Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлимова Фарзона Aбдукамаловнанинг
фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак кимё ўқитувчиларини лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Ped355. 
Илмий раҳбар: Шахмурова Гулнора Aбдуллайевна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бозоров Нурад Исматович, кимё фанлари доктори; Кҳушвактова Кҳуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ешмаматова Нодира Бахромовна, кимё фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак кимё ўқитувчиларини лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикасини рақамли ресурслардан фойдаланиб индивидуал таълимий маҳсулларни яратиш асосида такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак кимё ўқитувчилари учун лойиҳавий фаолиятнинг мазмун-моҳияти ва дидактик имкониятлари амалиётга йўналтирилган, партисипатив ҳамда компетенциявий ёндашувлар асосида аниқланган;
таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак кимё ўқитувчиларини лойиҳавий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштириш учун уларнинг ахборот коммуникацион компетенциясини шакллантиришга хизмат қилувчи тузилмавий-мазмуний модел асосида електрон методик таъминотлар ишлаб чиқилган; 
бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий фаолиятида ташаббускорлик, креативлик, прагматик ва конструктив рефлексияни ривожлантиришга кўмаклашувчи индивидуал лойиҳавий фаолиятининг босқичлари аниқланган; 
бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий фаолиятида қўлланадиган индивидуал таълимий маҳсулларни яратиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилувчи замонавий ахборот коммуникацион технологиялар асосида дидактик таъминот - “Лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш ва лойиҳаларни мезонли баҳолаш” номли ўқув платформа ишлаб чиқилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикасининг педагогик модели Корда методини қўллаган холда рақамли таълим ресурслари ва лойиҳаларни мезонли баҳолаш асосидаги дидактик таъминот орқали такомиллаштирилган;
лойиҳавий фаолият компонентларини такомиллаштириш ҳамда таълимий маҳсуллар дескрипторларини ишлаб чиқиш орқали бўлажак кимё ўқитувчиларини лойиҳавий фаолиятга касбий тайёрлашнинг индивидуал услубини шакллантиришга еришилган ва такомиллаштирилган методиканинг самарадорлиги кўрсатиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълимни рақамлаштириш шароитида бўлажак кимё ўқитувчиларини лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
бўлажак кимё ўқитувчиларини ахборот-коммуникация компетенциясини шакллантиришнинг тузилмавий-мазмуний моделига асосланган «Мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси» номли ўқув қўлланма яратилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 30 июндаги 359-сон буйруғи билан чоп етиш учун берилган 359-136-сон рухсатнома). Натижада бўлажак кимё ўқитувчиларини лойиҳавий фаолиятга сифатли тайёрлаш учун ахборот-коммуникация компетенциясини шакллантириш еришилган;
Корда методи бўйича “Современные технологии при обучении химии” номли дарслик ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи билан чоп етиш учун берилган 522-171-сон рухсатнома). Натижада бўлажак кимё ўқитувчиларини лойиҳавий фаолияти мазмунига кирган ҳаракатларни аниқлашга имкон кенгайган, касбий-услубий тайёргарлик самарадорлигини такомиллаштиришга еришилган;
яратилган индивидуал таълимий маҳсулларга асосан “Методика преподавания химии” номли дарслик ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи билан чоп етиш учун берилган 233-0122-сон рухсатнома). Натижада рақамли таълимий ресурслар асосида кимё фанини ўқитишни назарий ва услубий жиҳатдан самарадорлиги ортишига еришилган; 
касбий-методик компетентликни егаллаш бўйича талаблар ишлаб чиқилган ва 60110800–Кимё таълим йўналиши Малака талабларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 5 декабрдаги 01/1-40-сон маълумотномаси). Натижада рақамли таълим ресурслари асосида лойиҳавий фаолиятга тайёргарлик кўникмалари шакллантирилган ва амалиётга жорий қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish