Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаев Асқар Ражаббоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Илдизли хомашёларни қайта ишлашдан кукунли маҳсулотлар олиш технологиясини такомиллаштириш асослари», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Т395.
Илмий раҳбар: Астанов Солих Ҳусенович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро мухандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро мухандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.T.101.01.
Расмий оппонентлар: Артиқов Аскар Артиқович, техника фанлари доктори, профессор; Зарипов Гулмурод Тохирович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: илдизли хомашёларни қайта ишлашдан кукунли маҳсулотлар олиш тeхнологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спектрал ва хромотографик таҳлиллар натижаларига асосан табиий бўёқлар асосий бўёвчи моддаларнинг максимал миқдори сабзида-8 % (каротиноид), қизил лавлагида -10 % (беталаин) га тенглиги илмий асосланган;
озиқ-овқат кукунлари барқарорлигини ошириш учун концентрацияси 2×10-4 моль га тенг бўлган рибофлавиннинг сабзидан олинган бўёқ учун 5-8 % сувли эритмасини ва қизил лавлагидан олинган бўёқ учун 8 % анжир бўёғи оптимал миқдорлари илмий асосланган;
таркибида каротиноид мавжуд бўлган шарбатларни қуруқлик даражасини 60 % га ошириш мақсадида фаза ажратиш қурилмаси яратилган;
қизил лавлагидан олинган шарбатни қуруқлик даражасини максимал 55-60 % ошириш учун сув насоси ёрдамида 100-120 мм.сим.уст. ва 15 % этанол қўшилган ҳолда тайёр маҳсулот сақлаш муддати оширилганлиги асосланган;
сабзи ҳамда қизил лавлагини комплекс қайта ишлаш натижасида концентрланган бўёқларни қуритиш ва озиқ-овқат кукунларини олиш жараёнининг оптимал параметрлари: вақт, ҳарорат аниқланган;
сабзи ва қизил лавлагини комплекс қайта ишлаш: озиқ-овқат кукуни, тиниқ шарбат ва кукунли табиий бўёқлар олишни ўзида мужассамлаштирилган кам чиқимли технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий бўёқларни олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
сабзини комплекс қайта ишлаш технологияси  “Agromir” ҚК МЧЖ Бухоро филиалида амалиётга жорий этилган (“Agromir” ҚКнинг 2021йил 15 декабрдаги 471-сон маълумотномаси). Натижада, ўрганилаётган хомашё чиқиндиси ва сиқилмасидан фойдаланиш ҳисобига ранг берувчи пигментлар чиқиши ўртача 10,8% га ошириш имконин берган;
қизил лавлагини комплекс қайта ишлаш технологияси “Agromir” ҚК МЧЖ Бухоро филиалида амалиётга жорий этилган (“Agromir” ҚКнинг 2021йил 15 декабрдаги 471-сон маълумотномаси). Натижада, хомашё чиқиндиси ва сиқилмасидан фойдаланиш ҳисобига ранг берувчи пигментлар чиқиши ўртача 12% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish