Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусанов Салим Мамарасуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим тизимида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1758.
Илмий раҳбар: Тўхлийев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Aбдуллайев Суюн Aртикович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хасанов Рустам Роббимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим тизимида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим тизимида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб, бироқ олий таълим муассасасини ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш, истиқболда ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари бозоридаги ўзаро рақобат асосида белгилаш таклифи асосланган;
олий таълим муассасаларида талабалар сонининг молиявий ресурсларга нисбатан номутаносиблиги боис тўлов-контракт ва буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларда ягона ижтимоий тўлов миқдорини 12 фоиз даражасига қадар пасайтириш таклифи асосланган;
олий таълим муассасаларига молиявий ресурслар ажратишда буджет харажатлар сметаси асосида ҳисоблаб чиқилган умумий маблағлар ҳажмини мамлакат бўйича ўртача инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда кўпайтириш таклифи асосланган;
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ва демографик омиллар таъсири асосида олий таълим тизимида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг 2026 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг назарий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
олий таълим тизимида бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари бўйича тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб, бироқ олий таълим муассасасини ўзини ўзи тўлиқ молиявий таъминлаш, истиқболда ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари бозоридаги ўзаро рақобат асосида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-61-сон қарорининг 3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги 06/12-32/2570-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида ОТМларнинг молиявий мустақиллигини мустаҳкамланиш ва мавжуд молиявий ресурслар самарадорлигини ошириш механизми такомиллаштирилган; 
олий таълим муассасаларида талабалар сонининг молиявий ресурсларга нисбатан номутаносиблиги боис тўлов-контракт ва буджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларда ягона ижтимоий тўлов миқдорини 12 фоиз даражасига қадар пасайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-61-сон қарорининг 10-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги 06/12-32/2570-сон малумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида ОТМлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш ва малакасини ошириш, олий таълим илмий салоҳиятини кўтариш самарадорлиги ошишига еришилган;
олий таълим муассасаларига молиявий ресурслар ажратишда буджет харажатлар сметаси асосида ҳисоблаб чиқилган умумий маблағлар ҳажмини мамлакат бўйича ўртача инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда кўпайтириш таклифи “Ўзбекистон Республикаси давлат буджети тўғрисида” Қонуннинг 5-иловасида 2021 йилда олий таълим муассасаларига ажратилган буджет маблағлари параметрларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 21 июлдаги 06/12-32/2570-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 25 августдаги 02-03/6690-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида ОТМларга ажратилган буджет маблағлари самарадорлиги ошишига, моддий-техника базасининг мустаҳкамланишига имконият кенгайган; 
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми ва демографик омиллар таъсири асосида олий таълим тизимида молиявий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг 2026 йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши Олий ҳайъатининг махсус қарорида ҳамда соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 25 августдаги 02-03/6690-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида олий таълим муассасаларида мақсадли молиявий режалаштириш ҳамда қўшимча молиявий таъминот манбаси ҳисобига таълим сифатини ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish