Sayt test rejimida ishlamoqda

Кахарова Моҳигул Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек болалар насрида ўсмирлар руҳияти тасвири», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil956.
Илмий раҳбар: Жамилова Башорат Сатторовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори, профессор; Баротова Мубаширра Баратовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек адиблари ижодида ўсмирлар психологияси ифодаси, ёзувчи психологизми муаммосини монографик тизимини аниқлашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
инглиз ва ўзбек болалар насрида ўсмирлар руҳияти талқинидаги ўзига хосликларнинг қиёсий ифодаси, адибларнинг ўсмир образини яратишдаги ижодий маҳорати, нутқ қатламлари, турли ижтимоий-тарихий қарашлар тўқнашуви, вазиятнинг шартлилиги ва метафорик моҳияти, поетик чекинишлар каби шакл унсурларининг мазмунга мутаносиблигида намоён бўлиши аниқланган; 
инглиз ва ўзбек болалар насри композицияси образлар тизимида ғоявий қарши курашга урғу берилиши, лирик-интеллектуал услубнинг қўлланиши, гуманистик ва демократик ғояларнинг алоҳида таъкидланиши, эпик ҳикоя қилиш тарзининг миллий хусусияти билан белгиланганлиги асосланган;
инглиз ва ўзбек болалар насридаги ўсмирлар ҳаёти, жиноят кўчасига кириб қолган бош қаҳрамонлар руҳияти, ўсмирликка ўтиш давридаги ўзига хос дунёсидаги ўзгаришларнинг бадиий-эстетик ифодаси, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилиши, шахс сифатида шаклланиш модели (муаллиф яратган модел) теран ифодаланган саргузашт-фантастик, детектив, автобиографик, маърифий-таълимий асарларнинг бадиий-композицион, услубий ўзига хосликларини қиёслаш орқали намоён бўлиши далилланган;
инглиз болалар насридаги билдунгсроман асарларини ўзбек адабиётидаги маърифий-таълимий романларга қиёслаб, улардаги шахс сифатида шаклланиш жараёнининг бадиий талқинига хос умуммиллий, умумадабий, ижтимоий-психологик ҳамда ментал-маданий қирралар билан белгиланганлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда инглиз ва ўзбек болалар насрида ўсмирлар руҳияти тасвири бўйича олинган натижалар асосида: 
инглиз ва ўзбек болалар насрида ўсмирлар руҳияти талқинидаги ўзига хосликларнинг қиёсий ифодаси, адибларнинг ўсмир образини яратишдаги ижодий маҳорати, нутқ қатламлари, турли ижтимоий-тарихий қарашлар тўқнашуви, вазиятнинг шартлилиги ва метафорик моҳияти, поетик чекинишлар каби шакл унсурларининг мазмунга мутаносиблигида намоён бўлишига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021-йил 15- декабрдаги 17.01/34-сон маълумотномаси). Натижада болалар насрида ёзувчи концепцияси, бадиий психологизм, бу йўналишдаги асарларнинг назарий асослари бойитилишига эришилган;

инглиз ва ўзбек болалар насри композицияси образлар тизимида ғоявий қарши курашга урғу берилиши, лирик-интеллектуал услубнинг қўлланиши, гуманистик ва демократик ғояларнинг алоҳида таъкидланиши, эпик ҳикоя қилиш тарзининг миллий хусусияти билан белгиланганлигига оид назарий ва амалий материаллардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган 561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС+CБҲЕ ИМЕП : “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” инновацион тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 9-июндаги 1732/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада инновацион тадқиқот лойиҳаси асосида ўқитувчиларнинг коммуникативлик қобилиятини яхшилаш, қиёсий адабиётшуносликка оид билимини ошириш ва таълим тизими жараёнини халқаролаштириш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга эришилган;
  инглиз ва ўзбек болалар насридаги ўсмирлар ҳаёти, жиноят кўчасига кириб қолган бош қаҳрамонлар руҳияти, ўсмирликка ўтиш давридаги ўзига хос дунёсидаги ўзгаришларнинг бадиий-эстетик ифодаси, ҳаётда ўз ўрнини топишга интилиши, шахс сифатида шаклланиш модели (муаллиф яратган модел) теран ифодаланган саргузашт-фантастик, детектив, автобиографик, маърифий-таълимий асарларнинг бадиий-композицион, услубий ўзига хосликларини қиёслаш орқали намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Ассалом, Бухоро”, “Саккизинчи мўжиза”, “Адабий муҳит”  телекўрсатувлари, шунингдек, “Мулоқот ва мунозара”, “Қадриятлар қадим бешиги” радиоешиттиришлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 6-январдаги 1/7-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатувлар орқали болалар ёзувчиларининг асарлари, ижодий мероси билан боғлиқ қизиқарли таҳлилий материаллар ёш телетомошабинлар ва радиоешитувчилар эътиборига ҳавола қилинган, телекўрсатувларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилган ҳамда илмий-оммабоплик хусусияти кучайтирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish