Sayt test rejimida ishlamoqda

Aтайев Aзамат Пулатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ВИИИ‒ХИИИ асрларда Хоразмда яратилган араб тилидаги адабий манбалар тадқиқи”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1894.
Илмий раҳбар: Зоҳидов Рашид Фозилович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01. 
Расмий оппонентлар: Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори, профессор; Турсунов Юсуф, филология фанлари номзоди, доцент. 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади ВИИИ‒ХИИИ асрлар Хоразм адабий муҳитида яратилган араб тилидаги манбаларни манбашунослик ва матншунослик аспектида қиёсий текшириш, уларнинг Хоразм адабий муҳитини ёритишдаги аҳамиятини, мавзулар, жанрлар ривожи, кейинги давр ўзбек мумтоз адабиёти ривожидаги ўрнини ёритиш ҳамда қадимий матнларга ёндашув принсипларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ислом таъсири остидаги Мовароуннаҳр адабиётининг ривожи, кўптиллилик, араб тилининг илмий тил сифатида туркий тилли халқ ҳаётига кириб келиши, илмий ва бадиий ижод жараёни Хоразм адабий муҳитига мансуб араб тилида яратилган манбалар асосида текширилиб, уларнинг дунё фондларидаги қўлёзма ва нашрий манбалари аниқланган; 
Хоразм адабий муҳитининг шаклланиши ва ривожига асос бўлган ВИИИ‒ХИИИ асрларга оид манбаларнинг давр қиёфаси, тарихи, адабий жараённи белгилашдаги аҳамияти очиб берилиб, ҳукмдорларнинг адабиётга еътибори, жамият ҳаётида рўй берган ижтимоий-сиёсий ҳодисаларнинг бадиий адабиётга таъсири, мавзу ва жанрий ўзгаришлар кўламига кўра асосланган;
ВИИИ‒ХИИИ асрларда араб тилида яратилган адабий манбалар, жумладан, Маҳмуд Замахшарий ва Нажмиддин Кубро адабий-бадиий асарлари, Aбу Бакр Хоразмий, Рашидиддин Ватвот, Муҳаммад ибн Ҳомид, Қосим ибн Ҳусайн ва Раққоший каби ижодкорлар шеъриятининг матний-қиёсий тадқиқи амалга оширилган, араб адабиёти билан кириб келган адабий жанрлар ‒ мадҳ, ғазал, қасиданинг турлари мазкур шоирлар ижоди мисолида текширилган, таржима қилиниб, илмий истеъмолга олиб кирилган; 
Хоразм адабий муҳитига мансуб араб тилида яратилган манбаларнинг ўзбек мумтоз адабиёти ривожидаги, ислом Шарқи илм-фани тараққиётидаги ўрни аниқланган, Марказий Осиёлик ижодкорларнинг умумий ва муштарак жиҳатлари, муҳожир шоирлар ижодидаги йетакчи хусусиятлар ВИИИ‒ХИИИ асрларга оид араб тилида яратилган адабий манбалар мисолида очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ВИИИ–ХИИИ асрларда Хоразмда яратилган араб тилидаги адабий манбалар тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Aраб тилидаги адабий манбаларнинг Хоразм адабий муҳитидаги ўрни, назмий ва насрий манбаларнинг мавзуий таснифи ҳамда адабий манбаларнинг матний-қиёсий тадқиқи ҳамда адабий издошлик анъаналарига доир илмий-назарий хулосалардан Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017–2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 5-октябрдаги 01-2758-сонли маълумотномаси). Натижада, монографиянинг қадимги ёзма адабиёт намуналари ёритилган 1-жилди араб тилидаги манбалар асосида Мовароуннаҳрда қадимги ёзув маданиятининг шаклланиши, Хоразм адабий муҳити, араб ёзуви ва тилининг кириб келиши, илмий-ижодий муҳит қиёфаси, жанрлар, мавзулардаги янгиланишлар ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган. 
ВИИИ‒ХИИИ асрлар Хоразм адабий муҳитида йаратилган араб тилидаги манбаларни манбашунослик ва матншунослик аспектида қиёсий ўрганиш, қадимий матнларга ёндашув принсипларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 20-мартдаги “Муҳаммад Ризо Ерниёзбек ўғли Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил етиш тўғрисида”ги 238-сон қарори 3-бандига мувофиқ амалга оширилган Огаҳий “Aсарлар” силсиласининг 3-6-жилдларини нашрга тайёрлаш ва чоп етишда, шунингдек, Хоразм Маъмун академиясида 2019-2020-йилларда бажарилган A-ФA-2019-9-рақамли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳанинг ВИИИ–ХИИИ аср адабий манбаларини хронологик таснифлаш; мавзуга оид қўлёзма манбаларни илмий тавсифлаш; Хоразм адабий муҳитида тазкирачилик анъаналарини ўрганиш; ВИИИ–ХИИИ аср Хоразмда яратилган ноёб адабий манбаларнинг тўла шарҳ ва изоҳлар билан таъминланган луғатли илмий кўрсаткичини яратиш бўйича амалга оширилган илмий тадқиқотларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2022-йил 10-мартдаги 53/1-22-сон маълумотномаси). Натижада, араб тилидаги адабий манбалар асосида манбалар тавсифи, таржимаси, илмий тадқиқи амалга оширилган, Хоразм тарихи, маданиятини ёритишга асос бўлувчи янги адабий материалларни аниқлашга доир тамойиллар ишлаб чиқилган, лойиҳа мазмунан илмий далиллар билан тўлдирилган. 
ВИИИ‒ХИИИ асрлар Йевроосиё ҳудудларида кечган сиёсий ва етник жараёнларда хоразмликларнинг ўрни борасидаги илмий-тарихий маълумотлардан 2021-йил 31-мартдаги тўғридан-тўғри ефирга узатилган “Очиқ мулоқот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти бўлимининг 2022-йил 31-октябрдаги 2135-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур маълумотлар Хоразм адабий муҳити муҳиблари, адабий манбашунослик ва матншунослик соҳаси мутахассислари, тарих йўналиши тадқиқотчиларига Хоразм тарихи, адабиётини ёритиш, ўрганишга бой материал бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish