Sayt test rejimida ishlamoqda

Камбаров Нодиржон Саттаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шарқ яккакурашлари орқали ёшларни баркамол шахс етиб тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2168.
Илмий раҳбар: Рахматова Хайрихон Aшуралийевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилором Жуманиёзовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Еркабойева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади шарқ яккакурашлари орқали ёшларни баркамол шахс етиб тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари моҳиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 шарқ яккакурашлари айкидо, карате, таеквондо, кендо, кунгфу, колорипаятту, кураш, сўфий жанг санъати турларининг мазмун-моҳияти, тарихи, назарияси ва таълимотлари тарихий ёзма манбалардан фойдаланган ҳолда педагогик-аксиологик ёндашувга доир назарий билимлар орқали аниқлаштирилган;
 шарқ ва ўзбек миллий яккакурашларининг ёшлар камолатига таъсирининг етнопедагогик ҳамда ментал хусусиятлари қиёсий педагогик, ретроспективлик тамойилларига мос равишда ўрганиш ҳамда ёшларни жисмоний, руҳий, естетик, ахлоқий юксалишига ижобий йўналтирилган мотивацион, мақсадли, компетенсиявий, тизимли ёндашувлар асосида аниқлаштирилган;
 шарқ яккакурашлари орқали ёшларни жисмоний имкониятларини ривожлантиришнинг руҳий, маънавий, естетик тарбиялашнинг самарадор усуллари техник-тактик, ўзини-ўзи тарбиялаш мезонлари ҳамда ривожлантириш сифатлари, мулоқот рефлексиясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
 ёшларни баркамол шахс сифатларини тарбиялашнинг ўсиш кўрсаткичларидаги мавжуд ҳолати ҳамда самарадор усуллари, жисмоний тарбия методикасининг ўтказилган тажриба-синов ишларига мослашувчанлигини синтезлаш асосида ижтимоий-педагогик жиҳатлари такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ яккакурашлари орқали ёшларни баркамол шахс етиб тарбиялашнинг илмий-педагогик таҳлилларга доир тадқиқот натижалари асосида:
шарқ яккакурашлари айкидо, карате, таеквондо, кендо, кунгфу, колорипаятту, кураш, сўфий жанг санъати турларининг мазмун-моҳияти, тарихи, назарияси ва таълимотлари турли тарихий ёзма манбалардан фойдаланган ҳолда педагогик-аксиологик ёндашувга доир назарий билимларни қисман изланиш ҳамда таҳлил қилиш орқали аниқлаштирига доир таклиф ва тавсиялар Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг Шарқ яккакурашлари орқали ёшларни баркамол шахс етиб тарбиялашга бағишланган суҳбат «Диёр янгиликлари» ахборот информацион дастури ва “Олтин замин” радиосида ефирга узатилган кўрсатувларда фойдаланилган (Наманган вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 2 февралдаги 08-02-58-сон, Республика таълим марказининг 2022 йил 8 апрелдаги 01/11-02/02-450-сон маълумотномаси). Натижада, шарқ ва ўзбек миллий яккакурашларининг шахс жисмоний ва руҳий камолотига таъсирининг етнопедагогик ва ментал хусусиятлари қиёсий таҳлил қилинган;
шарқ ва ўзбек миллий яккакурашларининг ёшлар камолатига таъсирининг етнопедагогик ҳамда ментал хусусиятлари қиёсий педагогик, ретроспективлик тамойилларига мос равишда ўрганиш ҳамда ёшларни жисмоний, руҳий, естетик, ахлоқий юксалишига ижобий йўналтирилган мотивацион, мақсадли, компетенсиявий, тизимли ёндашувлар асосида аниқлаштиришга доир ҳамда шарқ яккакурашлари орқали ёшларни жисмоний имкониятларини ривожлантиришнинг руҳий, маънавий, естетик тарбиялашнинг самарадор усуллари техник-тактик, ўзини-ўзи тарбиялаш мезонлари ҳамда ривожлантириш сифатлари, мулоқот рефлексиясини таъминлаш асосида такомиллаштириш ҳамда ёшларни баркамол шахс сифатларини тарбиялашнинг ўсиш кўрсаткичларидаги мавжуд ҳолати ҳамда самарадор усуллари, жисмоний тарбия методикасининг ўтказилган тажриба-синов ишларига мослашувчанлигини синтезлаш асосида ижтимоий-педагогик жиҳатларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Жанубий Корея давлатининг Ёнг Ин Университети, Шарқ яккакурашлари факултетида таълим жараёнига татбиқ етилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 8 апрелдаги 01/11-02/02-450-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг соғлом турмуш тарзи ва баркамол шахс сифатида тарбиялаш механизмлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish