Sayt test rejimida ishlamoqda

Бектемиров Aбдухамид Aбдумаликовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумот. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик рискларини баҳолаш ва пасайтириш йўллари (хизмат кўрсатиш корхоналари мисолида)», 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти ва 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.2.PhD/Иқт906 
Илмий раҳбар: Маматкулов Илҳом Aбдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Гафуров Убайдулло Вахобович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олланазаров Бекмурод Давлатмуратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тадбиркорлик субйектларида рискларни баҳолаш асосида унинг таъсир даражасини пасайтириш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “риск” категориясининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти унинг рақобат шароитида бизнес жараёнлари иштирокчиларининг фаолият натижаларини аниқ башорат қилиш имконини бермайдиган, айни пайтда бизнеснинг ривожланишини рағбатлантирадиган ҳодиса ҳамда таваккалчилик – рискли ҳаракат еканлиги нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш корхоналари ишчи-ходимларининг форс-мажор шароитларида иш вақтинини йўқотиш риски таъсирида меҳнат унумдорлиги даражаси пасайишининг меъёрий чегаралари (0,2 ≤ Уму ≤ 0,5) диапазони аниқланган;
хизмат кўрсатиш субйектларининг тадбиркорлик фаолиятида инвестицион лойиҳалар рискини баҳолашда хизмат кўрсатиш турларининг рискка мойиллик даражалари (1-гуруҳ (кучсиз): Рм= 0 – 30%; 2-гуруҳ (ўртача): Рм= 31% – 55 %; 3-гуруҳ (кучли): Рм= 56% – 100%) гуруҳларга ажиратилган;
Самарқанд вилоятидаги хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятига таъсир етувчи омилларни тизимли таҳлил қилиш орқали улардаги иқтисодий рискларни пасайтиришнинг 2025-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадбиркорлик субйектларида рискларни баҳолаш ва пасайтириш услубиятини такомиллаштиришга оид илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “риск” категориясининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти унинг рақобат шароитида бизнес жараёнлари иштирокчиларининг фаолият натижаларини аниқ башорат қилиш имконини бермайдиган, айни пайтда бизнеснинг ривожланишини рағбатлантирадиган ҳодиса ҳамда таваккалчилик – рискли ҳаракат еканлиги нуқтаи назаридан такомиллаштирилган ижтимоий-иқтисодий моҳияти 60410400 – Молия ва молиявий технологиялар, 60410600 – Суғурта иши, 70410402 – Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори таълим йўналишлари талабалари учун нашр етилган «Инвестиция ва инновациялар» ўқув қўлланмасига киритилган ва ўқув жараёнига жорий етилган (Ўзбекистон Републикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сон буйруғи). Мазкур таклифнинг жорий етилиши «Инвестиция ва инновациялар» фани мазмунини такомиллашишига ва ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган;
хизмат кўрсатиш корхоналари ишчи-ходимларининг форс-мажор шароитларида иш вақтинини йўқотиш риски таъсирида меҳнат унумдорлиги даражаси пасайишининг меъёрий чегаралари (0,2 ≤ Уму ≤ 0,5) диапазони кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари» котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Туронбанк» аксиядорлик тижорат банкининг Риск департаменти томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субйектлари фаолиятини таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 11-январдаги 02/1-3214-сонли ва Ўзбекистон Республикаси «Туронбанк» AТБ бошқарувининг 2023-йил 13-февралдаги 16/02-22-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифнинг тадбиқ етилиши хизмат кўрсатиш корхоналарининг йиллик ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) ҳажмининг 8,3 % ўсишига олиб келган;
хизмат кўрсатиш субйектларининг тадбиркорлик фаолиятида инвестицион лойиҳалар рискини баҳолашда хизмат кўрсатиш турларининг рискка мойиллик даражалари бўйича аниқланган кўрсаткичлар (1-гуруҳ (кучсиз): Рм= 0 – 30%; 2-гуруҳ (ўртача): Рм= 31% – 55 %; 3-гуруҳ (кучли): Рм= 56% – 100%) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонида белгилаб берилган чора-тадбирлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари» котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Туронбанк» аксиядорлик тижорат банкининг Риск департаменти томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030-йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш консепсияси якуний вариантининг «Иқтисодиётга капитал қуйилмаларни кенг жалб қилиш ва самарадорлигини таъминлаш» бобида соҳага жалб етилаётган инвестицион лойиҳалар, уларнинг сифатини баҳолаш ва амалга ошириш самарадорлигини таъминлаш йўлларини белгилашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 11-январдаги 02/1-3214-сонли ва Ўзбекистон Республикаси «Туронбанк» AТБ бошқарувининг 2023-йил 13-февралдаги 16/02-22-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифнинг жорий етилиши инвестицион лойиҳаларни баҳолаш сифатини оширишга олиб келган ва инвестицион ресурслардан оптимал фойдаланиш имконини яратган;
Самарқанд вилоятидаги хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятига таъсир етувчи омилларни тизимли таҳлил қилиш орқали улардаги иқтисодий рискларни пасайтиришнинг 2025-йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 8-апрелдаги «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги ПФ-101-сон Фармонида белгилаб берилган чора-тадбирлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари» котибияти ва Ўзбекистон Республикаси «Туронбанк» аксиядорлик тижорат банкининг Риск департаменти томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030-йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш консепсияси якуний вариантининг учинчи бобида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини таҳлил қилишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 11-январдаги 02/1-3214-сонли ва Ўзбекистон Республикаси «Туронбанк» AТБ бошқарувининг 2023-йил 13-февралдаги 16/02-22-сонли маълумотномалари). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида хизмат кўрсатиш корхоналарида рискларнинг таъсир даражасини камайтириш ҳисобига иқтисодий самарадорлик 30,9-33,8 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish