Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоев Қобил Камоловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паркинсон касаллигининг эпидемиологик холатини бахолаш ва кўрсатилаётган даволаш-профилактик ёрдамни такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)», 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари), 14.00.13 – Неврология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib1007.
Илмий раҳбарлар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Раимова Малика Мухамеджановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Шахноза Тўлқиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Наргиза Нурмаматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Паркинсон касаллигининг эпидемиологик кўрсаткичларини ўрганиш ва беморларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Паркинсон касаллигининг эркакларда аёлларга нисбатан аралаш шакли (титроқ ва акинетик-ригид) нейротоксинлар таъсирида ривожланган дофаминергик ва холинергик дисфункция хисобига кенг тарқалиши ва авж олишига сабаб бўлиши аниқланган;
илк бор Паркинсон касаллигининг келиб чиқишида аҳамиятли омиллар  учраш хавфи даражасига кўра (ирсий мойиллик-4,7; қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари билан боғлиқ мехнат-3,5; беморларнинг кониқарсиз яшаш шароитлари-2,6; оилада қониқарсиз рухий холат-2,5) комплекс бахоловчи икки майдонли прогностик баллик тизим орқали аниқланган; 
Паркинсон касаллигининг аралаш турида барча мотор симптомлар ва номотор симптомлардан вегетатив бузилишлар харакат чекланиши билан кўп кузатилиши сабабли эркакларда ногиронлик даражаси юқорилиги аниқланган;
соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббий бўғин муассасаларида беморларга кўрсатилаётган ташхислаш-даволаш-профилактик ёрдамни беморга боғлиқ бўлган ва бўлмаган омилларни камайтиришга йўналтирилган тиббий ёрдам кўрсатиш харакат чизмаси (маршрутизация) касалликни бошланғич ва кечки босқичларига кўра такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Паркинсон касаллигининг клиник-эпидемиологик хусусиятлари, турмуш шароити, турмуш тарзи ва тиббий фаоллиги, хавф омиллари, касалликнинг тиббий, ижтимоий иқтисодий самарадорлигини ўрганиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Паркинсон касаллигининг эрта ва кечки боскичларидаги клиник белгилар ва уларни даволаш аспектларини аниклаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Паркинсон касаллигининг эрта ва кечки боскичларидаги клиник белгилар ва уларни даволаш аспектлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 8н-з/420-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома беморлар турмуш тарзи ва шароитинибахолаш, етакчи хавф омилларни аниқлаш ва улар асосида прогностик жадваллар ишлаб чиқиш, ҳамда индивидуал дифференциаллашган даволаш-соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш имконини берган;
Паркинсон касаллигида ташхислашни оптималлаштириш ва ногиронлик факторлари тахлили бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Паркинсон касаллигида ташхислашни оптималлаштириш ва ногиронлик факторлари тахлили» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 8н-р/336-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома Паркинсон касаллигидан касалланиш ва ногиронлик натижасида келиб чиқадиган иқтисодий зарарни хисоблаш, ишлаб чиқилган чора тадбирларни амалга оширишда ушбу зарарни камайтириш, ҳамда беморларга индивидуал дифференциаллашган даволаш-соғломлаштириш чора-тадбирларини ўтказиш йўли билан уларнинг ҳаёт сифатини ва ўз-ўзига хизмат кўрсатишини яхшилаш имконини берган;
Паркинсон касаллигига чалинган беморлар ва уларга кўрсатилаётган тиббий- ижтимоий ёрдамни такомиллаштиришга қаратилган тизимли тадқиқот таҳлили бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт университети 1-клиникасининг неврология бўлими, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасининг тиббий реабилитация бўлими, Тошкент шахар 5-сон клиник шифохонаси неврология  бўлими амалиётига жорий қилинган (Тошкент давлат стоматология институтининг 04-295 маълумотномаси). Олинган илмий натижалар тиббий-ижтимоий муассасаларнинг тиббий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини ошиши, касалликка чалинган шахсларнинг  саломатлигини ва уларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ҳамда кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий ёрдамдан қониқиш ҳиссини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish