Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимов Улуғбек Фурқат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ қарзини ундириш амалиёти ва уни такомиллаштириш йўналишлари», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1371. 
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Атаниязов Жасур Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плeхaнoв нoмидaги Рoссия иқтисодиёт унивeрситeтининг Тoшкeнт шaҳридaги филиaли.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: солиқ қарзларини ундириш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг солиқ қарздорлигини ундиришда унинг мол-мулкини хатлаш таклиф этилган;
солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган солиқлар бўйича қарз суммалари ўзгарган тақдирда, уч кун муддатда аниқлаштирилган талабномани тақдим этиш зарурлиги асосланган;
солиқ қарзига эга солиқ тўловчиларга солиқ қарзи бўйича мажбуриятни бажариш муддатини кечиктириш имкониятини беришда уларнинг солиқ қарзини банк кафолати, учинчи шахснинг кафиллиги ёки мол-мулк гарови билан таъминлаш таклиф этилган;
жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундиришда уларнинг банк ҳисобрақамидаги пул маблағларига, нақд пул маблағларига, даромадларига ва кейинчалик моддий қийматга эга бўлган бошқа мол-мулкига қаратиш таклиф этилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда солиқ қарзини ундириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг солиқ қарздорлигини ундиришда унинг мол-мулкини хатлаш бўйича берилган таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 декабрдаги 17-42310-сон далолатномаси). Бунинг натижасида, 2020 йилда 28 611 та (1 207,4 млрд. сўмлик) мол-мулк хатланиб, 19 824 таси (724,4 млрд. сўмлик) яъни 69 фоизи ундирилган. Шунингдек, 2021 йилда 46 036 та (4 143,5 млрд. сўмлик) мол-мулк хатланиб, уларнинг 37 563 таси (2 693,3 млрд. сўмлик) яъни 81 фоизи ундирилган ҳамда солиқ қарзи қисқартирилишида ижобий натижага эришилган;
солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномада кўрсатилган солиқлар бўйича қарз суммалари ўзгарган тақдирда, уч кун муддатда аниқлаштирилган талабномани тақдим этиш зарурлиги бўйича берилган таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 декабрдаги 17-42310-сон далолатномаси). Натижада, 2020 йилда 986 та 0,3 трлн. сўмлик ва 2021 йилда 2 128 та 1,9 трлн. сўмлик аниқлаштирилган талабномалар юборилган ҳамда жами 2,2 трлн. сўмлик сунъий солиқ қарзи вужудга келишининг олди олишга эришилган;
солиқ қарзига эга солиқ тўловчиларга солиқ қарзи бўйича мажбуриятни бажариш муддатини кечиктириш имкониятини беришда уларнинг солиқ қарзини банк кафолати, учинчи шахснинг кафиллиги ёки мол-мулк гарови билан таъминлаш тўғрисида берилган таклифи янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 декабрдаги 17-42310-сон далолатномаси). Бунинг натижасида, 2020-2021 йиллар давомида бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган солиқ қарзлари жами 374,4 млрд. сўмлик мол-мулк гарови билан ва 37,8 млрд. сўмлик кафиллик билан таъминланган ва келгусида солиқ қарзи тўланиши кафолатланишига эришилган;
жисмоний шахсларнинг солиқ қарзини мол-мулк ҳисобидан ундиришда уларнинг банк ҳисобрақамидаги пул маблағларига, нақд пул маблағларига, даромадларига ва кейинчалик моддий қийматга эга бўлган бошқа мол-мулкига қаратиш бўйича таклиф янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 24 декабрдаги 
17-42310-сон далолатномаси). Натижада, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмайдиган жисмоний шахснинг солиқ қарзини унинг мол-мулки ҳисобидан ундиришнинг аниқ механизми ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish