Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Ситора Мухлисовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Муҳаммад Aвфий Бухорийнинг “Жавомеъ ул-ҳикоёт ва лавомеъ ул-ривоёт” асаридаги таълимий-ахлоқий ғояларнинг педагогик моҳияти, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2201. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Маъмуров Баҳодир Бахшуллайевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Махмудов Мелс Ҳасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибраимов Холбой Ибрагимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад Aвфий Бухорийнинг «Жавомеъ ул-ҳикоёт ва лавомеъ ул-ривоёт» асаридаги таълимий-ахлоқий ғояларнинг педагогик моҳиятини ўрганиш, улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш имкониятларини асослашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Жавомеъ ул-ҳикоёт ва лавомеъ ул-ривоёт» асари мазмунида акс етган илғор педагогик фикр ҳамда ғояларнинг таълим-тарбия жараёнидаги аҳамияти таржимонлик, арабшунослик, исломшунослик, манбашунослик, шарқшунослик тадқиқот йўналишлари асосида Муҳаммад Aвфий Бухорий маънавий меросини ўрганишнинг назарий имкониятларини педагогик жиҳатдан ривожлантириш зарурати асосланган;
мутафаккир илмий-педагогик мероси мазмунидаги ғояларнинг ўзига хос хусусиятлари «хулқу одоб», «илмли бўлишнинг хосиятлари», «ростлик», «нафс ва унинг оқибати», «одамийлик», «жавонмардлик», «мўминлик ва мусулмонлик», «фаросат», «саҳоват» каби тушунчаларнинг моҳияти таълим-тарбия жараёнида қўлланилган ҳикоя қилиш, панд бериш, насиҳат қилиш, баҳс-мунозара, таснифлаш, баён қилиш, ўгит айтиш, намуна келтириш каби воситалар орқали аниқланган;
ҳикоят ва ривоятлар мазмунида таснифланган тарбиявий сифатлар «ақлу дониш», «илму ҳунар», «аёл тилсимот ва ахлоқ», «ҳукмдорлар ибрати» каби таълимий ва тарбиявий ғоялар асосида очиб берилиб, тарбиянинг ахлоқий, ақлий, нафосат, оила, фуқаролик, екологик, иқтисодий, меҳнат, ҳуқуқий, ватанпарварлик турлари бўйича юксак маънавиятли шахсни тарбиялашга устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
Муҳаммад Aвфий Бухорийнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга ега бўлган баркамол шахсни ривожлантирувчи таълимий-ахлоқий ғояларидан шахсга йўналтирилган таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик имкониятлари самарадорлиги асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий педагогик таълим муассасаларида педагогик туркум фанларни ўқитиш жараёнида Муҳаммад Aвфий Бухорийнинг «Жавомеъ ул-ҳикоёт ва лавомеъ ул ривоёт» асаридаги таълимий-ахлоқий ғоялардан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Жавомеъ ул-ҳикоёт ва лавомеъ ул-ривоёт» асари мазмунида акс етган илғор педагогик фикр ҳамда ғоялардан юксак маънавий-ахлоқий сифатларга ега бўлган бўлажак баркамол шахсни тарбиялаш жараёнида фойдаланишга оид тавсиялар «Педагогик деонтология ва компетенсия» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 27 мартдаги 274-сон буйруғи, 274-016-рақамли гувоҳнома). Натижада, олий таълим муассасаси талабалари ҳамда педагогика туркум фанларидан дарс берувчи профессор-ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган; 
бўлажак олий маълумотли мутахассислар учун ишлаб чиқилган «Муҳаммад Aвфий Бухорийнинг маънавий-ахлоқий қарашлари» номли махсус курсининг ўқув методик таъминоти ҳамда Муҳаммад Aвфий Бухорийнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга ега бўлган баркамол шахсни ривожлантирувчи таълимий-ахлоқий ғояларидан шахсга йўналтирилган таълим жараёнида самарали фойдаланишнинг педагогик имкониятларни кўрсатишга қаратилган илмий-методик тавсиялар «Умумий педагогика» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 2-августдаги 257-сон буйруғига асосан 257-033-сон гувоҳномаси). Натижада, «Педагогика назарияси ва тарихи», «Халқ педагогикаси», «Педагогик маҳорат», «Қиёсий педагогика», «Ижтимоий педагогика» каби фанларни ўқитишда, педагогика таълим йўналиши талабалари ҳамда соҳада фаолият юритувчи тадқиқотчилар курс ишлари, илмий тадқиқотларида, илмий мақолалар тайёрлашда «Умумий педагогика» номли ўқув қўлланма мазмунидан фойдаланиш имкониятларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ҳикоят ва ривоятлар мазмунида таснифланган «ақлу дониш», «илму ҳунар», «аёл тилсимот ва ахлоқ», «ҳукмдорлар ибрати» каби таълимий ва тарбиявий ғоялардан «Бухоро» телеканалининг «Долзарб мавзу», «Aссалом, Бухоро», «Интервю плюс» кўрсатувлари ва радиоешиттиришларининг мазмунини бойитиш мақсадида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 13 июндаги 1/141-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда юксак маънавиятли шахсни тарбиялашга устуворлик берилиб, ёшлар маънавий-ахлоқий қиёфасини ривожлантиришдаги аҳамияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish