Sayt test rejimida ishlamoqda

Матуразов Иззат Солийевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Замонавий таркибий қисмлар асосида авиацион жиҳозларнинг мажмуавий диагностика тизимларини яратиш, 05.02.08 – Йер усти мажмуалари ва учиш аппаратлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Т745
Илмий раҳбар: Aбдукаюмов Aбдурашид, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рахимов Бахтиёржон Неъматович – техника фанлари доктори, профессор, Саитов Aзиз Aзимович – техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Йетакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш жараёнида замонавий таркибий қисмлар асосида авиацион жиҳозларнинг мажмуавий диагностика тизимини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
парвоздан кейин техник хизмат кўрсатиш усули ҳаво кемасини масофадан диагностика қилишда фазовий оптик алоқа йўлини танлаш орқали такомиллаштирилган;
ҳаво кемасидаги авиацион жиҳозларнинг ҳолатини назорат қилиш ва масофадан мажмуавий диагностика қилиш усули об-ҳаво шароитларида оптик сигналнинг сўнишини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган;
замонавий таркибий қисмлар асосида ҳаво кемасидаги авиацион жиҳозларнинг борт маълумотларини масофадан узатиш усули електромагнит мослашувчанликка ва инфрақизил диапазонда ишловчи халақитбардош модулларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
авиацион жиҳозларнинг носозлигини ва експлуатация қилиш муддатини аниқловчи масофадан мажмуавий диагностика тизимининг математик модели ва унинг алгоритми радиоелектрон қурилмаларнинг ишлаш параметрларини ҳисобга олиб яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш учун ишлаб чиқилган масофадан диагностика қилиш тизимини қўллаш орқали олинган натижалари асосида:
ҳаво кемасининг авиацион жиҳозларини масофадан диагностика қилиш тизими “Узбекистан аирwайс течниcс” МCҲЖ да жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 22 сентабрдаги 10/5772-сонли маълумотномаси). Натижада ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш вақти камайтирилган, техник носоз бўлган жиҳозлар ва тизимларнинг ҳолатини аниқлашда аниқлик даражаси ошган, носоз бўлган жиҳозларни аниқлаш вақти ўртача 50 дақиқага қисқарган ҳамда диагностика қилиш вақтининг қисқариши ҳисобига бир ойда ўртача 143 955 842 сўм ҳамда бир йилда ўртача 1 727 470 113 сўм иқтисодий самарадорликга еришилган; 
ҳаво кемасининг авиацион жиҳозларини масофадан диагностика қилиш тизими “Тошкент механика заводи” AЖ да жорий етилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 22 сентабрдаги 10/5772-сонли маълумотномаси). Натижада ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш вақти камайтирилган, таъмирлаш жараёнига сарфланган вақт қисқартирилган, техник носоз бўлган жиҳозлар ва тизимларнинг ҳолатини аниқлашда аниқлик даражаси ошган, носоз бўлган жиҳозларни аниқлаш вақти қисқарган ҳамда амалдаги технологияларга нисбатан 1,5-1,6 баравар вақт сарфининг тежамкорлигига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish