Sayt test rejimida ishlamoqda

Топилдийев Сохибжон Рахимжоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Aграр муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Iqt202. 
Илмий раҳбар: Махмудова Гулжахон Нематжоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, дацент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Журайев Тошболта Тухтайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Тўқин Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ергашев Раҳматулла Хидирович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Йетакчи ташкилот номи: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади аграр муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Аграр муносабатлар” категориясига йер билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар, шунингдек, қишлоқ хўжалигида яратилган товар ва хизматлар ҳамда даромадларни қайта тақсимлаш нуқтаи-назаридан ёндашиш орқали такомиллаштирилган муаллифлик таърифи берилган;
агросаноат мажмуаси соҳалари ўртасидаги интеграцион алоқалар самарадорлигини оширишга кооперация жараёнларига кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ҳам жалб қилишни давлат томонидан рағбатлаштириш асосида юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали еришиш таклифи ишлаб чиқилган;
аграр соҳада сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган йер участкалари бўйича дастлабки тўловни амалга оширган харидорларга кредитнинг таъминланганлик тамойилига мувофиқ, мазкур давлат активи ёки йер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш мақсадга мувофиқлиги асосланган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йетиштириш учун кредитларни гаровсиз бериш таклифи назарий-услубий жиҳатдан асосланган;
қишлоқ хўжалиги йер майдонларидан самарали фойдаланишда ғалладан бўшаган йерлардан иккиламчи екин майдони сифатида фойдаланганлик учун соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини жорий етиш таклифи асослаб берилган;
республикада қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти билан фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматлар ҳажми ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликнинг економетрик моделини ишлаб чиқиш асосида аграр соҳани 2030 йилгача бўлган даврда ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aграр муносабатларни тартибга солиш механизмини такомиллаштириш асосида:
“Аграр муносабатлар” категориясига қишлоқ хўжалигида яратилган товар ва хизматлар ҳамда даромадларни қайта тақсимлаш нуқтаи-назаридан ёндашиш орқали берилган муаллифлик таърифи “Иқтисодиёт (тармоқлар бўйича)” таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган “Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усуллари” дарслигида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 30 майдаги 237-сонли буйруғи, 237-450-сон гувоҳнома). Ушбу таклифнинг жорий етилиши иқтисодиёт назариясини илмий-назарий жиҳатдан бойитиш ҳамда “Иқтисодиёт” мутахассислиги бўйича таълим олаётган талабалар, магистрлар, илмий тадқиқотчилар, шунингдек, амалиёт ходимларининг аграр муносабатларга оид билим ва кўникмаларини ривожланишига ҳисса қўшган;
агросаноат мажмуаси соҳалари ўртасидаги интеграцион алоқалар самарадорлигини оширишга кооперация жараёнларига кичик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини ҳам жалб қилишни давлат томонидан рағбатлаштириш асосида юқори қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали еришиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони 1-иловаси “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси”нинг 2-боби “Стратегиянинг устувор йўналишлари”, 2-қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва екология қўмитасининг 2022 йил 8 январдаги 10-10/32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатда йерларни хусусийлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ва даромадларини оширишга, хуфёна иқтисодиётдан чекиниш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишга еришилган;
аграр соҳада сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган йер участкалари бўйича дастлабки тўловни амалга оширган харидорларга кредитнинг таъминланганлик тамойилига мувофиқ, мазкур давлат активи ёки йер участкасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқини бериш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сон “Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида”ги Фармонининг 2-банди учинчи “...бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган йер участкалари бўйича камида 35 фоиз миқдоридаги дастлабки тўловни бир йўла амалга оширган харидорларга мазкур давлат активлари ва йер участкаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш ҳуқуқи берилсин” хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва екология қўмитасининг 2022 йил 8 январдаги 10-10/32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида давлат активлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган йер участкаларини сотиб олган инвесторларга қўшимча қулайликлар яратишга еришилган;
қишлоқ хўжалиги корхоналарини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш дастурлари доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йетиштириш учун кредитларни гаровсиз бериш таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2022 йил 6 октябрдаги ПҚ-387-сон “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йетиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 2-банди бешинчи “...қишлоқ хўжалиги екинларини йетиштириш учун кредитлар 150 миллион сўмгача гаровсиз берилади” хатбошисини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 январрдаги 07/14-14-9961-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий етиш натижасида республикамиз аграр секторини шаффоф кредитлаш ва тармоқни ривожлантиришга еришилган; 
қишлоқ хўжалиги йер майдонларидан самарали фойдаланишда ғалладан бўшаган йерлардан иккиламчи екин майдони сифатида фойдаланганлик учун соддалаштирилган солиққа тортиш тартибини жорий етиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сон “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони 1-иловаси “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси”нинг 6-боби 6-банд 5-хатбошисидаги “қишлоқ хўжалиги соҳасида солиққа тортиш тизимини чуқур таҳлил қилиш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ юкини камайтириш” қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва екология қўмитасининг 2022 йил 8 январдаги 10-10/32-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларни амалиётга жорий етиш натижасида республикамиз аграр секторида хуфёна иқтисодиёт улушини қисман бартараф етишга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish