Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиков Алишер Юсуповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Дастурли гемодиализдаги қандли диабет 2 тур беморларда эндокрин бошқарувнинг клиник ва функционал бузилишлари ва нейромаркерларнинг прогностик аҳамияти», 14.00.03 – Эндокринология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tib1486.
Илмий раҳбар: Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Туракулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Акалаев Рустам Нурмухамедович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҚД-2 тури оқибатида беморларнинг сурункали буйрак касаллигининг V босқичида ривожланган асаб тизимидаги клиник ва функционал ўзгаришларни аниқлаш ва уларда цереброваскуляр асоратларни, ҳаёт сифати ҳамда умр давомийлигини башорат қилишда нейромаркерларнинг прогностик аҳамиятини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия зарарланишининг нейромаркерлари ёрдамида диализ муолажасини мувофиқлаштириш орқали илк бор ҚД-2 тури натижасида ривожланган СБК V босқичидаги беморларда сурункали мия ишемияси (СМИ) моделида асаб тизимидаги клиник ва патогенетик ўзгаришларнинг регрессияси ўртасидаги боғлиқлик асосланган;  
WHOQoL-bref  сўровномаси ёрдамида ҳаёт сифати кўрсаткичларини баҳолаш, Гамильтон шкаласи бўйича ташвиш ва тушкунлик даражасини, шунингдек MMSE қисқа синамаси бўйича когнитив функцияларни аниқлаш каби даво чораларининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган; 
илк бор қон зардобида BDNF, NSE, S100B нейромаркёрларини миқдорий ҳисоблаш орқали мия-қон томир асоратлари хавфи ривожланишининг прогностик ахамияти асосланган;
клиник амалиётда  илк бор  ҚД-2 тури натижасида ривожланган СБК V босқичидаги беморларда гемодиализ негизида уремик энцефалопатия клиник ва патогенетик ўзгаришларининг объектив мезонлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Дастурли гемодиализдаги қандли диабет 2 тур беморларда эндокрин бошқарувнинг клиник ва функционал бузилишлари ва нейромаркерларнинг прогностик аҳамияти бўйича олинган натижалар асосида:
ҚД-2 тури натижасида ривожланган СБК V босқичидаги дастурли гемодиализ олаётган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш ва эрта профилактика чораларини ўтказиш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган “Гемодиализ дастури бўйича ҚД-2 тур ва СБК V босқичидаги беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолашда халқаро сўровномаларни жорий этиш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 8н-з/110-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ҚД-2 тури натижасида ривожланган СБК V босқичидаги дастурли гемодиализ олаётган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш ва даволаш ҳамда тиббиёт муассасаларида профилактика ёрдами сифатини ошириб, самарали муолажалар тизимини яратиш имконини берган;
дастурли  гемодиализдаги ҚД-2 тур беморларда эндокрин бошқарувнинг клиник ва функционал бузилишлари ва нейромаркерларнинг прогностик аҳамияти  илмий тадқиқот иши бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази, Тошкент вилояти кўп тармоқли клиникаси, Академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий амалий тиббиёт маркази Қашкадарё филиалида жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 25 январдаги 08-01470-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга тадбиқ этилиши ҚД-2 тури натижасида ривожланган СБК V босқичидаги дастурли гемодиализ олаётган беморларнинг ҳаёт сифатини баҳолаш ва даволаш ҳамда тиббиёт муассасаларида профилактика ёрдами сифатини ошириб, самарали муолажалар тизимини яратиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish