Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Қахрамон Нишоновичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банкларида инновасион банк хизматларини ривожлантириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2657.
Илмий раҳбар: Маликов Тоҳир Саттарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Хасан Уткирович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда инновацион банк хизматларини ривожлантириш истиқболларига қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий молиявий хизматларни рақамлаштириш орқали тижорат банкларида инновацион банк хизматлар иловаси орқали уларнинг оммабоплигини ошириш таклиф етилган;
давлат хизматлари учун тўловларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш имконияти тижорат банклари фаолиятида мижозлар учун банкнинг молиявий хизматлари самарадорлигини ошириш тавсияси асосланган;
тижорат банклари томонидан инновацион банк хизматларини кўрсатишда Он-лине сўмдаги омонат турини иловалар орқали жалб етиш бўйича тавсияси асосланган;
инновацион банк хизматларини қўллаб қувватлаш, пластик карталар бўйича кредитлаш амалиётидаги рискларни бошқариш орқали скоринг таҳлил асосида Он-лине тарзда микроқарз ажратиш тавсияси асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида инновасион банк хизматларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий хизматларни рақамлаштириш орқали уларнинг оммабоплигини ошириш таклифи Қишлоққурилишбанк банк иловасини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2022 йил 28 декабрдаги 1620/22-сон маълумотномаси ва “Қишлоққурилишбанк” AТБнинг 2022 йил 30 декабрдаги 06/43-12-9230-сон маълумотномаси). Натижада 2021 йил 25 декабрдаги Қишлоққурилишбанк умумий йиғилиш қарорига мувофиқ, тижорат банки томонидан “ҚУAНТ" иловаси хизматлар бўлимида иш ҳақи ва аванс тйри қўшилди ушбу хизматдан фойдаланувчилар 7,2% кўпайишига еришилган;
давлат хизматлари учун тўловларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш имкониятини яратиш тавсияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон фармонига 2-илова 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури 116-бандини такомиллаштиришда инобатга олинган (“Тараққиёт стратегияси” марказининг 2022 йил 28 декабрдаги 1620/22-сон маълумотномаси ва “Қишлоққурилишбанк” AТБнинг 2022 йил 30 декабрдаги 06/43-12-9230-сон маълумотномаси). Натижада амалиётга татбиқ етилиши банк ва мижоз ўртасидаги муносабатларда рақамли технологияларга асосланган масофавий банк хизмат турлари самарадорлигини ошириш йўли билан тижорат банки томонидан "ҚУAНТ" иловаси хизматлар бўлимида Му гов.уз хизмати тури қўшилиб, ушбу хизматдан фойдаланувчилар 5.4% кўпайшига еришилган; 
инновацион банк хизматларини кўрсатишда Он-лине сўмдаги омонат тури бўйича таклифи Aсакабанк банк иловасини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Aсакабанк” AТБ бошқарувининг 2022 йил 06 декабрдаги 19-01/7062-сон маълумотномаси). Натижада “Aсакабанк"нинг мобил иловаси орқали расмийлаштирилганида йиллик +1% қўшиб берилади. Омонатнинг асосий суммасидан қисман чиқим қилиш мумкин. Бунда чиқим қилинган пул маблағларига тўлиқ ойлар учун йиллик 19% миқдорда фоиз тўлаб берилади, лекин омонат суммасида 3 000 000 сўм минимал пул маблағи қолиши керак. Aгарда омонатга талаб қилинган минимал сумма йечилганда фоизлар тўланмайди. Бунда, тўланган фоизлар омонатнинг асосий суммасидан ушлаб қолинади. Ушбу хизмат орқали 1580 мижозга хизмат кўрсатилган;
инновацион банк хизматларини кўрсатишда скоринг таҳлил асосида он-лайн тарзда микроқарз ажратиш таклифи “Aсакабанк” ва “Гарант Банк” банк иловасини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Aсакабанк” AТБ бошқарувининг 2022 йил 06 декабрдаги 19-01/7062-сон маълумотномаси ва “Гарант Банк” AЖ бошқарувининг 2023 йил 5 январдаги №02/12-сонли маълумотномаси). Натижада Aсакабанк томонидан тижорат банклари ўртасида биринчи бўлиб ўз мобил иловаси орқали скоринг таҳлил асосида онлайн тарзда микроқарз ажратиш хизмати йўлга қўйилиб, бугунги кунда ушбу хизмат орқали 152 мингдан ортиқ мижозга қарийб 130 млрд. сўмлик он-лайн микроқарз ажратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish