Sayt test rejimida ishlamoqda

Муқимова Гулнора Рашидовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фитоморф метафораларнинг лингвопоетик, лингвокултурологик хусусиятлари ва лексикографик талқини ”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1087.
Илмий раҳбар: Саидов Ёқиб Сиддиқович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Жабборов Ҳўжамурод, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек бадиий матнларидаги фитоморф метафораларининг лингвопоетикасини ўрганиш, лингвокултурологик хусусиятларини очиб бериш, лексикографик талқини ва тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек фолклорининг поетик матнларида ўсимлик култи билан боғлиқ рамзий белгилар муҳим ўрин тутиши, улар, асосан, кўчма, чунончи, метафорик маънода қўлланилиши, бадиий-естетик, лингвопоетик, лингвомаданий аҳамият касб етиши ойдинлаштирилган;
ўзбек мумтоз, хусусан, Aлишер Навоий назмидаги фитоморф метафоралар образлиликни шакллантирувчи асос еканлиги, муҳим бадиий санъат сифатида алоҳида ўрин тутиши аниқланиб, уларнинг тараққиётига доир лингвистик қонуниятлар далилланган; 
замонавий ўзбек шеърияти, хусусан, Шавкат Раҳмон ва Муҳаммад Юсуф ижодидаги анъанавий ва индивидуал фитоморф метафораларнинг луғавий-бадиий хусусиятлари, уларнинг фитонимларни лингвопоетик тимсолга айлантириш мезонлари бўйича бадиий маҳорати очиб берилган; 
ўзбек поетик матнларидаги фарзанд ва қариндошлик тушунчалари, инсон характери, емоционал ҳолати, қиёфаси билан боғлиқ фитоморф метафораларнинг миллий ўзига хосликлари аниқланган, улар халқ маданиятининг енг қадимий ва муҳим лингвокултурологик бирлиги екани ашёвий материаллар билан далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек фолклорининг поетик матнларида ўсимлик култи билан боғлиқ рамзий белгилар муҳим ўрин тутиши, улар, асосан, кўчма, чунончи, метафорик маънода қўлланилиши, бадиий-естетик, лингвопоетик, лингвомаданий аҳамият касб етиши каби илмий хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг ФЗ-2016-0908165532-рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017-2020-йй) фойдаланилган (Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022-йил 2-ноябрдаги 304-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида таҳлилга тортилган она тили ва адабиётини ривожлантириш ҳақидаги назарий билимларнинг янги маълумотлар билан бойишига еришилган;
ўзбек мумтоз, хусусан, Aлишер Навоий назмидаги фитоморф метафоралар образлиликни шакллантирувчи асос еканлиги, замонавий ўзбек шеърияти, хусусан, Шавкат Раҳмон ва Муҳаммад Юсуф ижодидаги анъанавий ва индивидуал фитоморф метафораларнинг луғавий-бадиий хусусиятлари, уларнинг фитонимларни лингвопоетик тимсолга айлантириш мезонлари бўйича бадиий маҳорати очиб берилишига оид хулосалардан Ўзбекистон давлат хореография академиясининг ФЗ-2019081663 рақамли “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари тўпламини (електрон луғатлар) яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада диссертация илмий натижаларидан (2020-2021 йй) фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2022-йил 25-ноябрдаги 01/04-33-сон маълумотномаси). Натижада електрон луғатлар яратишда диссертация хулосаларига таянилган;
 ўзбек поетик матнларидаги фарзанд ва қариндошлик тушунчалари, инсон характери, емоционал ҳолати, қиёфаси билан боғлиқ фитоморф метафораларнинг миллий ўзига хосликлари, улар халқ маданиятининг енг қадимий ва муҳим лингвокултурологик бирлиги еканлиги ҳақидаги таҳлиллардан Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телеканалининг “Aссалом, Ўзбекистон”, “Саккизинчи мўжиза», кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2021-йил 17-июндаги 1/168-сон маълумотномаси). Бу орқали ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва улар янги маълумотлар билан такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish