Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонов Рўзиматжон Анваржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўқув машинаси электр юритмасининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Т3324.
Илмий раҳбар: Усмонов  Шукурилло Юлбарсович, т.ф.ф.д (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси энергетика муаммолари институти хузуридаги DSC.02/30.12.2021.T.143.01
Расмий оппонентлар: Хошимов Фозилжон Абидович, техника фанлари доктори, профессор; Бердиев Усан Турдиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сунъий интеллектни бошқариш модулидан фойдаланиб тўқув машинаси электр юритмасини эксплуатацион ишончлилигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқув дастгоҳи электр юритмасининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш алгоритми носозликка учраш эҳтимоллигини аниқлаш учун юритманинг интеграл кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилган;
тўқув дастгоҳи электр юритмасининг эксплуатацион ишончлилигини тавсифловчи математик модел юритма катталикларини ўзгариш кенглигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
носозликларни бартараф этиш имконини берувчи «моделга асосланган хатоликларни аниқлаш» усули “SAURER-BD448” турдаги тўқув дастгоҳининг математик модели асосида такомиллаштирилган;
тўқув дастгоҳи электр юритмаси эксплуатацион ишончлилигини оширишнинг янги конволюцион нейрон тармоқли усули юритманинг интелектуал бошқариш модулидан фойдаланиш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Тўқув машинаси электр юритмасининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш бўйича олинган натижалар асосида: 
Тўқув машинаси электр юритмаси учун ишлаб чиқилган сунъий нейрон тармоқ модели "Kaplan Textile" МЧЖда жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 1-ноябрдаги №03/25 -3047 сонли маълумотномаси). Илмий изланишлар натижасида электр юритмани носозликларини олдиндан аниқлашга ва эксплуатацион ишончлилигини оширишга эришилган. Моделни SAURER-BD448 типли тўқув машинасида қўллаш орқали йиллик иқтисодий самарадорлик 128 400 000 (бир юз йигирма саккиз миллион тўрт юз минг) сўмни ташкил этган.
Сунъий нейрон тармоқлар ёрдамида математик моделлаштириш асосида таъсир этувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда эксплуатацион ишончлилигини моделга асосланган тизими "Kaplan Textile" МЧЖ нинг тўқув машинаси электр юритмасига жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 1-ноябрдаги №03/25 -3047 сонли маълумотномаси). Натижада электр юритмада энергия истеъмоли 3% гача камайтиришга эришилган. 
Конволюцион нейрон тармоғига асосланган ишончлиликни ошириш усули  "Kaplan Textile" МЧЖ нинг тўқув машинаси электр юритмасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2022 йил 1-ноябрдаги №03/25-3047 сонли маълумотномаси). Натижада тўқимачилик корхоналарининг иқтисодий кўрсаткичлари ишлаб чиқариш ҳажмига мос равишда 7% га ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish