Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожийева Махфират Юсуповнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тили сўз бирикмаларида шахс тавсифи (субстансиал ва социопрагматик аспектларда”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1094. 
Илмий раҳбар: Назарова Саида Aхмеджановна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат Мадийевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор 
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида шахс тавсифининг сўз бирикмаларида ифодаланишини субстансиал ва социопрагматик нуқтайи назардан асослашдан иборат. 
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида шахс тавсифининг сўз бирикмаларида ифодаланиши субстансиал, социолингвистик ва прагмалингвистик аспектларда: сўзловчи /тингловчи /тил егаси /фойдаланувчи /лисоний шахс /коммуникатив шахс /адресант /адресат мавқейидаги лексик бирликларда “шахс тавсифи” луғавий мавзувий тўдалари умумийлик-хусусийлик диалектикаси асосида сўз бирикмалари парадигмаси аниқланган;
антропонимли – [Оа~Ош], [Ош~Оа] қурилмалар адресант/адресатни номлаш, шахсини аниқлаш, исм егасининг индивидуал табиатини очиб бериш: /исм /фамилия /лақаб, касб, ҳунар, машғулот, лавозим, насаб, ёш, жинс, миллат/қавмга кўра номлайдиган [Ои~Оҳ], [Ои~Омаш], [Ок-ҳ~Ои], [Он/м~Ои], [Ои~Оқ], [Ои~Ом], [Ои~Ол], [Оф~Ой], [Ок~Оф] оралиқ шаклли бирикмалар нутқ субйектларининг ижтимоий қатлами, гуруҳи, индивидуаллиги социал белгилар орқали асосланган;
 шахсни тавсифловчи сўз бирикмалари лисоний қурилиши субстансиал таҳлил қилиниб, тил сатҳида олдиндан тайёр [Ош~Ош]=СБ, [Оа~Ош]=СБ, [Ош~Оа]=СБ синтактик қолиплари асосида воқеланиши, тилнинг номинатив вазифасини лисоний синтактик имкониятлар асосида мулоқот/дискурсда намоён етувчи вербал восита саналиши исботланган;
мулоқотдаги [Ош~Ош], [Оа~Ош], [Ош~Оа] қурилмали вариантларнинг шахсни ижтимоий мақом, қатлам, социал ролларга хос маълумот даражаси, мансаб, лавозим, насл-насаб, касб, ҳунар, машғулот, қариндошлик, миллий мансублик, ёш, гендер каби социал белгилар асосида аниқлаштириш, номлаш, мулоқот хулқини иллокутив, перлокутив актларда вербаллаштириш хусусиятларида социал ва прагматик аспектлар уйғунлашуви далилланган. 

ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек тилида шахс тавсифининг сўз бирикмаларида ифодаланиши субстансиал, социолингвистик ва прагмалингвистик аспектларда: сўзловчи /тингловчи /тил егаси /фойдаланувчи /лисоний шахс /коммуникатив шахс /адресант /адресат мавқейидаги лексик бирликларда “шахс тавсифи” луғавий мавзувий тўдалари умумийлик-хусусийлик диалектикаси асосида сўз бирикмалари парадигмасига доир маълумотлардан Бухоро давлат университетида A-ОТ-2021-2 рақамли “Тиббиётга оид атамалар електрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда (2020-2021-йй.) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022-йил 25-ноябрдаги 04-04/01-2334-сон маълумотномаси). Натижада шахсни тавсифловчи сўз бирикмаларининг лисоний қурилиш хусусиятлари, социопрагматик жиҳатлари лингвистик таъминот вазифасини бажарган;
ўзбек тилида шахсни тавсифловчи сўз бирикмаларининг социал, прагматик хусусиятларидан, мулоқотдаги [Ош~Ош], [Оа~Ош], [Ош~Оа] қурилмали вариантларнинг шахсни ижтимоий мақом, қатлам, социал ролларга хос маълумот даражаси, мансаб, лавозим, насл-насаб, касб, ҳунар, машғулот, қариндошлик, миллий мансублик, ёш, гендер каби социал белгиларининг ижтимоийлашиш жараёнида адресатга таъсир ўтказиш, унинг психологик ҳолатини таҳлил қилиш каби маълумотлардан Бухоро давлат университетида Ё-A-1-9 рақамли “Aҳолининг турли қатламларига психологик ёрдам кўрсатиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда (2020-2021-йй.) фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 13-февралдаги 04-01/278-сон маълумотномаси). Натижада шахс мулоқотини аниқлаштириш, номлаш, мулоқот хулқини иллокутив, перлокутив актларда вербаллаштириш хусусиятларидан оид лингвистик материаллар орқали асосланган;
ижтимоий мақом, қатлам, социал ролларга хос маълумот даражаси, мансаб, лавозим, насл-насаб, касб, ҳунар, машғулот, қариндошлик, миллий мансублик, ёш, гендер каби социал белгиларга оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий ешиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” дастурларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022-йил 13-майдаги ЎЗ-РК-17-805-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish