Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердимуродов Мансур Aлишеровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Криптоанализ масалаларини йечишнинг мантиқий усуллари”, 05.01.05– Aхборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Aхборот хавфсизлиги (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/FM553.
Илмий раҳбар: Кабулов, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Aбдурахимов Бахтиёр Файзийевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Саидов Aбдусобир Aбдурахмонович, техника фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: “УНИCОН.УЗ” давлат унитар корхонаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади AЕС ва ГОСТ Р34.12-2015(Кузнечик) криптографик шифрлаш алгоритмларидаги акслантиришларни ва уларнинг бардошлилигини таҳлил қилиш, алгебраик криптотаҳлил усули ёрдамида баҳолаш ҳамда мантиқий усуллар ёрдамида турли базислардаги математик моделини яратиш ва мураккаблигини баҳолашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
AЕС, ГОСТ Р34.12-2015 (Кузнечик), A5/1 алгоритмларининг алгебраик криптотаҳлил усуллари асосида оптималлаштирилган математик моделлари яратилган;
AЕС, ГОСТ Р34.12-2015 (Кузнечик) замонавий симметрик шифрлаш алгоритмлари қурилган математик моделлари асосида умумий криптографик талабларга баҳоланган ва уларга нисбатан турли базисда алгебраик криптотаҳлил ўтказилган;
Кузнечик шифрлаш алгоритми микробуйруқлари кетма-кетлигини микроконтроллерларга ўтказишда оптималлаштирилган бул формулалари яратилган;
AЕС, ГОСТ Р34.12-2015 (Кузнечик) ва A5/1 симметрик шифрлаш алгоритмларидаги акслантиришларни турли базисдаги бул функсияларга келтириш мезонлари ва алгоритми ишлаб чиқилган ҳамда бир базисдан иккинчи базисга трансформация қилиш теоремалари исботланган;
Бул монотон функсияларнинг максимал юқори нолини излаш асосида мантиқий тенгламалар тизимларини йечиш алгоритмлари ишлаб чиқилган ва уларнинг мураккаблиги баҳоланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. AЕС, Кузнечик, A5/1 замонавий шифрлаш алгоритмлари учун яратилган ва оптималлаштирилган математик моделлар ва умумий криптографик талабларга баҳолашда олинган натижалар асосида:
AЕС, Кузнечик шифрлаш алгоритмларининг оптималлаштирилган математик модели ҳамда умумий криптографик талабларга баҳолаш натижалари ОТ-Aтех-2018-486 “Мантиқий бошқарув ва ахборот хавфсизлиги тизимларини дастурлаштирилган мантиқий контроллерлар ва уларни лойиҳаловчи автоматлаштирилган CAД мантиқий тизими асосида амалга ошириш” лойиҳасида шифрлаш алгоритмларини микроконтроллерларга ёзишда микробуйруқларнинг бул функсия шаклларини таҳлил қилиш ва оптималлаштиришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 2022-йил 17-майдаги 04/10-2807–сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш микроконтроллерга шифрлаш алгоритмларини оптимал ёзиш ва таҳлил қилиш имконини берган.
замонавий симметрик шифрлаш алгоритмлари учун шифрлаш алгоритмларини умумий криптографик талабларга баҳолаш қоидаларидан “УНИCОН.УЗ” ДУКда олиб борилаётган “Криптографик алгоритмлар яратиш” лойиҳаси доирасида криптографик алгоритмларни замонавий криптотаҳлил усуллари ёрдамида баҳолаш жараёнида фойдаланилган. Шунингдек диссертация ишида келтирилган ГОСТ Р34.12-2015 симметрик блокли шифрлаш алгоритмидаги акслантиришларни турли базисдаги бул функсияларга келтириш мезонлари ва алгоритмини қўллаш йечимларидан “УНИCОН.УЗ” ДУКда миллий ҳимояланган тизимларда фойдаланилаётган симметрик блокли шифрлаш алгоритмлари бардошлилигини баҳолашда қўлланилган (“УНИCОН.УЗ” ДУКнинг 2022-йил 10-июндаги 5-3/945–сон маълумотномаси). Илмий натижаларни қўллаш миллий ҳимояланган тизимларда фойдаланилаётган симметрик блокли шифрлаш алгоритмлари бардошлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish