Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Гулшан Хамройевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбек ва инглиз тилларида соматизмлар асосида шаклланган мақолларнинг когнитив-семантик ва структур хусусиятлари», 10.00.06 – Қиёсий адабиёцҳунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2789.
Илмий раҳбар: Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори, профессор; Гадоева Мавлуда Ибрагимовна, филология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади соматизмлар асосида шаклланган ўзбек ва инглиз мақолларининг когнитив-семантик ва структур хусусиятларини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
соматизм асосида шаклланган мақолларнинг естетик ва баҳоловчи ахборот ташиш хусусияти, мазмун чегараси ўзгаришининг тилни ишлатувчи миллат маданияти, мафкураси билан шартланганлиги, мазкур лисоний бирликларни ўрганишда диахрон ва синхрон аспектлардаги даврий қатлами аниқланган;
соматик мақолларнинг ясалиш жараёнининг коммуникатив ва дериватив характери соматик бирликнинг матн ривожи доирасида воқеланиши ва матн ҳосил қилиш қонуниятлари билан белгиланиши, мазкур жараён натижаси сифатида соматизмнинг иккиламчи маҳсулот еканлиги асосланган; 
соматик мақолларнинг нейтрал ва емоционаллиги, контекстга боғлиқ ва боғлиқ емаслигида намоён бўладиган ички қарама-қаршиликларга уларнинг турли матнлар доирасида контекстуал ва концептуал мазмун касб етиш, турли контекстларда таърифланишга еҳтиёж сезиш ва сезмаслик табиати сабаб бўлиши исботланган;
мақолларда фигурал (мажозий) маънонинг ҳосил бўлиши мақолнинг яхлит лисоний бирлик сифатида қўлланилиши билан алоқадор еканлиги, сўзнинг кўчма маъно олиши мақол қисмларининг матн ичидаги ўзаро муносабати ва контекст билан боғлиқ ҳолда юзага келиши далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида соматизмлар асосида шаклланган мақолларнинг когнитив-семантик ва структур хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
соматизм асосида шаклланган мақолларнинг естетик ва баҳоловчи ахборот ташиш хусусияти, мазмун чегараси ўзгаришининг тилни ишлатувчи миллат маданияти, мафкураси билан шартланганлиги мазкур лисоний бирликларни ўрганишда диахрон ва синхрон аспектлардаги даврий қатлами оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2013-2015-йилларда бажарилган ФA-Ф1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 11-ноябрдаги 427/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган соматик паремалар луғати таркибининг инглиз ва ўзбек тилларидаги естетик ва баҳоловчи ахборот ташиш хусусиятига, миллат маданияти, мафкураси билан шартланган соматик паремалар билан бойитилишига еришилган.
соматик мақолларнинг ясалиш жараёнининг коммуникатив ва дериватив характери соматик бирликнинг матн ривожи доирасида воқеланиши ва матн ҳосил қилиш қонуниятлари билан белгиланиши, мазкур жараён натижаси сифатида соматизмнинг иккиламчи маҳсулот еканлигига оид назарий ва амалий материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган 561624-ЕПП-1-2015-УК-ЕППКA2-CБҲЕ-СП-ЕРAСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 8-ноябрдаги 3062/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада таълим жараёнида филология таълим йўналишидаги талабалар учун лексикология, қиёсий тилшунослик фанларидан соматик бирликларнинг синхрон ва диахрон шаклланишига доир масалаларни мукаммаллаштириш имконияти яратилган.
соматик мақолларнинг нейтрал ва емоционаллиги, контекстга боғлиқ ва боғлиқ емаслигида намоён бўладиган ички қарама-қаршиликларга уларнинг турли матнлар доирасида контекстуал ва концептуал мазмун касб етиш, турли контекстларда таърифланишга еҳтиёж сезиш ва сезмаслик табиати сабаб бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Aссалом Бухоро”, “Саккизинчи мўъжиза” телекўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 7-ноябрдаги 1/277-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган 
ва у янги манбалар билан такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish