Sayt test rejimida ishlamoqda

Хан Светлана Сергеевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малака ошириш тизимида бошланғич мактаб инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенциясини такомиллаштириш”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped 431.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Ҳисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Тўҳтасинов Илхом Мадаминович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Таджибаева Дилбар Ахмедовна, педагогика фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади умумевропа стандартларига мувофиқ замонавий мезонларга асосланган рефлексия техникасини қўллаш орқали ўқитувчиларнинг касбий компетенциясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий тилларни ўқитишни эрта жорий этиш тажрибасига асосланган процессуал-мазмунли ва рефлексив-коммуникатив тузилмали компонентларнинг танқидий омиллари эмпирик тадқиқотнинг амал қилиш муддати ва натижалари ишончлилигини оширишга хизмат қилувчи кўплик триангуляцияси методи орқали аниқланган;
бошланғич таълимда инглиз тилини ўқитишда рефлексия, ўз-ўзини рефлексия қилиш, мотивацион тайёргарлик, ички салоҳиятни ривожлантириш кўникмалари МО курсларини ташкил этишга қўйиладиган услубий ва мазмуний талаблар асосида бошланғич синф инглиз тили ўқитувчилари касбий компетенциясини ошириш механизми парадигмал ёндашувнинг компонентларини аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқитувчиларини услубий қўллаб-қувватлаш ва малакасини ошириш тизимининг илмий-дидактик таъминоти ижобий мотивацион, рефлексив-коммуникатив компонентларни жорий этиш самарадорлиги асосида  рефлексив айлана, кооператив, коммуникатив ва шахсий рефлексияли машқлар типологияси ўқитувчилар малака оширишининг муқобил усули сифатида таклиф этилган;
бошланғич синфлар инглиз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курслари дастурлари рефлексия ва ўз-ўзини рефлексия қилиш усуллари асосида такомиллаштиришга қаратилган методик ва дидактик таъминотини рефлексив технология компонентларининг энг самарали усулларини интеграция қилишга  оид тавсиялар ишлаб чиқилган.  
III.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий натижалар ва бошланғич синф инглиз тили ўқитувчилари МО тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий таклиф ва тавсиялар асосида қуйидагилар жорий этилди:
хорижий тилларни ўқитишни эрта жорий этиш тажрибасига асосланган процессуал-мазмунли ва рефлексив-коммуникатив тузилмали компонентларнинг танқидий омиллари эмпирик тадқиқотнинг амал қилиш муддати ва натижалари ишончлилигини оширига хизмат қилувчи кўплик триангуляцияси методига оид хулосалардан Халқ таълими тизими раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг бошланғич синфда инглиз тили ўқитиш бўйича МО курслари материалларини ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги А.Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ходимлари ва мутахассислари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтининг 2020 йил 19 ноябрдаги 01/09-842-сон рақамли маълумотномаси). Натижада бошланғич синф инглиз тили ўқитувчиларининг касбий компетенция даражасини такомиллашувига хизмат қилган; 
бошланғич таълимда инглиз тилини ўқитишда рефлексия, ўз-ўзини рефлексия қилиш, мотивацион тайёргарлик, ички салоҳиятни ривожлантириш кўникмалари МО курсларини ташкил этишга қўйиладиган услубий ва мазмуний талаблар асосида бошланғич синф инглиз тили ўқитувчилари касбий компетенциясини ошириш механизми парадигмал ёндашувнинг компонентларига оид хулосалардан Республика бошланғич мактабларининг 2-,3-,4-синфлари учун Kids’ English ўқув-методик комплексини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-214-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синфларда инглиз тилини ўқитишда қўлланиладиган методлар ва ўқув қўлланмалари такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқитувчиларини услубий қўллаб-қувватлаш ва малакасини ошириш тизимининг илмий-дидактик таъминоти ижобий мотивацион, рефлексив-коммуникатив компонентларни жорий этиш самарадорлиги асосида  рефлексив айлана, кооператив, коммуникатив ва шахсий рефлексияли машқлар типологияси ўқитувчилар малака оширишининг муқобил усулига оид натижалардан  кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар билим ва кўникмаларини Республика бошланғич мактаблари ўқувчиларининг А1 даражасига эришиш мезони бўйича баҳолаш йўриқномаси ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 ноябрдаги 02/6-248-сон маълумотномаси), шунингдек (Learning stations) ўқув марказларида ишларни ташкил этиш бўйича ўқув-услубий тавсияларда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитиш методикасини ривожлантириш Республика илмий-амалий марказининг 2021 йил 18 майдаги 10-06/21-сонли маълумотномаси). Натижада билим ва кўникмаларни баҳолашда кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар фаолиятида ўз-ўзини баҳолаш кўникмаси ошишига хизмат қилган;
бошланғич синфлар инглиз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курслари дастурлари рефлексия ва ўз-ўзини рефлексия қилиш усуллари асосида такомиллаштиришга қаратилган методик ва дидактик таъминотини рефлексив технология компонентларининг энг самарали усулларини интеграция қилишга  оид тавсиялар бошланғич мактаб инглиз тили ўқитувчилари учун малака ошириш курсида (Ўзбекистонда Британия Кенгашининг ОС 21-88-сон маълумотномаси), шунингдек, инглиз тили ўқитувчилари малакасини ошириш курсларини ташкил этишда фойдаланилган (Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676-214-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич мактаб инглиз тили ўқитувчиларини методик қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш тизимининг илмий ва дидактик имкониятларини кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish