Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувалиев Санжар Абдураҳмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳларини шакллантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш масалалари”, “08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt1894.
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси, DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Мирзаев Фарҳод Исамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нормухамедов Сардор Рифатович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда молия-саноат гуруҳларини шакллантиришда тижорат банкларининг ролини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банклари томонидан саноат тармоғига узоқ муддатли инвестицияларни йўналтириш, банклар ҳамда саноат корхоналари ўртасидаги молиявий муносабатларни барқарорлаштириш орқали молия-саноат гуруҳларини шакллантиришнинг Япония моделидан фойдаланиш таклиф қилинган;
тижорат банклари ва корхоналарнинг ўзаро интеграциялашувини таъминлаш орқали синергия самарасини оширишда банклар инвестициялари ёрдамида шуъба корхоналарни ташкил этиш таклиф қилинган;
банклар ва саноат корхоналари капитали интеграциясини кучайтиришда банклар томонидан корхоналар устав капиталига йўналтириладиган инвестицияларни ошириш ҳамда тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини янада кенгайтириш лозимлиги асосланган;
молия-саноат гуруҳларини шакллантиришда тижорат банкларининг ташаббускорлиги ва ролини ошириш мақсадида улар инвестицион фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот жараёнида олинган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар амалиётга жорий этилган:
тижорат банклари томонидан саноат тармоғига узоқ муддатли инвестицияларни йўналтириш, банклар ҳамда саноат корхоналари ўртасидаги молиявий муносабатларни барқарорлаштириш орқали молия-саноат гуруҳларини шакллантиришнинг Япония моделидан фойдаланиш борасидаги тавсиялари “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан қабул қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2022-йил 31-октябрдаги 15-09/771-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияларнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан саноат тармоғига йўналтирилган узоқ муддатли инвестициялар ҳажми 2021-йилда 2020-йилга нисбатан 2,1 трлн. сўмга ёки 8,3 фоизга ошган;
тижорат банклари ва корхоналарнинг ўзаро интеграциялашувини таъминлаш орқали синергия самарасини оширишда банклар инвестициялари ёрдамида шуъба корхоналарни ташкил этишга доир таклифи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида татбиқ қилинган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2022-йил 31-октябрдаги 15-09/771-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқ қилиниши натижасида банкнинг инвестициялари ҳисобидан “SQB Capital”, “SQB Insurance”, “SQB Consult” каби шуъба корхоналар ташкил этилган;
банклар ва саноат корхоналари капитали интеграциясини кучайтиришда банклар томонидан корхоналар устав капиталига йўналтириладиган инвестицияларни ошириш ҳамда тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини янада кенгайтириш лозимлиги борасидаги таклифлари “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида қўлланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2022-йил 31-октябрдаги 15-09/771-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ томонидан корхоналарнинг устав капиталига йўналтирилган жами қўйилмалар ҳажми 57 фоиздан 61,2 фоизга, мазкур фаолиятдан олинган даромад 166,3 млн. сўмга, банкнинг инвестицион портфел ҳажми 2021-йилда 2020-йилга нисбатан 2,3 баробарга ошган. Инвестицион портфел бўйича даромад эса 2020-йилга нисбатан 26,6 млрд. сўмга ортган;
молия-саноат гуруҳларини шакллантиришда тижорат банкларининг ташаббускорлиги ва ролини ошириш мақсадида улар инвестицион фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича тавсия этилган механизм “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фаолиятида қўлланилган (“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг 2022-йил 31-октябрдаги 15-09/771-сонли маълумотномаси). Инвестицион фаолиятни ташкил этиш механизмидан фойдаланиш истиқболда молия-саноат гуруҳларини шакллантиришда тижорат банкларининг ролини ҳамда уларнинг инвестицион фаоллигини ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish