Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозорова Гулмира Зайниддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумот 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилида плеонастик бирликларнинг лингвопрагматик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fil1540
Илмий раҳбар: Aбузалова Меҳринисо Кадировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади плеоназмларнинг семантик ва прагматик жиҳатларини екстралингвистик асосларда очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
плеоназм ва унга ёндош лисоний ҳодисалар – бу интенсияларнинг тўлиқ (тавтология, редупликация, дитталогия, антиеллипсис, изосемия, периссология, синтактик параллелизм) ёки қисман (плеоназм) такрорланиши мавжуд бўлган експликация бирикмалари еканлиги аниқланган;
дискурсдаги плеоназмлар соҳавий (маиший, илмий, сиёсий, тиббий, бадиий нутқдаги) гуруҳларга ажратилиб, уларнинг лексик-семантик, лингвопрагматик психолингвистик, когнитив маъно назарияси, коммуникантлар ҳақида умумий маълумот (коммуникантларнинг вақтини ва ҳаракатларини тежаш функсияси); сўзловчи тил малакасининг йетарли емаслиги (фатик ёки мулоқотни ўрнатиш функсияси); сўзловчининг нутқ пайтидаги аффектив ҳолати (фатик функсия) асосланган;
сўзловчининг плеонастик бирликни танлаши омиллари - антропологик жиҳатдан матн семантик тузилишидаги функсиялари ийерархиясини ўрнатиш, еътиборни хабардаги асосий нарсага қаратиш, ҳиссий ва естетик таъсирни кучайтириш, коммуникатив акт ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини амалга ошириш, плеоназмнинг синтактик қурилмада ҳар қандай иллокутив функсия бажариши асосида далилланган;
ўзбек тилида плеонастик бирликларнинг икки хил мавқеда: ортиқча бирлик - нутқий камчилик сифатида; нутқни тўлдирувчи бирлик - аниқлик, кучайтириш, таъкид маъноларини берувчи восита сифатида воқеланиши исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Плеонастик бирликларнинг лингвопрагматик хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида еришилган илмий натижалар асосида:
плеоназм ва унга ёндош лисоний ҳодисалар - бу интенсияларнинг тўлиқ (тавтология, редупликация, дитталогия, антиеллипсис, изосемия, периссология, синтактик параллелизм) ёки қисман (плеоназм) такрорланиши мавжуд бўлган назарий хулосалардан Бухоро давлат университетининг A-ОТ-2021-2 рақамли «Тиббиётга оид атамалар електрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда (2020-2021-йй.) фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022-йил 20-декабрдаги 04-04/01-2697-сон маълумотномаси). Натижада тиббиёт соҳасида қўлланадиган плеонастик ифодаларнинг лисоний хусусиятлари, прагматик жиҳатлари далилланган; 
дискурсдаги плеоназмлар соҳавий гуруҳларга ажратилиб, уларнинг лексик-семантик, лингвопрагматик психолингвистик, когнитив маъно назарияси, коммуникантлар ҳақида умумий маълумот, сўзловчи тил малакасининг йетарли емаслиги, сўзловчининг нутқ пайтидаги аффектив ҳолати каби илмий натижалардан Бухоро давлат университетининг ОТ-Ф1-002-Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” номли фундаментал лойиҳа доирасида (2017-2020-йй.) белгиланган асосий вазифаларни бажаришда амалда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 10-январдаги 04-04/01-79-сон маълумотномаси). Натижада сўзловчи томонидан ифодаланаётган бирликларнинг дискурсда намоён бўлишига турли психологик, антропологик омилларнинг таъсири аҳамиятли еканлиги инобатга олинган;
сўзловчининг плеонастик бирликни танлаши омиллари: а) антропологик жиҳатдан матн семантик тузилишидаги функсиялари ийерархиясини ўрнатиш, еътиборни хабардаги асосий нарсага қаратиш, ҳиссий ва естетик таъсирни кучайтириш; б) коммуникатив акт ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини амалга ошириш; д) плеоназмнинг синтактик қурилмада ҳар қандай иллокутив функсия бажариши асосидаги илмий қарашлардан Бухоро вилоят телевидениясининг “Aссалом, Бухоро”, “Нажот билимда” номли кўрсатувлари ва Бухоро радиосининг “Тил – миллат кўзгуси” номли радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 12-декабрдаги 1/327-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва ешиттиришларнинг илмийлиги ва оммабоплиги ошиб, аҳолининг билим даражаси ошишига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish