Sayt test rejimida ishlamoqda

Райимназаров Салохиддин Давирбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларининг чакана хизматларини ривожлантириш йўллари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2448.
Илмий раҳбар: Избосаров Бобуржон Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Тошкент молия институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Жумайев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Зафар Яшинович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: чакана банк хизматларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолининг еҳтиёжманд қатламларига мўлжалланган чакана хизматларнинг оммабоплигини ошириш мақсадида комиссион харажатлар бўйича дисконт ҳамда қатъий ўрнатилган фоиз ставкаларини тақдим етиш таклиф етилган;
тижорат банкларининг мобил иловалари орқали оилавий еҳтиёжларни қондиришга мўлжалланган “Оптимал” ва “Базавий” шаклдаги хизматлар пакетини жорий етиш йўли билан чакана мижозлар базасини мустаҳкамлаш асосланган;
тижорат банкларида ҳудудий ва комплекс хизмат кўрсатиш марказлари тармоғини кенгайтириш орқали жисмоний шахслар омонатларини депозитларга жалб етиш қамровини ошириш, банк ресурс базасини мустаҳкамлаш асосланган;
масофавий хизмат кўрсатиш каналлари орқали амалга оширилаётган чакана банк хизматларини ривожлантиришнинг 2026-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чакана банк хизматларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳолининг еҳтиёжманд қатламларига мўлжалланган чакана хизматларнинг оммабоплигини ошириш мақсадида комиссион харажатлар бўйича дисконт ҳамда қатъий ўрнатилган фоиз ставкаларини тақдим етиш таклифи «Aлоқабанк» AТ тариф режасини шакллантиришда фойдаланилган («Aлоқабанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022-йил 13-декабрдаги 06-09/4985-сонли маълумотномаси). Натижада мижозларнинг ушбу қатлами учун мўлжалланган чакана банк хизматлари бўйича тариф ва нотариф имтиёзларни татбиқ етиш механизми такомиллаштирилган.
тижорат банкларининг мобил иловалари орқали оилавий еҳтиёжларни қондиришга мўлжалланган “Оптимал” ва “Базавий” шаклдаги хизматлар пакетини жорий етиш йўли билан чакана мижозлар базасини мустаҳкамлаш таклифи «Aлоқабанк» AТ фаолиятига қабул қилинган («Aлоқабанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022-йил 13-декабрдаги 06-09/4985-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг банк амалиётига татбиғи натижасида, 2021-йилда банкнинг масофавий хизмат кўрсатиш каналларидан фойдаланувчи чакана мижозлари сони 107 968 нафарга, улар томонидан амалга оширилган тўловлар ҳажми 2 352,9 млрд. сўмгача ошган.
тижорат банкларида ҳудудий ва комплекс хизмат кўрсатиш марказлари тармоғини кенгайтириш орқали жисмоний шахслар омонатларини депозитларга жалб етиш қамровини ошириш, банк ресурс базасини мустаҳкамлаш таклифи «Aлоқабанк» AТ фаолиятига жорий етилган («Aлоқабанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022-йил 13-декабрдаги 06-09/4985-сонли маълумотномаси). Натижада, 2021-йилда банкнинг 75 дан ортиқ комплекс хизмат кўрсатиш марказлари орқали жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар ҳажми 1 700 млрд. сўмни, кўрсатилган хизматлардан олинган соф даромад ҳажми 110,8 млрд. сўмни ташкил етган. Шунингдек, мазкур таклиф банкнинг ҳудудий хизмат кўрсатиш каналларини кенгайтириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган.
масофавий хизмат кўрсатиш каналлари орқали амалга оширилаётган чакана банк хизматларини ривожлантиришнинг 2026-йилга қадар прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. «Aлоқабанк» AТ фаолиятини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган («Aлоқабанк» аксиядорлик тижорат банкининг 2022-йил 13-декабрдаги 06-09/4985-сонли маълумотномаси). Натижада, 2021-йилда 2020-йилга нисбатан банкнинг чакана хизматлари сифатини ифодаловчи “Мижозларни қаноатлантириш индекси” (CСИ) 5 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish