Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудова Нодира Aлишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ўзини-ўзи баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш”, 13.00.01–педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped1738.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Aртиқова Муҳайё Ботиралийевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.
Расмий опонентлар: Еркабайева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори., доцент; Дилова Наргиза Гайбуллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ўзини-ўзи баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш механизмини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчилари мустақил билиш фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ўқувчиларда креативлик, ижтимоий масъулият, мақсадларни белгилай олиш ва тўғри қарор қабул қилиш компетенцияларини ўз-ўзига адекват баҳонинг коррексион таъсири орқали шакллантиришга, “келажак-Мен” ва “динамик-Мен”нинг ментал хусусиятларини адаптив ривожланиши асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқув машғулотларида ўзини-ўзи баҳолаш усулларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг мотивациясини оширишга йўналтирилган фикрлашга ундовчи қулай вазиятлар яратиш, ўқувчиларда ўрганиш мақсадларини шакллантириш, ижобий ва ижодий муҳитни яратиш, натижаларни рағбатлантириш каби мотивлар ҳамда ижтимоий-педагогик интериоризация, ектреиоритация ҳамда рағбатлантирувчи тамойилларга асосланган педагогик механизмларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида ўзини-ўзи баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш моделининг ташкилий-дидактик компоненти продуктив, репродуктив ва ижодий босқичларини таълимий фаоллаштирувчи мажмуани лойиҳалаш жараёнларида қайта алоқага киришиш даражаси динамиклигини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўзини-ўзи баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш технологияси дидактик таъминотининг екзистенционал компонентлари ўқитишнинг анъанавий ва ноанъанавий моделларига адаптив қўллашга доир ўқувчиларнинг аввалги билимлари ва тажрибалари билан боғлиқликни таъминлаш, индивидуал хусусиятлари ва қобилиятлари ҳамда ўрганишни осонлаштирувчи муҳит, интерактив ўқув материаллари каби ергономик талабларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзини-ўзи баҳолаш орқали бошланғич синф ўқувчиларида мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш бўйича илмий натижалар асосида: 
бошланғич синф ўқувчилари мустақил билиш фаоллигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ўқувчиларда креативлик, ижтимоий масъулият, мақсадларни белгилай олиш ва тўғри қарор қабул қилиш компетенцияларини ўз-ўзига адекват баҳонинг коррексион таъсири орқали шакллантиришга асосланиб, “келажак-Мен” ва “динамик-Мен”нинг ментал хусусиятларини адаптив ривожланиши асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиларидан “Умумий ўрта таълим сифатини ошириш дастури” доирасида амалга оширилган 2019 йил 10 декабрда тасдиқланган 591-сон “Умумий ўрта таълимнинг миллий ўқув дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022 йил 22 июндаги 01/11-02/02-940-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг мустақил билиш фаоллигини ривожлантиришнинг механизмлари аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқув машғулотларида ўзини-ўзи баҳолаш усулларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари ўқувчиларнинг мотивациясини оширишга йўналтирилган мотивлар ҳамда ижтимоий-педагогик интериоризация, ектреиоритация ҳамда рағбатлантирувчи тамойилларга асосланган педагогик механизмларга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларидан Халқ таълими вазирининг 2022 йил 3 февралдаги “Миллий ўқув дастурига асосан 2022/2023-ўқув йили учун чоп етилиши режалаштирилган умумтаълим фанларидан дарслик ҳамда ўқув-методик мажмуаларнинг макетларини яратиш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 39-сонли буйруғига асосан, умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари учун она тили ва ўқиш саводхонлиги ва тарбия фанларидан дарслик, ўқув-методик мажмуаларни яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022-йил 22-июндаги 01/11-02/02-940-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш интенсивлиги таъминланган;
бошланғич синф ўқувчиларида ўзини-ўзи баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш моделининг ташкилий-дидактик компоненти мустақил билиш фаоллигини продуктив, репродуктив ва ижодий босқичларини таълимий фаоллаштирувчи мажмуани лойиҳалаш жараёнларида қайта алоқага киришиш даражаси динамиклигини белгилаш асосида такомиллаштирилган бошланғич синф ўқувчиларида мустақил билиш фаоллигини ривожлантиришнинг дидактик таъминотидан Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 10 апрелдаги 102-сонли Буйруғи билан тасдиқланган “Тарбия” фанининг 1-9-синфларга мўлжалланган дарсликларни яратиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022-йил 22-июндаги 01/11-02/02-940-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий ва ноанъанавий моделлар асосида лойиҳалаштирилган ўқув машғулотларни ташкил етиш самарадорлигини оширишга еришилган. 
бошланғич синф ўқувчиларида ўзини-ўзи баҳолаш орқали мустақил билиш фаоллигини ривожлантириш технологияси дидактик таъминотининг екзистенционал компонентлари ўқитишнинг анъанавий ва ноанъанавий моделларига адаптив қўллашга доир ергономик талабларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион Ривожланиш вазирлиги томонидан илонган Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган КA-3-007-сонли “Ўзбекистонда фан ва таълим интеграциялашуви жараёнининг илтимоий, маънавий-ахлоқий, консептуал фалсафий миаммолари таҳлили” мавзусидаги амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2023-йил 3-мартдаги 04/11-1215-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий ва ноанъанавий моделлар асосида лойиҳалаштирилган ўқув машғулотларни ташкил етиш самарадорлигини оширишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish