Sayt test rejimida ishlamoqda

Азларова Мунира Мухаммад-Амин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Истеъмол бозорини озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш (қандолат маҳсулотлари мисолида)», 08.00.11 – Маркетинг.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1821.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Нуритдин Қурбонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02
Расмий оппонентлар: Акрамов Тохир Абдирахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидахмедова Нодира Илхомовна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё технологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истеъмол бозорини озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра «озиқ-овқат товарлари бозори» тушунчаси сотувчи ва харидорларнинг ўзаро фаолиятини белгиловчи, ишлаб чиқариш ҳажми ва таркибида зарур сифат ва нархга эришишни таъминловчи, бирламчи ва иккиламчи қайта ишланган озиқ-овқат ресурсларини оқилона шакллантиришга асосланган ўзаро фаолияти жиҳатидан такомиллаштирилган; 
маркетинг таҳлилига асосланган ҳолда қандолат маҳсулотларига талабни баҳолашда истеъмолчиларнинг мазкур маҳсулотларни сотиб олиш қарорига таъсир кўрсатувчи омилларнинг аҳамиятлилик даражаси (Ат)нинг муайян комбинацияси [НА=26,3; СА=24,0; ИА=19,0; ҚА=16,7; РА=14,0;] ни таъминлаш орқали маҳсулотни сотиш ҳажмини ошириш таклифи асосланган;
қандолат маҳсулотлари бозорида сегментлаш стратегиясидан фойдаланишда истеъмолчилар хулқ-атвори ҳамда харид қилиш имкониятларини баҳолаш орқали истеъмолчиларнинг ўхшашликлари ва фарқларини аниқлаш босқичини киритиш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига муҳим омилларнинг таъсирини ифодаловчи кўп омилли эконометрик модель асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Истеъмол бозорини озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришда маркетинг стратегияларидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра «озиқ-овқат товарлари бозори» тушунчасининг сотувчи ва харидорларнинг ўзаро фаолиятини белгиловчи, ишлаб чиқариш ҳажми ва таркибида зарур сифат ва нархга эришишни таъминловчи, бирламчи ва иккиламчи қайта ишланган озиқ-овқат ресурсларини оқилона шакллантиришга асосланган ўзаро фаолияти жиҳатидан такомиллаштирилган муаллифлик таърифи иқтисодиёт йўналишидаги бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган «Менежмент. Маркетинг» фанидан дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 892-сон буйруғи, гриф №892-078). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда озиқ-овқат товарлари бозорининг амал қилиш тамойиллари ва механизми бўйича ишлаб чиқилган назарий тушунчалар аниқлаштирилиб, уларда тегишли билим ва кўникмаларни шакллантиришга имкон яратган; 
маркетинг таҳлилига асосланган ҳолда қандолат маҳсулотларига талабни баҳолашда истеъмолчиларнинг мазкур маҳсулотларни сотиб олиш қарорига таъсир кўрсатувчи омилларнинг аҳамиятлилик даражаси (Ат)нинг муайян комбинацияси [НА=26,3; СА=24,0; ИА=19,0; ҚА=16,7; РА=14,0;] ни таъминлаш орқали маҳсулотни сотиш ҳажмини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат уюшмаси корхоналари, жумладан «Sladus Produce» МЧЖ шаклидаги қандолат фабрикасининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати» уюшмасининг 2023 йил 10 январдаги №10-02/01-23-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Sladus Produce» МЧЖ шаклидаги қандолат фабрикасининг маҳсулот сотиш ҳажмини 18 фоизга ошириш имконияти яратилган;
қандолат маҳсулотлари бозорида сегментлаш стратегиясидан фойдаланишда истеъмолчилар хулқ-атвори ҳамда харид қилиш имкониятларини баҳолаш орқали истеъмолчиларнинг ўхшашликлари ва фарқларини аниқлаш босқичини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат уюшмаси корхоналари, жумладан «Sladus Produce» МЧЖ шаклидаги қандолат фабрикасининг ишлаб чиқариш фаолиятига жорий этилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати» уюшмасининг 2023 йил 10 январдаги №10-02/01-23-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида «Sladus Produce» МЧЖ шаклидаги қандолат фабрикасининг ишлаб чиқариш самарадорлигини 4,5 фоизга ошириш имконияти яратилган; 
Ўзбекистонда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмига муҳим омилларнинг таъсирини ифодаловчи кўп омилли эконометрик модель асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат уюшмаси корхоналари, жумладан “CRAFERS” МЧЖ ва “Sladus Produce” МЧЖ қандолат фабрикаларининг истиқболдаги фаолиятини баҳолашда фойдаланилган («Ўзбекистон озиқ-овқат саноати» уюшмасининг 2023 йил 10 январдаги №10-02/01-23-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида республикадаги қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш дастурларининг узоқ муддатли истиқболдаги  кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish