Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Офтобойим Ҳусниддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё вилояти шароитида кунжутдан мўл ҳосил етиштириш агротехнологиясини яратиш”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2019.3.PhD/Qx439
Илмий раҳбар: Исаев Сабиржан Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши мухандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx.42.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Негматова Сурайё Тешаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кунжутнинг “Ташкентский-122” навини экиш муддати, экиш меъёрлари, суғориш тартибларининг тупроқ агрофизикавий, агрокимёвий хоссалари, унинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган, оч тусли бўз, енгил қумоқ тупроқлари шароитида кунжутнинг “Ташкентский -122” навини экиш муддати ва меъёрлари амалга оширилганда вариантларга нисбатан тупроқ ҳажм массаси 0,02–0,03 г/см3 камайиб, тупроқнинг ғоваклиги эса 0,2–0,4 фоизгача ортиб, тупроқнинг сув ўтказувчанлиги кўрсаткичлари 23,8–23,6 м3/га гача камайиши аниқланган;
кунжутнинг “Ташкентский-122” навини 15 май муддатида гектарига 2,0 млн дона уруғ экиб, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 65-65-60 % да, минерал ўғитларни меъёри N100P80K60 кг/га миқдорда озиқлантирилиб, мавсумий суғориш меъёри 1250 м3/га суғорилиб, кунжутдан 12,3 ц/га ёки назоратга нисбатан 2,1 ц/га қўшимча дон ҳосили олишга эришилган;
кунжутни 15 июнь муддатида “Ташкентский-122” навини гектарига 2,0 млн дона уруғ экиб, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНСга нисбатан 75-75-60 % да, минерал ўғитларни меъёри N100P80K60 кг/га миқдорда озиқлантирилиб, мавсумий суғориш меъёри 1250 м3/га суғорилиб, кунжутдан 8,7 ц/га ёки назорат вариантига нисбатан 2,3 ц/га қўшимча дон ҳосили олинган, ҳар бир гектаридан 578,2 минг сўм/га соф фойда, рентабеллик даражаси 28,3 % га юқори бўлишига эришилган;
кунжутни 15 майда экиб, суғориш олди тупроқ намлиги ЧНДСга нисбатан 65-65-60 % тартибда, гектарига 1,5 млн дона (5 кг/га) меъёрда экилганда кунжут бўйи 135 см, ён ҳосил шоҳи 5 дона, 1000 дона уруғ оғирлиги 2,1 грамни ташкил этган бўлса, гектарига 2,0 млн дона (6 кг/га) меъёрда етиштирилганда юқоридагиларга мос ҳолда 142; 7; 2,5; гектарига 2,5 млн дона (7 кг/га) меъёрда экилганда 138; 5; 2,4 ва гектарига 3,0 млн дона (8 кг/га) меъёрда экилганда 140; 5; 2,3 граммни ташкил этгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кунжутнинг “Ташкентский -122” навини турл экиш муддатлари ва меъёрини экишни жорий қилиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари учун “Қашқадарё вилояти шароитида кунжут навидан юқори ва сифатли дон ҳосили олиш” бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 июлдаги 02/027-04-4721-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиянома Қашқадарё вилояти шароитида кўп тармоқли фермер хўжаликларида кунжутни экиш муддатлари ва меъёрларини қўллашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган, оч тусли бўз тупроқлари шароитида кунжутнинг “Ташкентский -122” навини Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги “Махмаша бобо агрочорва” фермер хўжалигида 11,7 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 июлдаги 02/027-04-4721-сон маълумотномаси). Натижада, гектарига кунжут донидан 11,7 ц/га ёки назоратга нисбатан 1,9 ц/га қўшимча дон ҳосил олинган. Кунжутнинг “Ташкентский-122” навларидан экиш муддати ва меъёрларидан юқори ҳосил олинган;
Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида кунжутнинг “Ташкентский -122” навидан юқори ва сифатли дон ҳосили олиш учун Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги  “Ихтиёров Асрорбек” фермер хўжалигида 12,5 гектар ва “Бобоназаров Дониёрбек” фермер хўжалигида 10,5 гектар, жами 23 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 16 июлдаги 02/027-04-4721-сон маълумотномаси). Натижада андоза навига нисбатан бир марта суғориш сони кам бўлиши ҳисобига суғориш сувлари тежалишига эришилган ҳамда кунжут донидан 2,2 ц/га қўшимча дон ҳосили олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish