйича аудио китоб таъминотини яратиш” мавзусидаги амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 14-ноябрдаги 04-1-3108-1 сон маълумотномаси). Натижада ўзбек матнларидаги мустақил лексемаларнинг хусусий бирикувчанлиги, бирикувчанлик луғатларининг аҳамиятига оид маълумотларни аниқлаштиришга еришиш имконини берган;
ўзбек тилида ҳоким ва тобе мавқели сўзларнинг бирикувчанлик хусусиятлари аниқланган, сўзлар бирикувчанлиги луғатининг ўзбек тили мустақил сўзлари хусусий бирикувчиларининг қолипларини ишлаб чиқиш, сўзларнинг бевосита ва билвосита хусусий бирикувчили бирикмалари моделлаштиришдаги зарурати ва аҳамияти далилланганига оид хулосаларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” дастуридаги “Очиқ мулоқот” радиоешиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 27-декабрдаги 17-05/345-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттириш учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish