Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманазаров Акмал Рузикуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишлатилган кадмий-кальций-фосфат катализаторидан кадмийни ажратиб олиш технологияси ва уни янги катализатор синтези циклига жалб қилиш», 02.00.19 – Камёб, нодир ва радиоактив элементлар кимёвий технологияси, 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3261.
Илмий раҳбарлар: Гуро Виталий Павлович, кимё фанлари доктори, профессор; Дадаходжаев Абдулла Турсунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Намазов Шафоат Саттаровович, техника фанлари доктори, академик; Рузиев Улугбек Неъматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чиқинди кадмий-кальций-фосфат ККФ-Н катализаторидан кадмийни ажратиб олиш ва унинг асосида синтезланган ККФ-Н катализатор кўринишида фойдаланишнинг янги циклига жалб қилиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайта ишланган қаттиқ ККФ-Н катализаторини турли эритувчилар ёрдамида эритмага ўтказиш қонуниятлари аниқланган;
кадмий- калций- фосфат-ионларини биргаликдаги эритмасидан, кадмийни ионалмашинувчи смоладан ажратиб олиш схемаси ишлаб чиқилган;
тоза кадмий тузи ёки унинг концентратини ажратиш билан кадмий сақловчи техноген иккиламчи минерал хомашё сифатидаги қайта ишланган ККФ катализаторини ишлаб чиқиш технологияси яратилган; 
ишлатилган ККФ катализаторини қайта ишлаш натижасида олинган хомашё компоненти сифатида тоза кадмий тузи ёки унинг концентрати асосида янги ККФ-Н катализаторини синтез қилиш технологияси яратилган.
айланувчан шишауглеродли катодда кадмийни назорат қилишнинг инверсион-полярографик усули (сезгирлиги 10-9 % гача)  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ККФ-Н катализаторидан кадмийни қайта ишлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлатилган ККФ-Н катализатори таркибидан кадмийни ажратиб олиш технологияси “Ўзкимёсаноат” АЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2021 йил 30 августдаги 01-3106-сон маълумотномаси). Натижада бу атроф-муҳит ифлосланишини камайтириш ва қимматбаҳо компонентни ажратиб олиш имконини беради;
ажратилган кадмийдан ККФ-Н катализаторини синтез қилиш технологияси “Ўзкимёсаноат” АЖнинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2021 йил 30 августдаги 01-3106-сон маълумотномаси). Натижада бу импорт ўрнини босувчи нисбатан арзон катализатор олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish