Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Тимур Куатбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида мелиоратив тизимлардан самарали фойдаланиш йўллари”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt.1139 
Илмий раҳбар: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Досчанов Тангирберген, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ҳасанов Шавкат Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади қишлоқ хўжалигида мелиоратив тадбирлар самарадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мавжуд мелиоратив тизимлар ҳолатини рейтинг баҳолаш индикаторлари сув ресурсларидан фойдаланиш ва унинг сифатини тавсифловчи сизот сувлари сатҳи (Ss) ҳамда минераллашганлик (Ms) ҳолати кўрсаткичларининг “яхши” (Sss<3; Ms=0-1), “ўртача” (Ss=2-3; Ms=1-3), “қониқарли” (Ss=1,5-2; Ms=3-5) ва “қониқарсиз” (Ss=0-1; Ms<5-10) чегаравий чекловларга асосланган баҳолаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибида тизим объектлари маълумотларини тезкор шакллантириш ва қайта ишлашга йўналтирилган давлат хусусий шериклигига асосланган “Мелиоратив тизимлар геоахборот таҳлили хизмати”ни ташкил етиш таклифи асосланган;
ҳудудлардаги мелиоратив тизимларга агроекологик омиллар таъсирининг мониторинги технологик жараёнига объектнинг кимёвий, физик ва биологик маълумотларини масофадан зондлаш ҳамда объект тўғрисидаги турли маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш орқали ташкил етишни таъминловчи географик ахборот тизимини ўзаро мувофиқлаштириш таклифи асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида екин майдони, шўрланиш ва диверсификация даражалари асосида пахта ҳосилдорлигининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида мелиоратив тизимлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий ва амалий таклифлар асосида:
мавжуд мелиоратив тизимлар ҳолатини рейтинг баҳолаш индикаторлари сув ресурсларидан фойдаланиш ва унинг сифатини тавсифловчи сизот сувлари сатҳи (Ss) ҳамда минераллашганлик (Ms) ҳолати кўрсаткичларининг “яхши” (Sss<3; Ms=0-1), “ўртача” (Ss=2-3; Ms=1-3), “қониқарли” (Ss=1,5-2; Ms=3-5) ва “қониқарсиз” (Ss=0-1; Ms<5-10) чегаравий чекловларга асосланган баҳолаш мезонлари бўйича услубий ёндашув Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларига амалиётга жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 03/09-3-94-сон маълумотномаси). Ушбу услубий ёндашув асосида ҳудуддаги мавжуд мелиоратив тизимлар салоҳиятини баҳолаш имкони яратилган;
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги таркибида тизим объектлари маълумотларини тезкор шакллантириш ва қайта ишлашга йўналтирилган давлат хусусий шериклигига асосланган “Мелиоратив тизимлар геоахборот таҳлили хизмати”ни ташкил етиш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларига амалиётга жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 03/09-3-94-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий етилиши сув хўжалигида мелиоратив объектлар мониторингини юритиш, хусусан ернинг табиий ресурс сифатидаги ҳолати, унинг миқдорий ва сифат маълумотлари, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил етиш ҳамда келажакдаги салоҳиятни белгилашда ягона ер ахборот базаларини шакллантириш имконини берган;
ҳудудлардаги мелиоратив тизимларга агроекологик омиллар таъсирининг мониторинги технологик жараёнига объектнинг кимёвий, физик ва биологик маълумотларини масофадан зондлаш ҳамда объект тўғрисидаги турли маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш орқали ташкил етишни таъминловчи географик ахборот тизимини ўзаро мувофиқлаштириш бўйича таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларига амалиётга жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 03/09-3-94-сон маълумотномаси). Ушбу натижасида мелиоратив объектларнинг жойлашган ўрни (геолокациялаш), уларнинг зичлиги, тупроқ билан боғлиқ хусусиятлари (тупроқ шўрланиши, тупроқ таркибидаги тузлар миқдорини ўлчаш, шўрланган ерларни аниқ белгилаш ва шўрланишнинг даврий ўзгариш жараёнини) аниқлаш имконияти яратилган;
Қорақалпоғистон Республикасида екин майдони, шўрланиш ва диверсификация даражалари асосида пахта ҳосилдорлигининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизими ташкилотларига амалиётга жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 мартдаги 03/09-3-94-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда екинлар диверсификациясини амалга ошириш евазига пахта ҳосилдорлигининг екин майдони, шўрланиш ва диверсификация даражалари асосида 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичи диверсификация даражаси 0,9 ни кўрсатгани ҳолда, мазкур диверсификация даражасида шўрланиш даражаси 305,1 га яхшиланиши, ҳосилдорликнинг еса 28,5 ц/га ошиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish