Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўрайева Дилноза Рўзимат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синфларда ўзбек мумтоз адабиёт намуналарини ўқитиш методларини такомиллаштириш”, 13.00.02 Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2242.
Илмий раҳбар: Қодиров Валижон Aбдураҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02. 
Расмий оппонентлар: Тўхлийев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Назирова Гўзал Маликовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятига молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синфда мумтоз адабиёт намуналарини ўқитишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мумтоз адабиётнинг йирик вакилларини танийдиган, мумтоз адабиётга хос оҳанг, шакл ва мазмунни ҳис ета олишнинг дастлабки кўникмаларига ега, рамзий ва мажозий тасвирлар ўзига дидактик хулоса чиқара оладиган, мумтоз поетикани ёш хусусиятига кўра маълум даражада идрок ета оладиган ўқувчи шахсини шакллантиришнинг образларга хос хусусиятларининг илмий педагогик жихатлари иккиламчи образларнинг антимония асослари орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларнинг бадиий тафаккур ибтидосини тарбиялаш бошланғич адабий таълим самарадорлигининг бош омили еканлиги, мумтоз бадиий тафаккур тарзига хос бўлган дастлабки амалиёти шеърий асарларга хос рамзийлик ёки мажозийлик ўқувчиларда матн ости маъноларни илғаш, ҳис қилиш кўникмаларини шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидан ўқувчиларни асар интерпретациясига (талқинига) ўргатиш, малакасини шакллантириш мақсадида воқеа-ҳодисалар мазмуни ҳақида фикр юритиш, қаҳрамонларнинг ички дунёсига кириб бориш, ҳис-туйғуларига емоционал муносабат билдира олиш кўникмалари мумтоз поетика қисмларини тадрижий ўзлаштиришга асосланган узвийликга устуворлик бериш асосида ривожлантирилган;
ўқувчиларда мумтоз адабиёт намуналарини талқин кўникмалари ва таҳлил малакаларини шакллантиришга қаратилган самарали усуллар орқали бошланғич синфларда пейзаж, портрет ва асар мазмунини олдиндан тасвирлаш малакалари ривожлантирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий етилиши. Бошланғич синфларда мумтоз адабиёт намуналарини ўқитиш билан боғлиқ масалаларни тадқиқ етиш орқали еришилган илмий натижалари асосида:
мумтоз адабиётимизнинг йирик вакилларини танийдиган, мумтоз адабиётга хос оҳанг, шакл ва мазмунни ҳис ета олишнинг дастлабки кўникмаларига ега, рамзий ва мажозий тасвирлар ўзига дидактик хулоса чиқара оладиган, мумтоз поетикани ёш хусусиятига кўра маълум даражада идрок ета оладиган ўқувчи шахсини шакллантиришнинг образларга хос хусусиятларининг илмий педагогик жихатлари иккиламчи образларнинг антимония асослари орқали аниқлаштиришга доир қарашлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 2-мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 159-бандида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида умумий ўрта таълимнинг Aдабиёт фанидан ишлаб чиқилган “Aдабиёт ўқитиш консепсияси”да фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022-йил 24-июндаги 01/11-02/-02-963-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчиларнинг педагогик мақсадга йўналтирилган поетик ва дидактик таҳлил компетенсияларини такомиллаштиришга еришилган;
ўқувчиларнинг бадиий тафаккур ибтидосини тарбиялаш, мумтоз бадиий тафаккур тарзига хос бўлган дастлабки амалиёти шеърий асарларга хос рамзийлик ёки мажозийлик ўқувчиларда матн ости маъноларни илғаш, ҳис қилиш кўникмаларини шакллантириш ва орқали такомиллаштирилган ва кичик мактаб ёшидан ўқувчиларни асар интерпретациясига ўргатиш, малакасини шакллантириш мақсадида воқеа-ҳодисалар мазмуни ҳақида фикр юритиш, қаҳрамонларнинг ички дунёсига кириб бориш, ҳис-туйғуларига емоционал муносабат билдира олиш кўникмалари мумтоз поетика қисмларини тадрижий ўзлаштиришга доир амалий таклифларидан Aндижон давлат университетида 2020-2022-йилларда бажарилган ФЗ-202001064 – “Олий таълим муассасалари негизида мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)нинг замонавий дидактик методика таъминотини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Aндижон давлат университетининг 2022-йил 8-июлдаги 39-01-1723-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган дидактик таъминот материалларида миллий тарбия ва умуминсоний қадриятлар уйғунлашувига еришилган;
ўқувчиларда мумтоз адабиёт намуналарини талқин кўникмалари ва таҳлил малакаларини шакллантиришга қаратилган самарали усуллар орқали бошланғич синфларда пейзаж, портрет ва асар мазмунини олдиндан тасвирлаш малакалари ривожлантиришга доир илмий-амалий хулосаларидан Халқ таълими вазирининг 2020-йил 30-апрелдаги “Халқ таълимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида”ги 114-сон буйруғига асосан “Республика таълим маркази негизида ўқув-методик адабиётларни нашрга тайёрлаш блокини ташкил етиш” лойиҳаси доирасида умумтаълим мактабларининг 1-4-синфлар учун дарслик ва ўқув методик мажмуалар яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим марказининг 2022-йил 24-июндаги 01/11-02/-02-963-сон маълумотномаси). Ушбу мажмуа компонентларига педагогик тафаккур билан ёндашишнинг естетик-педагогик асослари сингдирилиб, натижада дарслик ва методик қўлланмалар мазкур ёндашувга кўра мазмунан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish