Sayt test rejimida ishlamoqda

Аитимбетов Амирбек Коишибековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Балиқчилик тармоғи самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)», 08.00.04–“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Iqt1485.  
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, кат.и.х.; Садлуллаев Улуғбек Норқулович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: Самарқанд ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида балиқчилик тармоғи самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
балиқчилик иқтисодий самарадорлик даражасини учта поғонада аниқлаш ҳамда интенсивлаштириш даражасини умумлаштирувчи кўрсаткич орқали баҳолаш бўйича услубий ёндашув таклиф этилган;
табиий кўл ва ҳовуз балиқчилиги хўжаликлари ўзаро ҳамкорлик фаолиятининг ташкилий-иқтисодий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган «Минтақавий кўл-ҳовуз балиқчилиги кластери»ни ташкил этиш асосланган;
минтақадаги тўла тизимли ҳовуз балиқчилиги хўжаликлари учун ишлаб чиқариш фаолиятининг намунавий алгоритми, «Ҳовуз дафтари»нинг намунавий шакли ва уни юритиш тартиби, «Ҳовуз хўжалигининг намунавий паспорти» ва «Ҳовуз балиқчилиги хўжаликлари фаолияти ҳисобот»ининг намунавий шакллари тавсия этилган;
ҳовуз балиқчилиги хўжаликларида сув ҳавзаларидан самарали фойдаланишни рағбатлаштириш мақсадида балиқлантириш материаллари ҳажми ҳамда норматив бўйича балиқлантириш материалининг чиқиш фоизига асосан субсидиялаш усули таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида балиқчилик тармоғи самарадорлигини оширишнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида: 
балиқчиликда интенсивлаштириш кўрсаткичларини гуруҳлаштиришни такомиллаштириш ва иқтисодий самарадорлик даражасини учта поғонада аниқлаш ҳамда интенсивлаштириш даражасини умумлаштирувчи кўрсаткичлар орқали аниқлаш бўйича таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизим ташкилотлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2022 йил 25 октябрдаги 33/01-04-583-сон маълумотномаси). Натижада, Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида жойлашган табиий кўллар балиқчилик хўжаликларида харажатлар қопланиши ўртача 132-138 фоизни, марказий ва жанубий ҳудудлар туманларининг поликультура ва монокультура шароитида эса ўртача 112-117 фоизни ташкил этган;
минтақадаги табиий кўл ва ҳовуз балиқчилиги хўжаликлари ўзаро ҳамкорлик фаолиятининг ташкилий-иқтисодий жиҳатларини такомиллаш-тиришга қаратилган «Минтақавий кўл-ҳовуз балиқчилиги кластери»ни ташкил этиш бўйича таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизим ташкилотлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2022 йил 25 октябрдаги 33/01-04-583-сон маълумотномаси). Натижада, ҳамкорликдаги фаолият товар балиқ ишлаб чиқариш самарадорлигини шимолий ҳудудлардаги табиий кўллар балиқчилик хўжаликларида ўртача 126-128 фоизгача, марказий ва жанубий ҳудудлар туманларининг поликультура ва монокультура шароитидаги ҳовуз балиқчилиги хўжаликларида ўртача 125-127 фоизгача ошиши асосланган; 
минтақадаги тўла тизимли ҳовуз балиқчилиги хўжаликлари учун ишлаб чиқариш фаолиятининг намунавий алгоритми, «Ҳовуз дафтари»нинг намунавий шакли ва уни юритиш тартиби, «Ҳовуз хўжалигининг намунавий паспорти», «Ҳовуз балиқчилигидаги кўрсаткичлар ҳисоботи»нинг намунавий шакллари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизим ташкилотлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2022 йил 25 октябрдаги 33/01-04-583-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар натижасида балиқчилик хўжаликлари ички хўжалик ташкилий-иқтисодий ва бошқарув механизмларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
балиқлантириш материаллари ҳажми ва товар балиқ чиқиш фоизининг ҳисобга олган ҳолда субсидиялаш усулини такомиллаштириш бўйича таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизим ташкилотлари фаолиятида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2022 йил 25 октябрдаги 33/01-04-583-сон маълумотномаси). Натижада, қўшимча қўйиладиган балиқлар ҳар бир турининг миқдори ишлаб чиқариладиган товар балиқларининг жамига нисбатан 10-15 фоиздан ошмаслиги ҳамда нобуд бўлган балиқлантириш материалларини қоплаш харажатлари 50-65 фоизгача  бўлиши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish