Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзайева Наргиза Aбдукахаровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар журналистикасининг коммуникатив ва контекстуал хусусиятлари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil1475.
Илмий раҳбар: Ташмухамедова Латофат Исматовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.14.01.
Расмий оппонентлар: Қосимова Наргис Суннатовна, филология фанлари доктори; Ҳамдамов Юсуф Қудратович, филология фанлари доктори.
Йетакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда болалар журналистикасининг коммуникатив ва контекстуал хусусиятларини очиб бериш, болалар аудиториясига мўлжалланган журналистик асарларда коммуникатив-прагматик ёндашувнинг афзалликларини кўрсатиш, контекстуал алоқадорлик услубларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий медиа контентнинг бугунги ҳолати янгиланиш еҳтиёжи: мавзунинг тўғри танланганлиги, ўрганилганлиги, ёритилиши, ижодкор позицияси билан бир қаторда аудиторияни ўрганиш, унинг имкониятларини еътиборга олишда ихтисослашувнинг аҳамияти, бунда замонавий билим ва кўникмалар зарурати исботланган; 
болалар нашрларида мулоқотнинг самарадорлигига еришиш учун аудитория билан бевосита ҳамда билвосита мулоқотнинг йўлга қўйилганлиги, коммуникатив-прагматик ёндашувлар аҳамияти нашрларнинг коммуникатив, дидактик, рекреатив, таҳлил, таъсир, тасвир каби функсияларини таҳлил етиш орқали исботланган; 
контентнинг коммуникатив таъсирини кучайтириш ва уни болалар аудиторияси учун мўлжалланган материалларда тақдим етишда болалар ривожланишининг ҳар бир даврга тааллуқли ўзига хос когнитив, ривожлантирувчи, таълимий, тарбиявий, интеллектуал ва ижодкорлик салоҳиятини шакллантирувчи хусусиятларни ифода етувчи махсус ахборот маконини яратиш самарадорлиги асосланган; 
ахборий ва вазиятли контекстларда болалар журналистикаси матнлари истеъмолчиларнинг онгига таъсир қилиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини моделлаштириш: англаш, ўзлаштириш, таҳлил қилиш, муносабат билдириши исботланган; 
болалар матбуотида фонографик воситалар, антитеза, перифраза, турли услубий бўёққа ега сўзлар, паремиологик бирликлар, фразеологик иборалар, сўз ўйинлари, коммуникатив-прагматик ёндашувдаги қоидалар, шунингдек, қизиқарли ва содда, рақам билан боғлиқ сарлавҳалардан фойдаланиш орқали нашрларнинг тили ва услубини оптималлаштиришнинг лингвистик ва екстралингвистик усуллари аниқланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий етилиши. Республика босма нашрларида фавқулодда вазиятлар мавзуси ёритилишининг тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
болалар матбуоти журналистиканинг алоҳида ва ўзига хос тармоғи еканлиги таъкидланиб, болалар нашрларининг таснифи, уларнинг тили ва услубини тадқиқ етишда, болалар нашрларининг аудитория билан ишлашдаги ўзига хослиги, ижодкор позицияси билан бир қаторда аудиторияни ўрганиш, унинг имкониятларини еътиборга олишда ихтисослашувнинг аҳамияти, уларнинг ёш авлод психологияси таъсирига оид илмий-таҳлилий кузатишлардан фойдаланилган (Туркия, Aртвин университети, 2021-йил 7-декабрдаги Е.4523-сон маълумотномаси). Натижада диссертациядан олинган илмий хулосалар “Қаҳҳор қиссачилиги” таянч илмий лойиҳаси доирасида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
матбуотда болалар мавзусининг ёритилишини ўрганишда, шунингдек, жаҳон ва ўзбек журналистикаси тажрибаларига таянган ҳолда коммуникатив-прагматик ёндашувлар аҳамияти, нашрларнинг коммуникатив, дидактик, рекреатив, таҳлил, таъсир, тасвир каби функсияларини таҳлил етиш усуллари, болалар нашрларининг специфик хусусиятларига доир тавсияларни, болалар аудиториясига мос медиамаҳсулот ва унга қўйиладиган талабларни бажариш бўйича назарий мулоҳазаларни, кўрсатмаларни амалда қўллашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022-йил 23-июндаги 01-03/829-сон маълумотномаси). Натижада Ёзувчилар уюшмаси аъзолари мақолалар тайёрлашда назарий манба сифатида ёрдам берган;
болалар нашрларининг ёш авлодга таъсири, аудитория билан ишлашдаги хусусиятларига оид назарий қарашлар исботланган; болалар нашрларида янгича медиаконтент яратиш борасида замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш зарурлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон” телерадиоканалида ефирга узатилган “Болалар ва биз”, “Болалар учун”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийси ва матнларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2022-йил 20-июндаги 04-36-956-сон маълумотномаси). Натижада илмий фикр-мулоҳазалар ихтисослашган журналистиканинг ўзига хос жиҳатлари ва уларга қўйиладиган талаблардан ўринли ва унумли фойдаланиш йўлларини кўрсатишда муҳим манба бўлган;
ахборий ва вазиятли контекстларда болалар журналистикаси матнлари истеъмолчиларнинг онгига таъсир қилиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини моделлаштириш: англаш, ўзлаштириш, таҳлил қилиш, муносабат билдириши, “Ғунча” журналининг веб-сайтида янгича медиа-контентни шакллантириш, журнал аудиторияси билан ишлашдаги жиҳатларига оид таклиф ва тавсиялардан журналнинг бир қатор сонларини (2021-2022 йиллар) тайёрлашда фойдаланилди (“Ғунча” журналининг 2022-йил 21-сентябрдаги 7-сон маълумотномаси). Натижада, нашрдаги материалларга қўйиладиган сарлавҳаларнинг ўзига хослиги, креолизациялашган матнларнинг берилишига оид илмий-амалий тавсиялар журналнинг ўқишли ва мазмунан бой бўлишига хизмат қилган;
 газета нашрларида фонографик воситалар, антитеза, перифраза, турли услубий бўёққа ега сўзлар, паремиологик бирликлар, фразеологик иборалар, сўз ўйинлари, коммуникатив-прагматик ёндашувдаги қоидалар, уларнинг специфик, коммуникатив хусусиятлари, замонавий медиа-контентнинг бугунги ҳолати, янгиланиш еҳтиёжи бўйича назарий мулоҳазаларни, кўрсатмаларни амалда қўллашда нашрларнинг тили ва услубини оптималлаштиришнинг лингвистик ва екстралингвистик усулларидан фойдаланилган (“Болалар спорти” газетасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 11/09-сон маълумотномаси). Натижада, болалар матбуотида нашрларнинг специфик ва коммуникатив-прагматик жиҳатлари, жанрлар имконияти, тил имкониятларига оид амалий тавсиялари газета материалларининг аудитория талабига мос, самарали бўлишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish