Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмурзаев Бобур Мансуровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий ва ўтмишдош экинлар ҳамда минерал ўғитларни табақалаштириб қўллашнинг кузги буғдой ҳосилдорлигига таъсири (Ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлар шароитида)”, 06.01.01 – Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.4.PhD/Qx744.
Илмий раҳбар: Ризаев Шухрат Худойбердиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Карабаев Икромжон Тўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Жўраев Акмал Нормухаммадович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятининг ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлар унумдорлигини сақлаш ва оширишни таъминлайдиган мақбул дуккакли - дон экин турларини ажратиш ва минерал ўғитларни табақалаштириб қўллашни қулай меъёрларини аниқлаш орқали кузги буғдойдан юқори, сифатли дон ҳосили етиштириш ва тупроқ унумдорлигига таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Самарқанд вилоятининг ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлари шароитида такрорий дуккакли-дон (ловия, мош, соя, кўк нўхат) ва ўтмишдош (беда) дуккакли экинларининг ўсиб-ривожланиши, ҳосилдорлиги аниқланган ва шу шароит учун мос энг мақбул турлари (соя, мош, беда) кузги буғдой учун ўтмишдош сифатида танлаб олинган;
такрорий дуккакли-дон ва ўтмишдош дуккакли экинларини даланинг тупроғи ювилмаган ва кучли ювилган майдонларда қолдирган анғиз ва илдиз қолдиқлари (ловияда 2,62-2,56, сояда 2,72-2,65 ва бедада 17,94-17,65 тоннагача), улар таркибидаги NPK миқдорлари (мош анғизида N-1,18-1,16; P-0,39-0,37; K-1,58-1,56 %, илдизида N-1,36-1,35; P-0,86-0,84; K-1,11-1,08 %) ҳамда тупроққа қайтарилган озиқ моддалар миқдорлари аниқланган;
ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқларда такрорий ва ўтмишдош экинлардан сўнг тупроқнинг агрофизикавий (мош, соя, беда вариантида тупроқ ғоваклиги 5,2-4,7-5,8 % ошганлиги), агрокимёвий ва микробиологик хоссалари  яхшиланиб, соя ва беда экилган фонларда тупроғи кучли ювилган, ўғит меъёри ошириб қўлланилган вариантларда тупроқдаги гумус 0,99-1,27 %, азот 24,3-35,4, ҳаракатчан фосфор 22,6-28,7 ва алмашинувчан калий 295-320 мг/кг бўлганлиги қайд этилиб, тупроқ унумдорлигига таъсири аниқланган;
кузги буғдойдан кейин етиштирилган такрорий экинлар ва минерал ўғит меъёрларини табақалаштириб қўллашнинг уруғларнинг униб чиқиши кузги буғдой (ўғитсиз назорат) вариантида 85,2-82,6 % бўлган бўлса, соя ва беда вариантларида 91,3-90,8; 92,4-92,2 %, кузги буғдой илдиз тизимини шаклланиши энг юқори бўлган ўтмишдош беда экилган вариантининг тупроғи ювилмаган, минерал ўғитлар (N90 P120 K90 ва N60 P90 K60 кг/га меъёрда) қўлланилганда 207,23-202,81 г. бўлганлиги аниқланган;
такрорий дуккакли-дон экинлар ва озиқланиш тартибларида (N180 P126 K90 ва N150 P105 K75 кг/га меъёрда), кузги буғдой ҳосилдорлиги мош, соя ва ўтмишдош экин бедадан сўнг, тупроғи ювилмаган майдонларда 68,3-70,2-74,5 ц/га бўлиб, доннинг технологик сифат кўрсаткичлари (шишасимонлиги 68-72 %, натураси 786-808 г/л, оқсил 14,8-15,4 ва клейковина 27,0-28,9 %) яхшиланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд вилоятининг ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлари шароитида мақбул ўтмишдош ва такрорий экин турларини танлаш, минерал ўғитлар меъёрини табақалаштириб қўллашнинг кузги буғдой ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигига таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
ирригация эрозиясига учраган ерларда ғаллачиликка ихтисослашган фермер ва кластер хўжаликлари учун “Ирригация эрозиясига учраган ерларда кузги буғдой етиштиришда такрорий экинлар ва минерал ўғитларни табақалаштириб қўллаш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги №07/21-21-9842-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Самарқанд вилоятидаги фермер ва кластер хўжаликларида мақбул такрорий экин турларини танлаш, минерал ўғит меъёрларини табақалаштириб қўллашда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
кузги буғдойни ўтмишдош ва такрорий дуккакли-дон экинларидан кейин экиш агротехнологияси Самарқанд вилоятининг ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлари шароитида, жами 268,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги №07/21-21-9842-сон маълумотномаси). Натижада, такрорий экинлар соя ва мошдан сўнг кузги буғдой етиштирилганда дон ҳосилдорлиги 65,6-68,3 ц/га бўлиб, юқори иқтисодий (рентабеллик 39,2-43,5 %) самарадорликка эришилган;
ўтмишдош ва такрорий экинлардан кейин кузги буғдой етиштириш ва минерал ўғит  меъёрини табақалаштириб қўллаш технологияси Самарқанд вилоятининг ирригация эрозиясига учраган типик бўз тупроқлари шароитида 28,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 27 декабрдаги №07/21-21-9842-сон маълумотномаси). Натижада, кўк нўхат ва бедадан кейин кузги буғдой экилганда, дон ҳосили 66,8-71,6 ц/га ва рентабеллик 41,2-45,8 % ни ташкил этган ва юқори иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish