Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Отабек Нишоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари», 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt405  
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хасанов Рустам Раббинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Джураев Бекзод Бегматович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фермер хўжаликлари фаолияти иқтисодий самарадорлигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фермер хўжаликлари ихтиёридаги иқтисодий ресурслар таркиби шакллантирилиб, “фаол иқтисодий ресурслардан” фойдаланиш нисбий самарадорлигини белгиловчи ҳудудий имкониятлар ҳамда қўшимча тармоқларни ташкил қилиш мезонлари ишлаб чиқилган;
микродаражада ва макродаражада фермер хўжаликларда қўшимча тармоқлар ҳисобидан пайдо бўладиган самрадорликни баҳолаш бўйича услубий ёндашув ҳамда улар фаолиятига ресурс тежамкор технологиялар жорий қилиниши ҳолатини инобатга олувчи “тежамкор технологиянинг жорий этилганлик коэффициенти” таклиф этилган;
фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва тармоқ учун зарур саноат маҳсулотлари баҳоси ўсиши нисбатини мувофиқлаштириш мақсадлари доирасида баҳолар ўзгариши суръати нисбатига мос равишда қишлоқ хўжалигини компенсациялаш тизими таклиф қилинган;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий-ҳуқуқий рағбатлантириш инструменти ва фермернинг манфаатлари ўртасидаги узвий боғлиқлик алгоритми ва фермер хўжаликлари фаолиятини иқтисодий-ҳуқуқий рағбатлантириш инструментларининг амал қилиш мониторинг тизими таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнидаги иқтисодий фаол ресурсларнинг оптимал синтезини таъминлаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йид 10 октябрдаги 07/33-04/7308-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликлари ихтиёридаги “фаол иқтисодий ресурслардан” таркиби шакллантирилди ва вилоят иқтисодиётига бир йилда 250-350 млн. сўмгача қўшимча фойда олиш мумкинлиги асосланган;
микродаражада ва макродаражада фермер хўжаликларда қўшимча тармоқлар ҳисобидан пайдо бўладиган самрадорликни баҳолашнинг индекс усули ҳамда фермерлар фаолиятига ресурс тежамкор технологиялар жорий қилиниши ҳолатини инобатга олувчи “тежамкор технологиянинг жорий этилганлик коэффициенти” бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йид 10 октябрдаги 07/33-04/7308-сон маълумотномаси). Натижада тежамкор технологиялар жорий қилиниши ҳисобига Тошкент вилояти Пискент туманида қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарилиши 1,28 марта ошишига олиб келган;
фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлашни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги ва тармоқ учун зарур саноат маҳсулотлари баҳоси ўсиши нисбатини мувофиқлаштириш мақсадлари доирасида баҳолар ўзгариши суръати нисбатига мос равишда қишлоқ хўжалигини компенсациялаш тизими бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йид 10 октябрдаги 07/33-04/7308-сон маълумотномаси). Натижада тармоқлараро баҳо диспаритетини мувофиқлаштириш алгоритми ишлаб чиқиш натижасида Тошкент вилояти Пискент туманида қишлоқ хўжалик бўлими 3-4,5 баробар маҳсулот ошишига олиб келган;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий-ҳуқуқий рағбатлантириш инстументи ва фермернинг манфаатлари ўртасидаги узвий боғлиқлик алгоритми ва фермер хўжаликлари фаолиятини иқтисодий-ҳуқуқий рағбатлантириш инструмент-ларининг амал қилиши мониторинги тизими бўйича таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йид 10 октябрдаги 07/33-04/7308-сон маълумотномаси). Натижада фермер хўжаликлари фаолиятини иқтисодий рағбатлантириш механизмлари амал қилиши коэффициенти (ИМК) ишлаб чиқилган ҳамда рентабеллиги 1,3 коэффициентга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish