Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаярова Солиҳа Нарзуллоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни илмий тадқиқотга йўналтиришнинг инновацион механизмлари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Ped167.
Илмий маслаҳатчи: Джураев Рисбай Хайдарович, педагогика фанлари доктори, профессор, академик. 
Диссертация бажарилган муассаса: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 (бир марталик илмий кенгаш DSc).
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Шахзода Абдуллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Мардонов Шукрилло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни илмий-тадқиқот фаолиятига йўналтиришнинг самарали механизмларини ўқув жараёнига татбиқ этишга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларни илмий тадқиқотга йўналтириш механизмлари илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш, талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, ўқув жараёнида талабаларнинг тадқиқотчилик компетенцияларини кучайтиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
илмий тадқиқот фаолияти самарадорлиги кўрсатгичлари таълим жараёнига рақамли технологияларни татбиқ этиш, талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини халқаро фанметрик базаларда оммалаштириш, ўқув жараёнига масофавий таълим хизматларини кенг жорий этиш кабилар воситасида такомиллаштирилган; 
Университет-3.0 концепциясига мувофиқ олий таълим ўқув жараёнида талабаларни илмий тадқиқотга йўналтиришнинг мутахассислик малакалари негизида таълим-тадқиқот-ишлаб чиқариш-тижоратлаштириш кетма-кетлигида амалга ошувчи инновацион механизми моделлаштирилган;
ўқитишнинг кредит-модуль тизимида талабаларда мустақил тадқиқот олиб бориш кўникмаларини шакллантириш механизмлари ўқиб-изланишдан тўхтамаслик (Lifelong education) мотивлари асосида келажак компетенцияларига қараб мўлжал олиш зарурлиги гипотетик-дедуктив хулосалар асосида такомиллаштирилган;
талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтириш борасидаги тажрибаларга таянган ҳолда магистратура мутахассисликлари ўқув режасидаги “Илмий тадқиқот методологияси” фанини ўқитишда илмий тадқиқот фаолияти натижаларининг самарадорлик кўрсатгичлари аниқлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларни илмий тадқиқотга йўналтиришнинг инновацион механизмлари юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш; талабаларда мустақил таълим олиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, тизимли таҳлил қилиш, ўқув жараёнида компетенцияларини кучайтиришга қаратилган методика ва технологиялар жорий этиш; муайян мутахассисликларни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб бориш малакаларини янада ривожлантириш; таълим жараёнларини рақамли технологиялар асосида ташкиллаштириш, масофавий таълим хизматларини ривожлантиришга оид таклифлардан Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 7 июндаги 02/4-99-сон маълумотномаси). Натижада қонуннинг тегишли бандлари шакллантирилган; 
илмий тадқиқот фаолияти натижаларининг самарадорлик кўрсатгичлари илмий нашрларни халқаро фанметрик базаларда индексациялаш, илмий платформаларда профилга, иқтибослик ва Хирше индексига эга бўлиш кабилар воситасида оширишга оид  хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг ПЗ-2017093020-рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтиришга мўлжалланган методикани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 11 июндаги 04/11-3342-сон маълумотномаси). Натижада мазкур методика Ўзбекистон Миллий университети магистратура мутахассисликлари учун “Илмий тадқиқот методологияси” фани мазмунига сингдирилган ва  таълим жараёнига татбиқ этилган; 
талабаларни илмий тадқиқотга йўналтиришнинг мутахассислик малакалари негизида таълим-тадқиқот-ишлаб чиқариш-тижоратлаштириш кетма-кетлигида амалга ошувчи инновацион механизмини олий таълим ўқув жараёнига татбиқ этишга оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (O’zbekiston milliy teleradiokompaniyаsi “O’zbekiston” teleradiokanali davlat muassasasiнинг 2022 йил 19 январдаги 06-28-116-сон маълумотномаси). Натижада халқаро илғор тажрибалар асосида талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига жалб этиш, талабаларда мустақил тадқиқот олиб бориш кўникмаларини шакллантириш, хусусан, соҳага оид муаммоларни аниқлаш, муаммолар асосида тадқиқот мавзусини шакллантириш, тадқиқот объекти ва предметини белгилаш, тадқиқот гипотезасини ишлаб чиқиш, илмий манбалар қидируви малакаларини ўзлаштиришнинг самарали усуллари ҳақидаги кўрсатмалар оммалаштирилган; 
ўқитишнинг кредит-модуль тизимида талабаларда мустақил тадқиқот олиб бориш кўникмаларини шакллантириш механизмлари ўқиб-изланишдан тўхтамаслик (Lifelong education) мотивлари асосида келажак компетенцияларига қараб мўлжал олишга йўналтирилган тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетининг ПЗ-2017093020-рақамли “Олий ва ўрта махсус таълим тизимини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва прогнозлаштиришнинг услубий асосларини ишлаб чиқиш ва комплекс дастурини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида талабаларни илмий тадқиқот фаолиятига йўналтиришга мўлжалланган методикани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 11 июндаги 04/11-3342-сон маълумотномаси). Натижада мазкур тавсиялар магистратура тегишли мутахассисликлари талабаларининг мустақил илмий тадқиқот олиб бориш кўникмаларини такомиллашишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish