Sayt test rejimida ishlamoqda

Ойматова Нилуфар Миржамоловнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Aлишер Навоий ижодида комил инсон тарбиясини педагогик таълим инновацион кластери асосида ўрганиш технологияси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3PhD/Ped2573. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.
Расмий оппонентлар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Имомова Гулчеҳра Муҳаммадийевна, филология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида Aлишер Навоий ижодида комил инсон тарбиясини педагогик таълим инновацион кластери воситасида ўрганишга доир таклиф ва илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Aлишер Навоий ижодида комил инсон тарбиясини ижодий, ҳиссий-емоционал омиллари, маънавий еҳтиёжи, одоб-ахлоққа оид субстансионал негизлари ҳамда ўқув портфолиоси, ижодий ишлар танлови, тренинг(гуруҳий мулоқот уюштириш, шахсга йўналтирилган таълим воситасида хулқ-атворни коррексиялаш)нинг мотивацион, когнитив, репродуктив, фаолиятли, креатив, педагогик-психологик хусусиятлари таълим-тарбия интеграциясига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг комил инсон тарбиясининг процессуал жараёнлари мантиқий-тузилмавий модели мумтоз адабиёт матнларини тушуниш, рефлексив муносабат билдириш даражасининг мунтазам ўсиш динамикасини адаптив лойиҳалаш компонентини аксеологик ийерархия (таълим-маънавият-амалиёт) бирлиги ҳамда рефлексив усулларни идентификациялаш асосида такомиллаштирилган;
адабий таълим жараёнида комил инсон тарбиясини шакллантириш мазмуни, ташкилий методик таъминоти шахсга йўналтирилган таъилм-тарбия технологиялари (музокара, муаммоли таълим, кейс стади, ақлий ҳужум, социометрик (суҳбат, сўровнома, интервю, тест) қиёсий методларни оптималлаштиришнинг функсионал омиллари асосида такомиллаштирилган;
Aлишер Навоийнинг комил инсон тарбиясига оид қарашлари индикаторлари мумтоз асарлар матнини емоционал, ижодий, рационал ва функсионал тарзда ўқишни рағбатлантиришнинг дидактик, методик ва таянч компетенсияларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aлишер Навоий ижодида комил инсон тарбияси юзасидан ўқувчиларнинг бадиий-естетик тафаккурини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим самарадорлигини оширишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Aлишер Навоий ижодида комил инсон тарбиясини ижодий, ҳиссий-емоционал омиллари, маънавий еҳтиёжи, одоб-ахлоққа оид субстансионал негизлари ҳамда ўқув портфолиоси, ижодий ишлар танлови, тренинг(гуруҳий мулоқот уюштириш, шахсга йўналтирилган таълим воситасида хулқ-атворни коррексиялаш)нинг мотивацион, когнитив, репродуктив, фаолиятли, креатив, педагогик-психологик хусусиятлари таълим-тарбия интеграциясига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар A-1-118 рақамли “Навоий образининг тасвир ва талқинларига оид ўқув қўлланмасини тайёрлаш ва нашр етиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 18.04.2022 йилдаги 02-07-1080/04-сон далолатномаси). Натижада Aлишер Навоий ижодида комил инсон тарбиясини педагогик таълим инновацион кластери воситасида ўрганиш технологияси такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларида ўқувчиларнинг комил инсон тарбиясининг процессуал жараёнлари мантиқий-тузилмавий модели мумтоз адабиёт матнларини тушуниш, таҳлил ва талқин қилиш (интерпретация), рефлексив муносабат билдириш даражасининг мунтазам ўсиш динамикасини адаптив лойиҳалаш компонентини аксеологик ийерархия(таълим-маънавият-амалиёт) бирлиги ҳамда рефлексив усулларни идентификациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан П3-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 18.04.2022 йилдаги 02-07-1080/04-сон далолатномаси). Мазкур лойиҳа таълим муассасаларида Aлишер Навоий ижодида акс етган комил инсон тарбиясига оид миллий ва умуминсоний, ғоялар ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим муассасаларида таълим самарадорлигини ошириш, мумтоз адабиёт намуналарини идрок етиш ва ибратли хулосалар чиқариш мақсадида жаҳон талабларига жавоб берувчи рақобатбардош кадрларни тайёрлашда таълим жараёнида ўзаро ва фанлараро, мавзулараро ҳамкорлик ва интеграция механизмини янада кучайтириш, умумий ўрта таълим мактабларида ўзлаштиришнинг педагогик имкониятларини янада ривожлантириш, таълим сифатини кластер усули асосида тушунтиришни таъминлаш, педагогика соҳасига нисбатан интерфаол ва кластер усулларининг заруратини илмий асослаш, ўқувчиларни мумтоз адабиёт намуналарининг аслияти билан яқиндан таништириш баробарида луғат билан ишлашга, таҳлил қилиш ва ижодий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган илмий методик таклиф ва тавсиялардан Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги умумтаълим мактабларида ўқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 19.04.2022 йилдаги 01-11-06/1-511-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг аниқланган иқтидори бўйича муайян фан соҳасидаги ўқув материалларини ўзлаштириш кўрсаткичи ортишига еришилгани кузатилган; 
умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг таълим ва тарбия жараёнида кўзланган натижаларга еришишига оид таклифлардан таълим муассасаларида адабиёт ўқитувчиларининг педагогик-касбий фаолияти самарадорлиги ва ижодий компетенсиявий кўрсаткичларини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 19.04.2022 йилдаги 01-11-06/1-511-сон маълумотномаси) Натижада Чирчиқ давлат педагогика университети асосий стратегик тадқиқот йўналиши бўлган педагогик таълим инновацион методларининг оммалашишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish