Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтамуратов Фурқат Сафармурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳсиний адабий мероси: манбалари, матн тарихи ва таҳрири”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fil1318.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Aбдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, доцент; Жўрабойев Отабек Рустамбек ўғли, филология фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: ЎзР ФA Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Муҳсиний девони қўлёзмалари ва нашрларининг қиёсий-матний таҳлилини амалга ошириш, шоир асарларининг матн тарихи ва таҳририни текшириш орқали номаълум қолиб келаётган шеърларини аниқлаш ва аслиятга мувофиқ ишончли матнларини тиклашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
шоир девонининг 7392 инвентар рақамли қўлёзмасини шоир асарлари мавжуд нашрлари билан қиёслаш натижасида ижодкорнинг шу пайтгача илм аҳлига маълум бўлмаган 75 та ғазал, 1 та мурабба, 8 та мухаммас, 1 та мусаддас, 1 та мусамман, 1 та қасида, 2 та маснавий, 1 та мактуб, 1 та рубоий, 7 та таърих жанрига доир жами 2241 мисра шеъри аниқланиб, илмий муомалага олиб кирилган;
ижодкор асарларининг матн тарихи, шеърлари матнининг девон қўлёзмалари ҳамда нашр вариантларидаги тафовутлари сабаблари аниқланиб, шоир девонининг “Барҳаёт гулшан” номи билан чоп етилган нашридаги лирик шеърларидан тушириб қолдирилган 52 мисра қайта тикланган, дастлабки манбага мувофиқ ишончли матни тикланган; 
Муҳсиний назмий асарларининг матн тарихи уч тамойил: биринчидан, асар ёзилишига таъсир кўрсатган омиллар, ижодкор мақсад ва режаларининг юзага чиқиш жараёни, иккинчидан, манбаларда (девон, баёз, тазкира ва ҳ.к) ижодкор асарларининг китобат тарихи, учинчидан, жорий нашрларда ижодкор асарлари матни масаласи кесимида текширилиб, илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
қўлёзма манбалар асосида Муҳсинийнинг илмий биографияси таваллуд ва вафоти саналари, ҳаёт ва ижод йўлига доир, ижодий камолоти тадрижи, адабий давраси ҳақидаги янги маълумотлар аниқланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳусайнқули Муҳсиний адабий меросининг манбалари ва матний тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ҳусайнқули Муҳсиний илмий биографияси, шоир асарларининг кўлами ва мавзуий таснифига доир илмий таҳлиллардан ҳамда шоир девонининг ЎзР ФA ШИ асосий фондида сақланаётган 7392 инвентар рақамли, Қўқон давлат музей-қўриқхонаси қошидаги музейидаги 4303 инвентар рақамли қўлёзмалари, шунингдек, шоир авлодлари қўлида сақланган икки қўлёзма нусхаларига доир маълумотлардан; қўлёзма манбалардан янги аниқланган 2241 шеърига доир илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 21-ноябрдаги 01-1691-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг Қўқон адабий муҳитига бағишланган қисми Ҳусайнқули Муҳсиний биографияси ва девони манбаларига доир янги маълумотлар билан бойитилган;
Муҳсиний илмий биографиясини яратиш асослари ва шоир девони қўлёзмаларининг монографик тавсифи, шоир девонининг таянч манбаларини аниқлаш мезонлари ва ижодкор асарларини ўрганишда матн тарихининг ўрни ҳақидаги илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020-йилларда бажарилган “ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи” (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 24-октябрда имзолаган 01/1-1904-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётига доир қўлёзма девонлар каталогини тузиш ҳамда кўп нусхали манбаларни тавсифлаш, уларнинг таянч манбаларини аниқлашга доир илмий-назарий тамойиллар ишлаб чиқилишига асос бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish