Sayt test rejimida ishlamoqda

Наримбаева Лола Кузибайевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” (педагогик олий таълим мисолида), 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3401.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Махкамов Улфат Илхомович, , педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор; Шамшетова Aнжем Каромиддиновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда интеллектуал -ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари ақлий фаолиятни интенсив ривожлантирувчи мотивацион ва рефлексив технологиялар шароитида креатив тафаккурни ривожлантиришга қаратилган ностандарт педагогик вазиятларни мақсадга мувофиқ йўналтириш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг интеллектуал-ижодий қобилиятини ривожлантириш технологиялари визуал ва вербал таъсир имкониятларини оширишда ўқув жараёнини когнитив ва рефлексив омиллар орқали ташкил етишга йўналтирилган касбий ривожланиш динамикасини мониторинг қилиш мехнизмлари асосида такомиллаштирилган;
кластер ёндашуви асосида талабаларнинг ақлий ва ижодий фаолиятини уйғунликда ривожлантириш механизмлари коллаборатив таълим ҳамкорлигига асосланган муносабатлар тизимини йўлга қўйиш ва инновацион таълим муҳитида муаммоли ўқув топшириқларини педагогик амалиёт мазмунига ўзаро таъсирчан механизмлар воситасида сингдириш асосида такомиллаштирилган;
талабалар интеллектуал-ижодий қобилиятини ривожлантиришнинг функсионал модели креативлик ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган тадқиқотчилик фаолиятига моделлаштиришнинг универсаллик ва нормативлик тамойилларини татбиқ етиш ҳамда стратегик режа ва ахборот алмашинуви каби инновацион таълим инструментларини киритиш асосида такомиллаштирилган.

ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришга оид илмий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ақлий фаолиятни интенсив ривожлантирувчи мотивацион ва рефлексив технологиялар шароитида креатив тафаккурни ривожлантиришга қаратилган ностандарт педагогик вазиятларни мақсадга мувофиқ йўналтириш асосида аниқлаштирилган талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлар, ўқув-тарбиявий фаолиятни прогностик таҳлил қилишга мўлжалланган ва талабаларнинг индивидуал таълим трауекторияларини аниқлашга йўналтирилган методик тавсиялар “Мактабгача таълимда раҳбарлик” дарслигини мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи билан берилган 500-137-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришга оид даражалари ҳамда кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
    визуал ва вербал таъсир имкониятларини оширишда ўқув жараёнини когнитив ва рефлексив омиллар орқали ташкил етишга йўналтирилган касбий ривожланиш динамикасини мониторинг қилиш мехнизмларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган талабаларнинг интеллектуал-ижодий қобилиятини ривожлантириш технологиялари, интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш методлари, “2+4” дастури орқали талабаларни педагогик амалиёт жараёнига муваффақиятли сингдириш борасидаги таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг A1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 7 февралдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни ижодий фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг изчиллиги, узвийлиги ва тизимлилиги таъминланган;
    коллаборатив таълим ҳамкорлигига асосланган муносабатлар тизимини йўлга қўйиш ва инновацион таълим муҳитида муаммоли ўқув топшириқларини педагогик амалиёт мазмунига ўзаро таъсирчан механизмлар воситасида сингдириш асосида такомиллаштирилган кластер ёндашуви асосида талабаларнинг ақлий ва ижодий фаолиятини уйғунликда ривожлантириш механизмлари, интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш модели, креативлик ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган компонентлар билан мувофиқлаштирилган кластерли ёндашув ўртасидаги алоқадорликни таъминлашга оид таклифлар “Мактабгача таълимда болалар нутқини ўстириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруғи билан берилган 233-0388-сонли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш компонентларини такомиллаштиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish