Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимов Комил Бахтияровичнинг
докторлик диссертация (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Жавобгарликни йенгиллаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ўразалиев Муродбек Қораевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03. 
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам Кабулович, юридик фанлар доктори, профессор; Пўлатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор; Расулев Aбдулазиз Каримович, юридик фанлар доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жавобгарликни йенгиллаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш институтининг назарий ва амалий жиҳатлари асосида аниқланган муаммоларнинг йечимини топишга, Жиноят кодексининг тегишли нормаларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят содир етиш вақтида ўз ҳаракатларининг (ҳаракацизлигининг) ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва уларни бошқара олган шахс ақли расо шахс еканлиги асосланган;
жиноят содир етиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатлари (ҳаракацизлиги)нинг аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилиши зарурлиги асослаб берилган; 
жиноят содир етгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар Жиноят кодексининг 
97 ва 98-моддалари билан жавобгарликка тортилиши зарурлиги асосланган;
ақли расоликни истисно етмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкинлиги асослаб берилган;
Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уни содир етган шахснинг жавобгарликка тортилганлиги ёки ақли норасолик туфайли, жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаганлиги ёки бошқа асосларга кўра жавобгарликдан озод қилинганлигидан қатъий назар, Жиноят кодексининг 37-моддаси доирасида ҳимояланишига асос берувчи ижтимоий хавфли тажовуз деб ҳисобланиши зарурлиги асосланган;
шахс руҳий ҳолати сурункали бузилганлиги, руҳий ҳолати вақтинчалик бузилганлиги, ақли заифлиги, руҳий ҳолати бошқача тарзда бузилганлиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган бўлса, у ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир етган, деб топилиши асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалап қуйидагилапда фойдаланилган: 
жиноят содир етиш вақтида ўз ҳаракатлари (ҳаракацизлиги) ижтимоий хавфли хусусиятини англаган ва уларни бошқара олган шахс ақли расо шахс еканлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 18-моддаси биринчи қисмини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 28-августдаги 06/1-05/2879-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ақли расо шахс тушунчасини аниқлаштиришга ва уни амалиётда тушуниш бўйича муаммоларни бартараф қилишга хизмат қилган;
жиноят содир етиш вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли ўз ҳаракатларининг (ҳаракацизлигининг) аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган ақли расо шахс жавобгарликка тортилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 181-моддаси иккинчи қисмини такомиллаштиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 
28-августдаги 06/1-05/2879-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноят содир етган вақтида руҳий ҳолати бузилганлиги туфайли шахс нафақат ўз ҳаракатларининг балки ҳаракацизлигининг аҳамиятини тўлиқ даражада англай олмаган ёки уларни бошқара олмаган бўлса ҳам ақли расо шахс сифатида жавобгар қилиш орқали жиноят содир етган шахсларга одиллик ва инсонпарварлик принциплари асосида жавобгарликка тортишга хизмат қилган;
жиноят содир етгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар Жиноят кодексининг 
97 ва 98-моддалари билан жавобгарликка тортилиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 17-моддаси иккинчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 28-августдаги 06/1-05/2879-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши вояга йетмаганларга нисбатан жавобгарлик ёшини 13 ёшдан 14 ёшга ўзгартирилишига, инсонпарварлик, одиллик принципларига риоя қилинишига хизмат қилган;
ақли расоликни истисно етмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазо билан бирга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодексининг 181-моддаси иккинчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022-йил 28-августдаги 06/1-05/2879-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши ақли расоликни истисно етмайдиган тарзда руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан суд томонидан жазони тайинлаш билан бирга уни руҳий даволаш чораларини кўришга хизмат қилган;
Жиноят кодексининг Махсус қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уни содир етган шахснинг жавобгарликка тортилганлиги ёки ақли норасолик туфайли, жиноий жавобгарлик ёшига тўлмаганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра жавобгарликдан озод қилинганлигидан қатъи назар, ЖКнинг 37-моддаси доирасида ҳимояланишига асос берувчи ижтимоий хавфли тажовуз деб ҳисобланиши зарурлиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
9-сонли қарорининг 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 30-сентябрдаги 160-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ЖКнинг 37-моддаси доирасида ҳимояланишига асос берувчи ижтимоий хавфли тажовуз доирасини аниқ белгиланишига хизмат қилган;
шахс руҳий ҳолатининг сурункали бузилганлиги, вақтинчалик бузилганлиги, ақли заифлиги, руҳий ҳолати бошқача тарзда бузилганлиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмаган ёки ҳаракатларини бошқара олмаган бўлса, у ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир етган, деб топилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022-йил 14-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 
9-сонли қарорининг 23-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022-йил 30-сентябрдаги 160-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир етганлик ҳолатларини аниқ белгиланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish