Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаева Зайнаб Суннат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Aсални физик-кимёвий тадқиқ етиш, товарлар номенклатураси бўйича синфлаш ва сертификатлаш ҳамда уларнинг хавфсизлик билан ўзаро боғлиқлиги», 02.00.09 – Товарлар кимёси (техника фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Т1711.
Илмий раҳбар: Хамракулов Гафуржан, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Aхмадалиев Махамаджон Aхмадалиевич, техника фанлари доктори, профессор; Aбдуллоев Обиджон Шахобиддинович, кимё фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ва сунъий асални сертификатлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга ботаник келиб чиқиши ва кимёвий таркиби асосида ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича янги товар код рақамларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор табиий асалнинг кимёвий таркиби ва ботаник келиб чиқиши ҳамда сунъий асалнинг истеъмол хоссаларидан келиб чиқиб, амалдаги товар кодларига қўшимча равишда янги товар кодлари ишлаб чиқилган;
мунозарали ҳолатларда истеъмолчини ёки назорат қилувчи ташкилотнинг талабига кўра табиий асалдаги пролин аминокислотаси миқдорини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
замонавий физик-имёвий усуллар ёрдамида експорт ва импорт шаклдаги асалнинг сифат кўрсаткичларини аниқлашнинг тезкор усуллари ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган ташкилот стандарти (Ц) талаблари бўйича қўшимчалар ва табиий асални мувофиқлигини баҳолаш имконини берувчи синов дастури яратилган;
гомогенлаш жараёнини қўллаган ҳолда қўшимчалар билан табиий асал олиш технологияси ва рецептураси такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасига мувофиқ табиий ва сунъий асалнинг истеъмол ҳусусиятларига кўра таснифланишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича “табиий асал” ва “сунъий асал” учун ишлаб чиқилган 0409 00 000 1, 0409 00 000 2, 0409 00 000 3, 0409 00 000 4, 0409 00 000 5, 0409 00 000 6, 0409 00 000 9 ҳамда 1702 90 950 1, 1702 90 950 2, 1702 90 950 9 янги код рақамлари божхона амалиётига жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 10 августдаги 16/05-22-0465-сон маълумотномаси). Натижада, табиий ва сунъий асални код рақамларини тўғри аниқлаш оқибатида мамлакат иқтисодиёти ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда божхона статистикасини тўғри юритиш имконини берган;
табиий асалнинг органолептик ва физик-кимёвий кўрсаткичларини аниқлаш асосида унинг асллигини текширишнинг тезкор усуллари, ҳамда табиий асал таркибидаги пролин аминокислотасини аниқлаш усули божхона амалиётига жорий етилган (Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 10 августдаги 16/05-22-0465-сон маълумотномаси). Натижада, табиий асални експорт ва импорт амалиётларини бажаришда унинг таркибини тезкор ва самарали аниқлаш имконини берган;
табиий асал учун ишлаб чиқилган комплекс синов дастури "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" Давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази давлат муассасасининг 2022 йил 28 ноябрдаги 12-1162-сон маълумотномаси). Натижада, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича техник регламент талаблари асосида сертификатлаш тизимини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish