Sayt test rejimida ishlamoqda

Туйчийев Шерхон Шухрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кичик ва ўрта бизнес субъектларини солиққа тортиш режимини белгилашнинг институционал асослари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2212.
Илмий раҳбар: Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Қўзийева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Aлмардонов Мухамади Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Алмардонов Илхом Музрабшохович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эргашев Илҳом Ободович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади кичик ва ўрта бизнес субъектларини солиққа тортиш режимини белгилашнинг институционал асосларини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субйектларини солиққа тортишнинг фискал ва иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида кичик ҳажмли йиллик тушумга ега бўлган тадбиркорлик субъектларидан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини босқичма-босқич фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғига ўтказиш таклифи асосланган. 
тадбиркорлик субъйектларини йирик, ўрта, кичик ва микро бизнес субъйектлари тоифасига ажратиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларининг ривожланишини солиққа тортиш дастаклари воситасида рағбатлантириш таклифи асосланган;
кичик ёки ўрта бизнеснинг мақомини белгилашда йиллик тушум, корхонанинг активи (баланс) ҳажми ва ишловчилар сони мезонларидан камида иккитасини қўллаш орқали миқдорий чегараларининг аниқлигини ошириш таклифи асосланган;
кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун солиққа тортишнинг қулай режимларини белгилаш, хусусан, фойда солиғи ставкасини пасайтириш орқали бир мақомдан иккинчи (юқори турувчи) мақомга ўтишида рўй бериши мумкин бўлган солиқ юки даражасидаги кескин сакрашларнинг олдини олиш асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик ва ўрта бизнес субъектларини солиққа тортиш режимини белгилашнинг институционал асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес субъйектларини солиққа тортишнинг фискал ва иқтисодий самарадорлигини ошириш мақсадида кичик ҳажмли йиллик тушумга ега бўлган тадбиркорлик субъектларидан ташқари барча тадбиркорлик субъектларини босқичма-босқич фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғига ўтказиш таклифи “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ-741-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 460-моддаси 11- ва 12-бандлар билан тўлдирилган (Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 15-151049-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида кичик ҳажмдаги йиллик тушумга ега бўлган тадбиркорлик субъйектларини солиққа тортишнинг фискал ва иқтисодий самарадорлигини ошириш, қўшилган қиймат солиғи занжирининг узлуксизлигини таъминлаш, шунингдек, фойда солиғи ва қўшилган қиймат солиғи базаларини кенгайтириш имкони яратилган;
тадбиркорлик субъйектларини йирик, ўрта, кичик ва микро бизнес субъйектлари тоифасига ажратиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъйектларининг ривожланишини солиққа тортиш дастаклари воситасида рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасида ўз аксини топган (Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 15-151049-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида тадбиркорлик субъйектларини йирик, ўрта, кичик ва микро бизнес субъйектлари тоифасига ажратиш орқали кичик ва ўрта бизнес субъектларининг ривожланишини рағбатлантириш имкони яратилган;
кичик ёки ўрта бизнеснинг мақомини белгилашда йиллик тушум, корхонанинг активи (баланс) ҳажми ва ишловчилар сони мезонларидан камида иккитасини қўллаш орқали миқдорий чегараларининг аниқлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасида ўз аксини топган (Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 15-151049-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида кичик ёки ўрта бизнес миқдорий чегараларининг аниқлигини ошириш имкони яратилган;
кичик ва ўрта бизнес субъйектлари учун солиққа тортишнинг қулай режимларини белгилаш, хусусан, фойда солиғи ставкасини пасайтириш орқали бир мақомдан иккинчи (юқори турувчи) мақомга ўтишида рўй бериши мумкин бўлган солиқ юки даражасидаги кескин сакрашларнинг олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги ПҚ-364-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитасида ўз аксини топган (Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 22 ноябрдаги 15-151049-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун солиққа тортишнинг қулай режимларини белгилаш орқали бир мақомдан иккинчи (юқори турувчи) мақомга ўтишида рўй бериши мумкин бўлган солиқ юки даражасидаги кескин сакрашларнинг олдини олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish