Sayt test rejimida ishlamoqda

Aдизова Нилуфар Истамовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Еркин Воҳидов достонларининг лингвостилистик ва миллий-маданий хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Fil1323.
Илмий раҳбар: Юлдашева Дилором Нигматовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Йетакчи ташкилот: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Еркин Воҳидов достонларининг лингвостилистик ва миллий-маданий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Еркин Воҳидов достонларида бадиий нутқнинг фоностилистик, лексик-семантик жиҳатдан ранг-баранг еканлиги, морфологик меъёрларга мос келиши, синтактик-стилистик мувофиқликнинг таъминланиши, лингвоестетик қийматни сақлаши кабилар метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш каби ҳодисалар асосида аниқланган; 
шоир достонларида ўзбек тили ички имкониятларининг луғавий бирликка хос белги-хусусиятлари, янги бирликлар ясаш имкониятига кўра кенглиги аффиксиал ва композицион окказионализмлар, морфологик ҳамда синтактик хусусиятларининг коммуникатив, грамматик ва стилистик хусусиятларини ёритиш, сўзларнинг шакл ва маъно муносабатлари омонимлик, синонимлик, антонимлик, гипо-гиперонимик, диалектик, тарихийлик воситасида далилланган;
ономастик бирликларнинг бадиий матнда коннотатив-деннотатив маъно касб етиши, интертекстуаллик ҳосил қилишдаги ижодкор индивидуал услубига хос бўлган структурал ўзгаришлар аҳамияти, бадиий аксланиши, матн бутунлигини шакллантиришда лексик-семантик тизимда муҳим ўрин тутиши шоир достонларидаги миллий-маданий руҳ билан суғорилган номлар орқали исботланган; 
шоир достонларида услуб индивидуаллигини, нутқ таъсирчанлигини бойитишда синтактик параллелизм, емоционаллик, риторик сўроқ гап, инверсия, еллипсис, градация, антитеза каби поетик-синтактик, функсионал-стилистик ўзига хосликларни таъминловчи синтактик воситалар лингвостилистик аспектда асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотда Еркин Воҳидов достонларининг лингвостилистик ва миллий-маданий хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Еркин Воҳидов достонларида бадиий нутқнинг фоностилистик, лексик-семантик жиҳатдан ранг-баранг еканлиги, морфологик меъёрларга мос келиши, синтактик-стилистик мувофиқликнинг таъминланиши, лингвоестетик қийматни сақлаши кабилар метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш каби ҳодисалар асосида аниқланган назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп етиш” номли фундаментал лойиҳасини бажаришда (2017-2022-йй) фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 12-январдаги 01/4-76-сон маълумотномаси). Натижада шоир қўллаган нутқ услублари билан боғлиқ фикрлар амалий лойиҳанинг такомиллашувига хизмат қилган;
шоир достонларида ўзбек тили ички имкониятларининг луғавий бирликка хос белги-хусусиятлари, янги бирликлар ясаш имкониятига кўра кенглиги аффиксиал ва композицион окказионализмлар, морфологик ҳамда синтактик хусусиятларининг коммуникатив, грамматик ва стилистик хусусиятларини ёритиш , сўзларнинг шакл ва маъно муносабатлари – омонимлик, синонимлик, антонимлик, гипо-гиперонимик, диалектик, тарихийлик асосида илмий далилланган қарашлардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида давлат илмий-техник дастурлари доирасида БВ-Aтех 2018 (143) – “Кўзи ожиз шахслар учун компютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имконини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқотни бажаришда (2018-2020-йй) фойдаланилган (A. Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2023-йил 12-январдаги 01/4-77-сон маълумотномаси). Натижада ўзлик руҳини тарбиялашига доир маълумотлар билан боғлиқ илмий-назарий қарашлар фундаментал лойиҳанинг мукаммаллашишига хизмат қилган;
ономастик бирликларнинг бадиий матнда коннотатив-деннотатив маъно касб етиши, интертекстуаллик ҳосил қилишдаги ижодкор индивидуал услубига хос бўлган структурал ўзгаришлар аҳамияти, бадиий аксланиши, матн бутунлигини шакллантиришда лексик-семантик тизимда муҳим ўрин тутиши шоир достонларидаги миллий-маданий руҳ билан суғорилган номлар орқали асосланган хулосалардан Бухоро телеканалининг “Aссалом Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Aдабий муҳит” телекўрсатувлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021-йил 17-июндаги 1/169-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материаллар мазмунининг ранг-баранг назарий фактларга таяниши таъминланган ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish