Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлимов Озод Сабировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хамсат ул-мутаҳаййирийн” асарининг қиёсий-матний тадқиқи”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1893.
Илмий раҳбар: Сирожиддинов Шуҳрат Самариддинович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, доцент; Жўрайев Жалолиддин Aлимджанович, филология фанлари доктори. 
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади “Хамсат ул-мутаҳаййирийн”нинг бирламчи нодир қўлёзма манбаларини аниқлаш, илмий тавсифини тузиш, асарнинг композицион қурумини кўрсатиш, шунингдек, бирламчи қўлёзма манбалар асосида муаллиф қаламига яқин бўлган илмий-танқидий матнини тузишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Хамсат ул-мутаҳаййирийн”нинг монографик тавсифи амалга оширилиб, асарнинг жанр хусусияти, унинг ёзилишига туртки бўлган омиллар аниқланиб, асар Aбдураҳмон Жомий ҳаёт йўли ва илмий меросини ёритишга бағишланган муҳим мемуар био-библиографик манба екани далилланган;
 “Хамсат ул-мутаҳаййирийн” асари қўлёзмалари илк бор қиёсий-матний текширилиб, асар қўлёзмаларининг мамлакатимиз ва хорижий фондларда сақланаётган жами 22 та нусхаси аниқланиб, Тўпқопи (Реван), Париж, Сулаймония (Фотиҳ), Санкт-Петербург, Лондон, Тошкент нусхалари асосида 11 та қўлёзма нусха тўлиқ тавсифланган, асарнинг илмий-танқидий матнини тузишга жалб қилинган 6 та бирламчи қўлёзма манбалар ўртасида матний тафовутлар мавжудлиги ҳамда мазкур тафовутларнинг юзага келиши хаттотлар савияси билан боғлиқлиги асосланган.
“Хамсат ул-мутаҳаййирийн” асарининг матний қиёси 6 та бирламчи манбалар асосида амалга оширилиб, Тўпқопи ва Париж нусхаларидаги айни матний ўхшашликлар асосида Париж нусхаси учун Тўпқопи нусхаси асос бўлгани исботланган;
“Хамсат ул-мутаҳаййирийн” аввалидаги “Дебоча” ҳамда асар сўнггидан ўрин олган “Марсия” асарининг юртимиз ва хорижий (жами 7 та) жорий нашрларидаги мавжуд матний тафовутлари аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Хамсат ул-мутаҳаййирийн” асарининг қўлёзма нусхалари, нашрлари, улардаги тафовутлар ва матний хусусиятларини тадқиқ етиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек адабиёти тарихида Aлишер Навоий насрий асарларининг ўрни, “Хамсат ул-мутаҳаййирийн” асарининг ғоявий хусусиятлари, Жомий ва Навоий ижодида адабий таъсир масалалари каби илмий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдли монографияни (7 жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 4-ноябрдаги 04/1-3046-сон маълумотномаси). Натижада, “Хамсат ул-мутаҳаййирийн”нинг жанр хусусияти, Aбдураҳмон Жомий шахсияти, илмий-ижодий мероси манбалари, уларнинг мавзуси ва кўламини ҳамда Aлишер Навоий ва Aбдураҳмон Жомий ўрталаридаги муносабатларнинг юксак намунасини ёритишга оид маълумотларни мукаммаллаштиришга хизмат қилган;
марсия тарихи, унинг шарқ адабиётидаги ўрни, жанр хусусияти, шунингдек, навоийшунослик тарихидаги ютуқ ва муаммолар ҳамда уларнинг йечимига оид фикр-мулоҳазалар ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018–2020-йилларда бажарилган ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 4-ноябрдаги 04/1-3045-сон маълумотномаси). Натижада, Навоий меросининг матний тадқиқи, асарларининг маҳаллий ва хорижий нашрлари, улардаги ютуқ ва муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ҳамда муаммо йечимига оид мулоҳазалар навоийшуносликнинг бугуни ва келажагидаги истиқболини белгилашда муҳим манба вазифасини ўтаган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish