Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Гулчирой Толлибой қизи 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): 
“Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш занжирида интеграциялашув жараёнларини такомиллаштириш” мавзусидаги, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича. (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/I1406.
Илмий раҳбар: Юсупов Муҳиддин Соатович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
 Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Ҳакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Умаров Илҳом Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
 Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш занжирида интеграцияалашув жараёнларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни кластерлар билан қамраб олиш, унинг ишлаб чиқариш-ресурс салоҳияти, иқтисодий самарадорлик ва молиявий барқарорлигини комплекс баҳолаш ёндашувини паст (0<Кқуйи≤0,33), ўрта (0,34<Кўрта≤0,67) ва юқори (0,67<Кюқори≤100%) даражасига кўра баҳолашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
озиқ-овқат маҳсулотларини “йетиштириш–сақлаш–саноат ишлаб чиқариш-чуқур қайта ишлаш–истеъмолчига йетказиш” занжирида фаолият узвийлигини Лчастота=0,82 ва узлуксизлигини Лмода=0,83га кўра таъминлаш орқали кластерлардаги моддий ресурслар оқимида синергия самарасини ошириш таклифи асосланган;
“Булунгур-Сандвик” МCҲЖ агросаноат кластери ишлаб чиқаришининг тўлиқ сиклини кластер ташкилий тузилмаси, уни самарали бошқариш ва тизимда хўжалик алоқаларини мувофиқлаштиришнинг Лўз≥80% ва Лижара≤20% оптимал нисбати асосланган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини агросаноат кластерлар шароитида ривожланиришга кўра қайта ишлаш саноати маҳсулотлари ҳажмини 2022-2026 йиллар учун прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш занжирида интеграцияалашув жараёнини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
ҳудудларни кластерлар билан қамраб олиш, унинг ишлаб чиқариш-ресурс салоҳияти, иқтисодий самарадорлик ва молиявий барқарорлигини комплекс баҳолаш ёндашувини 
паст (0<Кқуйи≤0,33), ўрта (0,34<Кўрта≤0,67) ва юқори (0,67<Кюқори≤100%) даражасига кўра баҳолашдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш” давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда “Булунгур-Сандвик” МCҲЖ агросаноат кластери фаолиятида фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 
22 сентабрдаги 06-31-2/10-4511-сон маълумотномаси). Ушбу баҳолаш ёндашувидан фойдаланиш “Булунгур-Сандвик” МCҲЖ агросаноат кластерларининг ишлаб чиқариш жараёнидаги муаммоли нуқталарни топишга ва стратегик режалаштиришга хизмат қилган;
озиқ-овқат маҳсулотларини “йетиштириш–сақлаш–саноат ишлаб чиқариш-чуқур қайта ишлаш–истеъмолчига йетказиш” занжирида фаолият узвийлигини Лчастота=0,82 ва узлуксизлигини Лмода=0,83га кўра таъминлаш орқали кластерлардаги моддий ресурслар оқимида синергия самарасини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан “Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш” давлат дастурларини ишлаб чиқишда ҳамда “Булунгур-Сандвик” МCҲЖ агросаноат кластери фаолиятида фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 
2022 йил 22 сентабрдаги 06-31-2/10-4511-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий етилиши натижасида моддий ресурслар оқимида синергия самарадорликни янада оширишга хизмат қилган ва “Булунгур-Сандвик”МCҲЖ ишлаб чиқариш занжирида технологик қувватлардан фойдаланиш самарадорлиги 16 фоиз ва ишлаб чиқариш қувватларининг юкланиш самарадорлиги 9 фоизга оширишга имкон берган;
“Булунгур-Сандвик” МCҲЖ агросаноат кластери ишлаб чиқаришининг тўлиқ сиклини кластер ташкилий тузилмаси, уни самарали бошқариш ва тизимда хўжалик алоқаларини мувофиқлаштиришнинг Лўз≥80% ва Лижара≤20% оптимал нисбати бўйича таклиф “Булунгур-Сандвик” МCҲЖ фаолиятида фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирли-гининг 2022 йил 
22 сентабрдаги 06-31-2/10-4511-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш натижасида кластер тизимида қўшилган қиймат занжирини самарали бошқариш, тизимдаги корхоналар ва тузилмалараро иқтисодий алоқаларни ўзаро манфаатдорлик ва чуқур ҳамкорлик асосида мувофиқлаштириш орқали кластерларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 6-8 %га ошишига хизмат қилган;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини агросаноат кластерлар шароитида ривожлантиришга кўра қайта ишлаш саноати маҳсулотлари ҳажмини 2022-2026 йиллар учун прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ҳудудларни ривожлантириш ва ялпи ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 22 сентабрдаги 06-31-2/10-411-сон маълумотномаси). Ушбу илмий натижаларни амалиётга жорий қилиниши маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишнинг қўшимча имкониятларини аниқлаш, истиқболда кластер ишлаб чиқариши самарадорлигини янада ошириш, қўшимча имкониятларни ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилиш имкониятларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish