Худойбердиев Феруз Шамшодовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Чиқинди полигонларини жойлаштириш учун ер танлаш услубини геоахборот технологиялари асосида такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида), 06.01.10 – “Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В.2022.3.PhD/T2991
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
иқтисод фанлари доктори, профессор Алтиев Абдурашид Султанович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети Бухоро табиий ресурсларни бошқариш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш,
Расмий оппонентлар: қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Қурвонтоев Рахмонтой, техника фанлари номзоди, доцент Мусаев Илхомжон Мақсудович.
Етакчи ташкилот - Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади геоахборот технологиялари асосида чиқинди полигонларини жойлаштириш учун ер танлаш услубини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
чиқинди полигонлари жойлашган ер участкасининг геомаълумотлар базасини шакллантириш услуби аэрокосмик суратлар ёрдамида масофадан зондлаш механизми асосида такомиллаштирилган;
чиқинди полигонлари жойлашган ҳудудда шамол тезлигини пасайтириш ва чиқинди полигонларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш мақсадида улар атрофида махсус иҳота дарахтлари чизимларини жойлаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилган;
аҳоли яшаш пунктлари, қишлоқ хўжалиги экин ерлари ва ирригация тармоқлари жойлашишини инобатга олган ҳолда чиқинди полигонларини жойлаштириш учун ер танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
KML форматидаги шамол, рельеф, ер ости сизот сувлари сатҳи ва иқлим мавзули вектор қатламларини геовизуаллаштириш асосида чиқинди полигонларининг жойлашган ер участкасининг геопортали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чиқинди полигонларини жойлаштириш учун ер танлаш услубини геоахборот технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
чиқинди полигонлари жойлашган ер участкасининг геомаълумотлар базасини шакллантириш услуби аэрокосмик суратлар ёрдамида масофадан зондлаш механизми асосида такомиллаштириш юзасидан билдирган таклифи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфидаги Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 13 октябрдаги 03-02/-7-223-сонли маълумотномаси). Натижада, масофадан зондлаш материалларидан фойдаланиб, чиқинди полигонлари жойлашган ер участкаси майдонини, санитария-муҳофаза ва ҳимоя зоналари таъсиридаги обектларни белгилаш мониторинги асосида геомаълумотлар базаси такомиллаштирилган.
чиқинди полигонлари жойлашган ҳудудда шамол тезлигини пасайтириш ва чиқинди полигонларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш мақсадида улар атрофида махсус иҳота дарахтлари чизимларини жойлаштириш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан билдирган таклифи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфидаги Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 13 октябрдаги 03-02/-7-223-сонли маълумотномаси). Натижада, чиқинди полигонларининг атроф-муҳитга салбий таъсирини олдини олиш имконияти яратилган.
аҳоли яшаш пунктлари, қишлоқ хўжалиги экин ерлари, сув ҳавзалари, ирригация тармоқлари жойлашишини инобатга олган ҳолда чиқинди полигонларини жойлаштириш учун ер танлаш алгоритми ишлаб чиқиш бўйича берган таклифи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфидаги Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 13 октябрдаги 03-02/-7-223-сонли маълумотномаси). Натижада, чиқинди полигонларини ташкил этиш учун мақбул бўлган ер майдонларини танлаш имкони яратилган.
KML форматидаги шамол, релъеф, ер ости сизот сувлари сатҳи ва иқлим мавзули вектор қатламларини геовизуаллаштириш асосида чиқинди полигонлари жойлашган ер участкасинининг геопорталини ишлаб чиқиш таклифи Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тасарруфидаги Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йил 13 октябрдаги 03-02/-7-223-сонли маълумотномаси). Натижада, мавжуд чиқинди полигонларининг атроф-муҳитга таъсири доирасини ўрганиш ҳамда жойлаштирилиши режалаштирилаётган чиқинди полигонлари учун энг мақбул бўлган ер майдонларини танлаш ишларини ташкил этишга хизмат қилган.