Sayt test rejimida ishlamoqda

Бадалов Шарифбой Джураваевичнинг
иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжаликлари иқтисодий функцияларини такомиллаштириш», 08.00.01 – «Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари)».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/В2014.3-4.192.
Илмий раҳбар: Вахабов Алишер Васикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/04.2021.I.133.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абулкасимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Суюн Артикович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади бозор иқтисодиёти шаклланиши шароитида уй хўжаликлари иқтисодий функцияларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уй хўжалиги даромадларини инвестициялашнинг даромад билан инвестиция рискини қиёсий таққослаш, оилани ҳаётий зарур эҳтиёжларини қондиришга таъсир кўрсатмаслик, жами маблағларни инвестициялашда рискларни диверсификациялаш, узоқ муддатли инвестицияларни қисқа муддатли лойиҳаларга жойлаштирмаслик тамойиллари асосида инвестицион фаолиятни босқичма-босқич амалга оширилишининг зарурлиги ҳамда хонадон хўжалиги активи ликвидлик, даромадлилик ва ишончлилик хусусиятларига эга бўлиши назарий жиҳатдан асосланди;
уй хўжаликлари истеъмол харажатларининг ҳажми хўжалик тасарруфидаги даромадлар, истеъмол буюмлари нархи, реал кредит фоиз ставкалари, истеъмол кредитлари бўйича қарздорлиги, солиқ оғирлиги омиллари таъсирида шаклланиши асосланган, хусусиятлари тавсифланган, бозор қонунлари талаблари асосида хўжалик истеъмоли таркибини ривожланиш қонуниятлари аниқланган;
уй хўжаликларида аъзолари сони ва малакаси даражасига кўра истеъмолга мойиллик мезони асосида хўжаликда яқин истиқболда истеъмол ва жамғариш ўртасидаги оптимал нисбат (75,0:25,0) аниқланган;
маҳаллаларда уй хўжаликлари даромад манбаларини кўпайтириш,   аҳоли бандлигини ошириш, истеъмол сифатини яхшилаш мақсадида маҳалла фуқороларини ишга қабул қилиш ҳисобига шу манзилдаги  тадбиркорларга имтиёзли кредитларни тақдим этиш  таклиф этилган;
ўзини- ўзи банд қиладиган фуқароларга тикувчилик, касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш учун зарурий хом ашё, эҳтиёт қисмлар, қурилиш молларини сотиб олиш мақсадида 400 млн.сўмгача кредит маблағларини нақд пулда ажратиш амалиётини жорий этиш таклифи асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бозор иқтисодиёти шароитида уй хўжаликлари иқтисодий функцияларини такомиллаштириш борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида;
уй хўжалиги даромадларини инвестициялашнинг даромад билан инвестиция рискини қиёсий таққослаш, оилани ҳаётий зарур эҳтиёжларини қондиришга таъсир кўрсатмаслик, ялпи маблағларни инвестициялашда рискларни диверсификациялаш, узоқ муддатли инвестицияларни қисқа муддатли лойиҳаларга жойлаштирмаслик тамойиллари асосида инвестицион фаолиятни босқичма-босқич амалга оширилиши бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сон «Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўгрисидa»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги 06-51/04-10/41-сон маълумотномаси). Натижада уй хўжаликлари истеъмоли ривожланиш қонуниятларини, уй хўжаликлари истеъмолининг миллий товарлар бозор кўламига таъсири, ЯИМ тақсимлашдаги иштироки ва хўжалик активининг ликвидлик, даромадлилик ва ишончлилик хусусиятларини аниқлаш имконини берди.
уй хўжаликлари истеъмол харажатларининг ҳажми хўжалик тасарруфидаги даромадлар, истеъмол буюмлари нархи, реал кредит фоиз ставкалари, истеъмол кредитлари бўйича қарздорлиги, солиқ оғирлиги омиллари таъсирида шаклланиши асосланган, хусусиятлари тавсифланган, бозор қонунлари талаблари асосида хўжалик истеъмоли таркибини ривожланиш қонуниятлари, мамлакат уй хўжаликларида аъзолари сони ва малакаси даражасига кўра истеъмолга мойиллик мезони асосида хўжаликда яқин истиқболда истеъмол ва жамғариш ўртасидаги оптимал нисбати (75,0:25,0)нинг хусусиятларини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сон «Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўгрисидa»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги 06-51/04-10/41-сон маълумотномаси). Натижада уй хўжаликларида жамғаришнинг иқтисодий мазмуни ёритилди, унинг мотивлари ва омиллари аниқланди, унинг шакллари, миллий жамғариш меъёри аниқланди, шунингдек, жамғаришнинг инвестицияга айланишининг шарт-шароитлари, уй хўжаликлари инсон капиталини такрор ишлаб чиқариш жараёни ва ривожлантиришдаги фаол иштироки асосланди.
маҳаллаларда уй хўжаликлари даромад манбаларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини ошириш, истеъмол сифатини яхшилаш мақсадида маҳалла фуқороларини ишга қабул қилиш ҳисобига шу манзилдаги  тадбиркорларга имтиёзли кредитларни тақдим этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сон «Ҳудудларда “маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўгрисидa»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 10 октябрдаги 06-51/04-10/41-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллаларда аҳолисини тадбиркорларга бириктириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаини кўпайтириш мақсадида етакчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратиш тартиби ишлаб чиқилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish